2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


-§. XI-ХII асрларда ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт



Download 0,55 Mb.
bet49/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

2-§. XI-ХII асрларда ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт.
Ўзбек халқининг шаклланиши


Қишлоқ хўжалиги. Мовароуннаҳрга XI асрда кириб келган кўчманчи чорвадорлар деҳқончилик майдонларини топтаб, оёқости қиладилар. Ўтлоқ ва яйловга айлантирилган экинзорлар қорахонийлар хонадонининг таянчи ҳисобланган қабилаларнинг асосий мулкига айлантирилди. Маҳаллий мулкдор деҳқонлар билан чорвадор кўчманчилар ўртасида зиддият кучаяди; деҳқонларга қарши кураш кескин тус олди. Қорахонийларнинг тазйиқи оқибатида мулкдор деҳқонлар жон сақлаш мақсадида ўз ерларини ташлаб кетишга мажбур бўлади, маҳаллий мулкдор деҳқонлар ер-сув мулкларидан, сиёсий мавқеларидан ажралиб, илгариги ўрни ва аҳамиятини йўқотади.
XI-ХII асрларда “деҳқон” деган тушунча ўзининг “қишлоқ ҳокими”ни англатувчи асл маъносини йўқотди.
Иқто ерлари кенгайиши. Ердан фойдаланишда иқто тартиботи XI асрдан бошлаб жуда кенг ёйилади. Қорахонийлар томонидан ҳукмрон сулола намоёндаларидан ташқари олий даражали ҳарбийлар, давлат маъмурлари ва маҳаллий зодагонларга ҳам катта ер майдонлари иқто тарзида ҳадя қилинади. Қорахонийлар учун иқто тартиби бўйсундирилган мамлакатлардан тегишли солиқларни ундириш бошқаришнинг энг қулай шакли ҳисобланган. XI-ХII асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда иқто ерлари кенгайиб, мулкчиликнинг асосий шаклларидан бирига айланди.
Бу даврда мусулмон руҳонийларнинг сиёсий таъсирининг ортиб бориши билан вақф ерлари ҳам анча кўпайди. Бу даврда базикорлар илк ўрта асрлардаги кадиварларга нисбатан озод ҳисоблансаларда, аммо уларнинг зиммасига давлат томонидан турли солиқ ва ҳар хил мажбуриятлар юкланган. Суғориш тармоқлари, тўғонлар, йўл ва қалъалар қуриш ва уларни таъмирлашда барзикорларнинг иштироки шарт эди.
Шаҳарлар XI-ХII асрларда кенгайди ва аҳолисининг сони кўпайиб янада гавжумлашди. Самарқанд, Бухоро, Термиз, Ўзган, Тошкент шаҳарлари ички ва ташқи савдо учун турли ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ҳамда чақа-тангалар воситаси билан олиб бориладиган бозор тижоратининг марказига айланди. Шаҳарлар марказида саройлар, масжид, мадраса, минора, ҳаммом қад кўтаради. XI-ХII асрнинг сирли кошинкор ва қабартма нақшли сопол товоқлари, рангдор шиша буюмлари, нақшинкор мис идишлари хилма-хиллиги ва нафислиги билан ажралиб туради.
Ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдонинг тараққий этиши билан бозор тижоратида пулга талаб ошади, натижада кумуш ва мисдан чақа-тангалар зарб қилади. Боласоғун, Тароз, Ўзган, Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида пул чиқарадиган зарбхоналар бўлган.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish