Жалолиддин жасорати. Мовароуннаҳрнинг асосий шаҳарлари эгаллангач, мўғулларнинг юришлари Амударё жанубидаги йирик савдо ва маданият марказлари бўлган Балх, Ҳирот, Марв, Ғазна шаҳарларига йўналтирилади, улар бу вилоятда кучли лашкар тўплаган Жалолиддин Мангубердининг қаршилигига учрайди. Жалолиддин анча йиллар илгари Ғазна, Бомиён, ва Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларга ҳоким этиб тайинланган эди. Шу боис у Ғазна томон боради. Жалолиддин Нисо, Қандаҳоршаҳарлари ёнида мўғулларга зарба бериб, Ғазнага етиб келди, унинг қўшинига янги кучлар қўшилади. Валиён қалъасини қамал қилаётган мўғилларга қарши ҳужум қилиб, тор-мор этиши Жалолиддиннинг мўғуллар устудан қозонган дастлабки йирик ғалабаси эди.
Жалоллиддин Парвон даштида Шики Хутухи нўён бошлиқ 45 минг мўғул қўшинини енгди. Бироқ лашкарбошлар Сайфутдин Ағроқ, Аъзам Малик ва Музаффар Малик ўлжа тақсимлашда келишмовчилик туфайли Жалолиддиндан ажралиб кетади. Чингизхон уларни алоҳида-алоҳида тор-мор этади. Синд (Ҳинд) дарёси бўйида 1221 йил 25 ноябрда қаттиқ жанг бўлади, Жалолиддин Чингизхон қўшининг илғор қисмини енгади. Пистирмада турган 10 минг нафар мўғул аскари жангни якунлайди. Жалолиддин 4 минг аскари билан Синд дарёсининг нарги қирғоғига ўтиб олади. Ҳозирда ҳам Синд дарёсининг бир томони «От сакраш», нариги томони «Чўли Жалолий» деб аталади. Жалолиддин жасоратига қойил қолган Чингизхон ўз ўғилларига қараб «Ота ўғил шундай бўлиши лозим» деган экан. Жалолиддин яна 11 йил Эрон ва Озарбайжонда мўғулларга қарши курашни давом эттиради. Хоразмшоҳнинг ҳукмдорлиги 1231 йил тугайди.
1999 йил Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги нишонланди. Хоразмда унга ҳайкал ўрнатилди, унинг номи кўча ва майдонларга қўйилди, вибеофильм, пьеса ва достонлар яратилди. 2000 йил 30 августда «Жалолиддин Мангуберди» ордени таъсис этилган.
Мўғиллар Бухоро, Самарқанд, Урганч, Марв, Банокат, Хўжанд шаҳарларини харобозорга айлантирди. Самарқанд аҳолиси шаҳарни тарк этиб чиқиб кетади. Марв воҳасидаги бош тўғон - Султонбанд бўзиб ташланди. Марв аҳолиси сувсизликдан қишлоқларни ташлаб, ўзга ерларга бориб жойлашади. Урганч сувга бостирилиб вайрон этилди. Хоразм ва Мовароуннаҳрнинг зироатчи аҳолиси сонининг кескин камайиб кетиши оқибатида экин майдонлари қисқариб, деҳқончилик инқирозга учрайди. Ҳунармандлар мажбуран Мўғилистонга юборилгач бутун Шарқда шуҳрат топган қурол-аслаҳа ясаш, нафис ипак матолар тўқиш, нақшли шишасозлик ҳунармандчилиги барҳам топди. Мўғиллар даврида Туркистон орқали ўтган Ипак йўли бутунлай ҳаракатсиз қолди. Илм-фанга катта зиён етказилди.
Таянч сўзларлар: Мўғуллар, Чингизхон, Жўжи, Чиғатой, Ўқтой, Тули, Шики Хутухи; Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Туркон Хотун, Ўзлоқшоҳ, Оқшоҳ, Ғазна, Бомиён, Парвон, Синд.
Do'stlaringiz bilan baham: |