2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet58/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Сирдарё бўйидаги жанглар. Бу даврда Жўжи Сирдарё этакларидаги аҳолиси зич, бой савдо шаҳри Сиғноққа аввал ҳужум бошлайди. Аҳоли 7 кун шаҳарни мудофаа қилади, 8-куни таслим бўлади, аҳоли қириб ташланади. Мўғуллар 1220 йил апрелда Жандни эгаллайди, аҳолисининг қуролланган қисми қатл этилади. Мўғуллар 5 минг аскарли кичик қўшин билан Сайхун (Сирдарё) бўйида жойлашган Бинокатга юриш қилади. Шаҳар 4 кунлик мудофаадан сўнг таслим бўлади.
Темур Малик жасорати. Сирдарё иккига айрилган ерда Хўжанд шаҳри жойлашган бўлиб, ҳокими Темур Малик (1219-1221) эди. Унинг қаҳрамонлиги билан хўжандликлар кутилмаган қаршилик кўрсатади. Кучлар тенг бўлмаганлиги учун Темур Малик шаҳарни ташлаб чиқиб 1000 кишилик лашкари билан Сирдарё ўртасидаги ороллардан бирига жойлашиб олди. 12 та қайиқ ясаттириб, ўқ тешиб ўтмаслиги ва ёниб кетмаслиги учун қайиқлар усти намат билан ўралиб, сиркали лой билан суваб чиқилади. Темур Малик 70 та кемада Сирдарё қуйи оқими бўйлаб сузиб Жанд шаҳрига келади. Барчинлиғкент ва Жанд яқинида Хўжандликлар дарё соҳилига тушиб сўнгги жангга кирдилар. Темур Малик хоразмликлар билан Сайҳун (Сирдарё) дарёсининг қуйи оқимидаги Янгикент шаҳрини Жўжидан қайтариб олади.
Чингизхон 1220 йил ёзда Нахшоб (Қарши)ни, кузда Термизни 11 кун қамалдан сўнг босиб олади. Сирдарё ҳавзаси, Зарафшон ва Қашқадарё водийлари, Амударё ўрта оқимининг ўнг соҳили вилоятлари забт этилгач, Чингизхон асосий кучни Хоразмшоҳлар давлатининг марказий қисми - Хоразмга ташлайди.


Хоразмшохлар давлатининг ҳалокати


Урганч қамали. Чингизхон қўшинларининг Урганчга ҳужуми 1221 йил бошларида бошланди. Хоразм Султони деб Жалолиддин Мангуберди (1199-1231) эълон қилинди, бироқ Жалолиддин ҳокимиятини Туркон Хотун тан олмади. Жанд ноиби қочқин Қутлуғхон бошлиқ қипчоқ лашкарбошилари уюштираётган фитнадан хабар топган Жалолиддин Мангуберди ва Темур Малик Хуросонга чиқиб кетди. Шаҳзодалар Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳ ҳам Урганчни тарк этади. Пойтахт Урганч тақдири ўта қўрқоқ ва амалпараст амир Хумортакин қўлида қолади.
Урганчни мўғиллар 1221 йил қишида 50 минг аскар билан ҳужум бошлаб, қамал қилади, кураш 7 ой давом этди. Шайх Нажмиддин Кубро (Аҳмад ибн Умар Хивақий) «Ё ватан, ё шарофатли ўлим» - деб жангга киради. Чингизхон Нажмиддин Куброга ўз аъёнлари билан шаҳардан чиқиб жон сақлашни таклиф қилади, бироқ у рад этади. Нажмиддин Кубро туғ тутган мўнғул аскарига ташланиб шаҳид бўлади. Урганч таслим бўлгач, мўғиллар шаҳарни талаб, бош тўғонини бузиб юборди, Урганчни сув босиб вайрон бўлди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish