2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet27/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Ғарбий Турк хоқонлиги бошқаруви. Ғарбий турк ҳоқонлиги тасарруфига Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистоннинг бир қисми кирган, унинг маркази Еттисув эди. Шарқий хоқонлик аҳолисининг асосий қисми чорвадор кўчманчи эди. Ғарбий ҳоқонлик аҳолисининг катта қисми деҳқончилик, чорвачилик ва савдо билан машғул эди.
Ғарбий хоқонлик VII асрнинг биринчи чорагида кучайган. Унинг шарқий чегараси Олтойга, жанубда Синд дарёсигача бўлган. Хоқон Тўнг ябғу (618-630) даврида бошқарув тартиблари ислоҳ қилинади. Вилоят ҳокимларини хоқонлик маъмурияти билан боғлаш ва уларнинг устидан назоратни кучайтириш учун маҳаллий ҳукмдорларга хоқонликнинг «ябғу» унвони берилади, натижада улар хоқоннинг ноиби (вакили)га айланади. Ўрта Осиё, Шарқий Туркистон ва Тохаристоннинг деярли мустақил ҳокимликлари устидан сиёсий назорат кучайтирилади, улар ҳузурига хоқонликнинг ноиблари - тудунлар юборилади. Ғарбий Турк ҳоқонлиги ички кураш оқибатида заифлашиб боради.
Ижтимоий ҳаёт. Турк хоқонлиги аҳолисининг ҳаёти ва хўжалиги турлича эди. Кучманчиларнинг асосий машғулоти чорвачилик бўлган. Ғарбий хоқонликнинг ўтроқ аҳолиси маданий жиҳатдан илғор бўлиб, ижтимоий-иқтисодий турмушда етакчи рол ўйнаган. Хоқонликда шаҳар ва қишлоқлар кўп бўлиб, аҳолиси деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланган. Турк ҳунармандлари ясаган буюмлар, зеб-зийнатлар ва қурол-яроғлар хилма-хиллиги ва пухталиги билан айниқса ажралиб турарди. Фарғона ва Суғдда олтин, мис, темир ва симоб; Элоқда қўрғошин, кумуш ва олтин қазиб олинарди.
Шаҳар аҳолисининг асосий машғулотларидан яна бири ички ва ташқи савдо эди. Суғд савдогарларининг мавқеи баланд эди. VII асрнинг биринчи ярмида Ғарбий турк ҳоқонлиги ва Хитой ўртасида иқтисодий алоқалар фаоллашди. Хитойга 9 марта савдо элчилиги юборилди. 627 йил Бухоро, Самарқанд, Иштихон, Уструшона (Жиззах ва Ўратепа)дан бирлашган савдо карвони Хитойга етиб борган.
Ўрта Осида VI-VII асрларда деҳқонлар томонидан ерларни эгаллаш жараёни авж олиб, зулм кучаяди. Ер ва сувдан ажралиб қашшоқлашган озод зироаткор - кашоварзлар мулкдор деҳқонлар асоратига тушиб, қарам кадиварларга айланади. Қашшоқлик, зулм ва деҳқонлар асоратига қарши 585-586 йй. Бухорода халқ қўзғолон кўтарди. Қўзғолонга хоқон хонадонига мансуб Абруй бошчилик қилган. Ваҳимага тушган мулкдор деҳқонлар ва бой савдогарлар Туркистон ва Тароз атрофига бориб ўрнашади. Улар турк хоқонидан ёрдам сўрайдилар. Турк ҳоқони Қорачўрин ўғли Шери Кишвар (Эл Арслон) бошлиқ қўшин юборади. Абрўй ўлдирилди ва қўзғолон бостирилди, кадивар ва хизматкорлар деҳқонларга қайтарилади.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish