2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


-§. Турк хоқонлиги. Маҳаллий ҳокимликлар



Download 0,55 Mb.
bet25/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

2-§. Турк хоқонлиги. Маҳаллий ҳокимликлар.
VI-VII асрларда маданият


Турк хоқонлиги ташкил топиши. VI аср ўрталарида Олтой ва Жанубий Сибирда яшаган туркий қабилаларни бирлаштирган янги давлат вужудга келди. Бу давлат тарихга Турк хоқонлиги (552) номи билан кирган. Унинг асосчиси Бумин эди, у 552 йил «хоқон» деб эълон қилинди. Олтой хоқонликнинг маркази қилиб белгиланди.
Туркларнинг ғарбга томон юришларига Истами бошчилик қилади, унга «Ябғу хоқон» деган унвон берилади. Турклар тез орада Еттисув ва Шарқий Туркистонга туташган юртларда яшовчи туркий қабилаларни бўйсундирди. Турклар 555 йилдаёқ Сирдарё ва Орол денгизи бўйларигача чўзилган кенг ўлкаларни эгаллади. Хоқонлик чегараси Эфталлар давлатига туташиб кетган. Турклар 558 йил Ёйиқ (Урал) ва Итил (Волга) бўйларини забт этади.
Турклар 575-576 йилларда Шимолий Кавказни эгаллаб, Қрим ярим оролига кириб борди. Эфталлар давлатининг шимолий ҳудудлари хавф остида қолади. Эрон сосонийлари бу вазиятдан фойдаланиб Тохаристон ва Чоғаниённи эфталлардан тортиб олди.
Эфталлар давлати қулаши. Туркларнинг эфталлар билан тўқнашуви муқаррар эди, бу сиёсий вазият Туркларни Эрон ва Византия билан яқинлаштирган. Узоқ вақт эфталлар тазйиқида яшаган сосонийлар эфталларнинг тамомила барбод бўлишидан манфаатдор эди. Хусрав I Анушервон (531-579) ташаббуси туфайли турклар билан юзага келган ҳарбий иттифоқ Эрон шоҳининг Истамига куёв бўлиши билан янада мустаҳкамланади.
Эроннинг Балхга ҳужуми кўмагида Турклар 563 йил Эфталлар давлатига бостириб киради. Парак (Чирчиқ) водийси ва унинг маркази Чоч шаҳри ишғол қилинади. Турклар Сирдарёдан ўтиб Зарафшон водийсига кириб борадилар: Самарқанд, Кеш ва Нахшабни эгаллаб, Бухорога яқинлашадилар, 8 кун давом этган жангда эфталлар енгилади. Жанубдан Эрон сосонийларидан, шимолдан Турк хоқонлигидан 563-567 йй. зарбага учраган Эфталлар давлати барбод бўлади.
Эфталлар давлати бўлиб олинди: Амударёнинг жанубий қирғоқларигача бўлган вилоятлар Эрон; Амударё соҳилларидан Каспий денгизигача Турк ҳоқонлиги тасарруфига ўтади. Эфталлар давлати қулагач вазият тубдан ўзгариб, ўз чегарасини шимоли-шарққа кенгайтирган Эрон Амударёдан то Сурияга қадар Ипак йўли устида ҳақиқий сарбон бўлиб олади. Узоқ Шарқдан Эронгача бўлган карвон йўли назоратини ўз ҳомийлигига олган Турклар Эрон орқали Византия билан савдо қиладиган бўлди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish