2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet22/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Хиёнийлар давлати. Ўрта Осиёга IV аср ўрталарида Еттисув ва Шарқий Туркистондан хиён қабилалари хужум бошлаган. Суғдга хиёнийлар 353 йил ўз ҳукмдори Грумбат бошчилигида бостириб киради. Хиёнийлар Эронда ташкил топган ва кучайиб бораётган Сосонийлар давлати билан тўқнашади, дастлабки жангда Сосонийлар шоҳи Шопур II (309-379) хиёнийлардан енгилади. Сўнг сулҳга келишиб, улар ўртасида иттифоқ юзага келади. Иттифоқ гоҳ бузилиб, гоҳ тикланиб турган. Ўрта Осиёда хиёнийлар хукмронлиги IV асрнинг 70-йилларида ўрнатилди. Сирдарё бўйларидан то Амударё ҳавзасигача Хиёнийларнинг кучли давлати қарор топди. Хиёнийлар давлати 120 йилдан ошиқроқ ҳукмронлик қилди.
Кидарийлар давлати. Шарқдан V асрнинг 20-йилларида Сирдарё ва Орол бўйлари орқали Хоразм ва Амударё хавзасига кўчманчи чорвадор тохарлар кириб келган. Тохарлар кушонларнинг авлодлари бўлиб, Кидар исмли ҳукмдор уларга йўлбошчи эди. Шунинг учун улар Кидарийлар дейилган. Кидарийлар Амударё ҳавзаси ҳамда ғарбий ва жанубий Суғд ерларини ишғол қилдилар. Кидарийлар хионийлар давлатининг жанубий қисмида ўз ҳукмронлигини ўрнатдилар. Балх шаҳрини пойтахтга айлантирди.
Кидарийлар ва сосонийлар ўртасида V асрнинг 30-50-йилларида зиддият кучайди, улар бир-бирига душман бўлиб қолган. Кидарийлар ва Сосонийлар ўртасидаги 456 йил бўлган жангда сосонийлардан қақшатқич зарбага учраган кидарийлар ўзини қайта ўнглаб ололмайди. Кидарийлар тез орада яна шимолдан жанубга силжиган кўчманчи чорвадор эфталийлар билан тўқнашадилар. Натижада Кидарийлар Ўрта Осиёни тарк этиб, жанубга - Шимолий Ҳиндистонга чекиниб, у ерларда 75 йил ҳукмронлик қиладилар.
Эфталлар давлати. Эфталларнинг илк аждодлари Хитойнинг шимоли-ғарбида (Хеси) яшаган туркий Хун қабилалари иттифоқи таркибида бўлган. III асрда улар Туроннинг жанубий ва Харкон (Каспий) денгизи шимолидаги яйловларга ўрнашиб бошқа туркий элатлар билан аралашиб кетади. Эфталлар аввал хионийларни, сўнг бошқаларни тобе этиб, давлат барпо этган, V асрда Кидарийлар давлатини мағлуб этиб, Хуросоннинг талай қисмини эгалаб, сосонийлар билан тўқнашади.
Ўрта Осиёга V аср ўрталарида кириб келган эфталлар ёзма манбаларда эфтал, хафтал, хайтал деган номлар билан тилга олинади. «Эфтал» деган ном илк бор «Хептал» шаклида V аср арман манбаларида учрайди. «Эфтал» деган ном аслида «Эфталон» деб юритилган шоҳ номидан олинган, уни Вахшунвар деб ҳам атаганлар, у эфталийлар юришига бошчилик қилган. Эфталлар қисқа вақтда Чағониён, Тохаристон, Бадахшонни бўйсундириб, Суғдда ҳам ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Эфталлар давлати ниҳоятда кучайиб 456 йил Хитойга ўзаро алоқа ўрнатиш мақсадида элчи юборадилар.
Сосонийлар эфталларнинг тажовузидан хавфсираб, уларга қарши юриш қилади. Икки давлат ўртасидаги жанг сосонийлар шоҳи Перўз (459-484) даврида айниқса авжига чиқади. Сосонийлар уч марта эфталларга юриш қилади, дастлабки жангларда Перўз мағлубиятга учраб, асир тушади. Перўз Византия императори Зенон юборган ўлпон эвазига асирликдан озод этилади. Перўзнинг иккинчи марта эфталларга қарши юриши ҳам муваффақиятсиз тугайди. Перуз ўғли Кубодни эфталларга гаров тариқасида юбориб тутқунликдан озод этилади.
Перўз 484 йил эфталларга қарши учинчи марта юришга отланади, жанг Перузнинг ҳалокати билан тугайди. Марв ишғол қилиниб, Эронга оғир ўлпон юкланади, Эрон сиёсий қарам бўлиб қолди. Перўз ворислари Кубод (488-531), Анушервон (531-579) даврида Эфталлар билан муносабат анча юмшаб, тинчлик тусини олган. Сосонийлар кумуш ҳисобида белгиланган божни узлуксиз тўлаб турган. Эфталлар кейинчалик Кобул, Панжоб, Урумчи, Қорашар, Хўтан, Кошғар шаҳарларини ҳам ўз тасарруфига киритадилар.
Кучли суворий (отлиқ)лардан иборат қўшинга эга бўлган эфталлар бир қанча ярим мустақил мулкдорларнинг уюшмасидан иборат улкан давлат барпо этди. Бу мулклар ҳукмдор - Шо (шоҳ)га тобе сулолалар томонидан бошқарилган. Уларнинг ҳар бири кумуш ёки мис танга зарб қилган.
V аср иккинчи ярми ва VI аср бошларида Ўрта Осиё, Шарқий Эрон, Шимолий Ҳиндистон ва Шарқий Туркистонни бирлаштирган илк ўрта асрларнинг қудратли давлати - Эфталлар давлати ташкил топади. (Бож – ўлпон, солиқ. Бир давлат иккинчи давлатга тўлайдиган ёки бозорда савдогарлардан олинадиган махсус тўлов.)

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish