2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet23/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Хўжалик ҳаёти. Эфталлар давлатига бирлашган аҳолининг этник таркиби хилма-хил бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти бири иккинчисидан кескин фарқ қилган. Эфталлар келиб чиқишига кўра кўчманчи қабилаларга мансублиги туфайли, чорвачилик билан шуғулланиб, яйловларда ўтов қуриб яшаган. Эфталлар забт этган ерларида савдо ривожланди. Йиллар ўтиб омилкор маҳаллий аҳоли билан қоришиб кетади.
Тохаристон ва Суғд деҳқончилик ва боғдорчилик ривож топган марказ ҳисобланган. Қашқадарё ва Зарафшон водийларида ғалладан ташқари шоли ҳам етиштирилар эди. Хитой манбаларида қайд этилишича Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиёда V-VI асрларда пахта экилган. Пахта толасидан тўқилган оппоқ ва майин матога Хитой бозорларида талаб катта бўлган, чунки ўша даврларда Хитойда пахта ҳали экилмас эди. Даштларда яшовчи ярим кўчманчи аҳоли чорвачилик, хусусан қорамол ва қўй-эчкилар боқиш, туячилик билан; тоғли ва тоғолди минтақаларида йилқичилик билан шуғулланар эди. Фарғона водийси ҳамон зотли аргумоқлари билан машҳур эди.
Ер эгалиги. Зироаткор ерларнинг каттагина қисми ҳали ҳам қишлоқ жамоалари тасарруфида бўлсада, ернинг маълум бир қисми деҳқонлар ва ибодатхоналар ихтиёрида бўлган. Натижада қишлоқ жамоасининг кашоварз-эркин қўшчилари маълум даражада деҳқонларга тобе бўлиб, уларга қарам кадиварларга айлана борган. Яйловларнинг асосий қисми қабила ва уруғ жамоалари ҳамда уларнинг оқсоқоллари - хвабулари тасарруфида эди.
V асрда Тошкент воҳаси ва Жанубий Қозоғистоннинг бир қисмини сув билан таъминловчи Зоғариқ (Зовариқ) ва Бўзсув, Самарқанд вилояти жанубий туманларининг асосий сув манбаи Дарғом каналлари барпо қилинган. Шу даврда Чоғониён (Сурхондарё), Самарқанд, Бухоро, Кеш (Шаҳрисабз), Нахшаб (Қарши) ва Тошкент атрофлари тўла ўзлаштирилиб, алоҳида деҳқончилик воҳалари шаклланади. Бу воҳаларда кейинчалик ердор деҳқонларнинг сиёсий мавқеи ошиб, улар етакчилик қилганкичик ҳудудга эга воҳа ҳокимликлари вужудга келади.
Савдо ва пул муомаласи. Ташқи савдо божидан манфаатдор бўлган эфталлар «Ипак йўли»ни ўз назоратлари остида тутиб туришга ҳаракат қилган. Эфталлар Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Византия билан халқаро савдода фаол қатнашарди. Ипак йўли савдосида сосоний савдогарлари билан рақобатда асосан суғдийлар воситачилик ролини ўйнарди.
Халқаро савдо алоқаларининг ривожланиши билан мамлакатда танга пул муомаласи тартибга солинади. Ички ва ташқи савдода эфталлар даставвал Сосоний ҳукмдорларнинг кумуш тангаларидан кенг фойдаланган. Бухоро, Пойканд, Вардона, Нахшаб, Самарқанд ва Хоразмда маҳаллий ҳокимлар чиқарган чақа тангалар ички савдода кенг муомалада бўлган. Бу маҳаллий воҳа ҳокимлари катта нуфузга эга эканидан далолат беради.
Эфталлар даврида аҳолининг табақаланиши, мулкий тенгсизлик кучайиб бориши сабабли давлат бошқарувида қонун-қоидалар пайдо бўлган. Давлат ҳарбий кучга таянган, жиноят учун қаттиқ жазо белгиланган.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish