2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


Ўрта Осиёлик мутафаккирлар. Илм-фан



Download 0,55 Mb.
bet50/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Ўрта Осиёлик мутафаккирлар. Илм-фан

«Байт ул-ҳикма». IX-ХII асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ўзгаришлар маданиятга ҳам кучли таъсир қилди. Араблар истило қилгач ислом дини, араб тили ва имлоси жорий этилди. Араб тили халифаликнинг давлат ва фан тили эди. Шарқнинг йирик илм ва маданият маркази Бағдод шаҳри эди. IX асрда Боғдодда «Байт ул-ҳикма» ташкил этилган, унда катта кутубхона, Бағдодда ва Дамашқда астрономик расадхона мавжуд эди. Олимлар унда тадқиқотлар билан бирга қадимги ҳинд, юнон олимлари илмий меросини ўрганиш ва асарларини араб тилига таржима қилиш билан шуғулланган. Мовароуннаҳр ва хуросонлик олимлар Ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Аҳмад ал-Марвазий, ал-Аббос Жавҳарий, Яҳёо бин Абу Мансур «Байт ул-ҳикма»да ижод қилган.


Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) турли соҳадаги билимларини Хоразм ва Моваруннаҳр шаҳарларида кўп устозлардан олади. Халифа Маъмун (813-833) даврида «Байт ул-ҳикмат»да мудир сифатида фаолият кўрсатади. Хоразмий математик, астроном, географ олим сифатида 20 дан ортиқ асарлар ёзган, фақат 10 та асари сақланган. Хоразмий математикага доир «Ал-жабр вал-муқобала», «Ҳинд ҳисоби ҳақида», географияга оид «Китоб сурат ул-арз» (Ер сурати), астраномияга оид «Зиж» ва «Устурлоб билан ишлаш ҳақида китоб», тарихга оид «Китоб ат-тарих», «Яҳудийларнинг тақвими ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола» каби асарлари бор.
Ал-Хоразмий «Ал-жабр вал-муқобала» китоби билан математика тарихида биринчи бўлиб Алгебра фанига асос солди. «Алгебра» атамаси ушбу асарнинг қисқача «ал-жабр» деб аталишидир. Хоразмий номи математика фанида «Алгоритм» атамаси шаклида ўз ифодасини топган. «Ал-жабр» асари асрлар давомида ер ўлчаш, ариқ чиқариш, бино қилиш, меросни тақсимлаш, ҳисоб ва ўлчов ишларида дастуруламал бўлиб хизмат қилди. Хоразмнинг бу рисоласи ХII асрда Испанияда лотин тилига таржима қилинган. Хоразмийнинг арифметик рисоласи ҳинд рақамларига асосланган ўнлик ҳисоблаш тизимининг Европа ва дунёда тарқалишида буюк аҳамият касб этди. Хоразмий ал-жабрни мустақил фан даражасига кўтариб, алгебра фанига асос солди.
Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний (797-865) «Байт ул-ҳикмат»да фаолият кўрсатган астраном, математик ва географ олим. У Фарғона водийсининг Қува шаҳрида туғилгани учун Шарқда Ал-Фарғоний, Европада Алфраганус, номи билан шуҳрат топган. Фарғоний Дамашқдаги расадхонада осмон жисмлари ҳаракати ва ўрнини аниқлаш, янгича «Зич» (астрономик жадвал) яратиш ишларига раҳбарлик қилди. 832-833 йй. Сурия шимолида Синжор даштида ва Ар-Раққа оралиғида ер меридиани 1 даражасининг узунлигини ўлчашда қатнашди. Фарғоний раҳбарлигида 861 йил Нил соҳилида қурилган қадимги гидрометр – дарё оқими сатҳини ўлчайдиган «Миқёс ан-Нил» иншооти қайта тикланди.
Ал-Фарғонийнинг 8 та асари бизгача етиб келган; улар орасида «Самовий ҳаракатлар ва умумий илми нужум» китоби ҳам бор, бу китоб ХII асрда лотин ва иброний тилларга таржима қилиниб, нафақат Шарқда, балки Европада ҳам астраномия илми ривожини бошлаб берди ва аллома номи ХVI асрда Ойдаги кратерлардан бирига берилган. Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги 1998 йил октябрда нишонланди ва Фарғона шаҳрида унинг номи билан боғ яратилиб, ҳайкали ўрнатилди.
Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий - Имом ал–Бухорий (810-870) муҳаддис уламо, ислом таълимотига оид 20 дан ортиқ аср ёзган. Имом ал-Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас–Саҳиҳ» асарга 7275 та ҳадис киритилган. Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги 1998 йил октябрда нишонланди. Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғида «Ёдгорлик мажмуи» барпо этилди, 4 жилдлик «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» китоби илк бор ўзбек тилида нашр этилди.
Абу Исо Муҳаммад ат–Термизий (824-894) Мовароуннаҳрлик муҳаддис уламолардан бири, Имом ал-Бухорийнинг замондоши ва шогирди. Ҳадис (араб. ривоят, нақл) - Қуръондан кейинги муқаддас манба, Муҳаммад (с.а.в.)нинг фаолияти ва кўрсатмалари ҳақида маълумотлар йиғиндиси.
Абу Мансур ал-Мотуридий (870-944) калом илмига ҳисса қўшган аллома. У 870 йил Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида туғилиб, 944 йил Самарқандда вафот этган. Ал-Мотуридий исломий одоб қоидалари, маънавий-ахлоқий камолот сирларига оид асарлар ёзган. Унинг «Китоб ат-Тавҳид» (Аллоҳнинг бирлиги) ва «Таъвилот аҳл ас-сунна» (Суннийлик анъаналари шарҳи) асарлари сақланиб қолган. Уларда диний таълимот, исломий урф-одатлар инсоннинг камол топишида, дунёқараши шаклланиши моҳияти талқин этилган.
Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги 2000 йил ноябрда нишонланди. Самарқандда ёдгорлик мажмуи барпо этилди, асарлари ўзбек тилида нашр этилди. Аллома ҳақида И.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида: “Ислом оламида “Мусулмонларнинг эътиқрдини тузатувчи” деган шарафга сазовор бўлиши бу нодир шахс (Мотурудий)нинг улкан ақл-заковати ва матонатидан далолат беради” – деган эди.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish