2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


-§. Чиғатой улуси. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт



Download 0,55 Mb.
bet60/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

2-§. Чиғатой улуси. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт


Ўлкаларнинг тақсимланиши. Чингизхон ҳаётлик чоғида забт этилган ўлкаларни ўғилларига тақсимлаб берди: Шарқий Туркистон, Еттисув ва Мовароуннаҳрга Чиғатой эга бўлди. Мўғуллар босиб олинган вилоятларни улусларга тақсимлаш асосида бошқарди. Улусларнинг ҳукмдорлари «Хон» деб юритиларди. Чингизхон вафотидан (1227) сўнг Ўқтой мўғуллар давлатининг улуғ хоқони қилиб тайинланди. Улуғ Хоқоннинг қароргоҳи Қорақурум шаҳрида бўлган, у ердан туриб хонларни назорат қилиб борар эди. Чингизхон вафотидан кейин ҳам мўғулларнинг Ғарбга юриши давом этди. Рус давлати 1236-1240 йй. забт этилиб, Олтин Ўрда давлати ташкил топади. Эрон 1256 йил босиб олиниб Ҳулокийлар давлати вужудга келади. Ҳулоку 1258 йил Аббосийлар Халифалигига хотима беради.
Чиғатой Улуси XIII асрнинг 20-йилларида Чиғатой тасарруфига берилган Мовароуннаҳр, Еттисув ва Шарқий Туркистонда ташкил топди. Кейинчалик Чиғатой давлатига айланди, унинг ўрдаси Елсуви (Или) дарёси бўйида эди. Чиғатой вилоятлар ва ҳунармандчилик шаҳарларини бошқаришда бўйсундирилган халқларнинг юқори табақа вакиллари хизматидан фойдаланади. Мовароуннахрни идора этиш, ҳали забт этилмасдан илгари хоразмлик савдогар Маҳмуд Яловичга берилади, у Хўжандни қароргоҳ қилди. Ҳарбий ҳокимият, аҳолини рўйхатдан ўтказиш, солиқ йиғиш доруғачи ва тавғач дейилган мўғул амалдорлари қўлида бўлган. Маҳмуд Ялавоч мўғул босқоқлари (маҳаллий ҳоким) ихтиёридаги аскарларга суяниб мўғул хонлари талабини ижро қилар эди.
Солиқ турлари. Зироатчи деҳқонлардан олинадиган ер солиғи - калон деб юритилган, колон солиғи - ҳосилнинг 1/10 қисми ҳажмида олинган. Чорвадорларга қопчур солиғи солинган, қопчур солиғи - чорва моллари бош сонининг 2,5% миқдорида олинган. Давлат хазинаси учун озиқ-овқат солиғи шулен ундирилган, шулен - ҳар бир подадан 2 яшар қўй, қимиз учун ҳар 1000 отдан 1 бия ҳисобида олинган. Ҳунарман ва савдогарлардан тарғу солиғи ундирилган, тарғу - ишлаб чиқилган маҳсулот ёки сотилган молнинг 1/30 қисми ҳажмида ундирилган. Яна алоҳида туз солиғи, жун ва кумуш солиғи солинган. Солиқлар маҳаллий амалдорлар томонидан барот (ижара) тартибида аввалдан бир йўла тўлаб юбориларди, сунгра аҳолидан миқдоридан ошириб ундириб олинарди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish