2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet41/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Сомонийлар давлати


Сомонийлар ҳукмронлиги. IX асрда Мовароуннаҳрнинг сиёсий ҳаётида ўзгаришлар юз бериб, юртга аввал Нуҳ, сўнгра Аҳмад бошчилик қилди, улар ўз номидан мис чақа зарб этади. Аҳмад вафотидан (865) сўнг ўғли Наср Самарқандни марказга айлантиради. У Мовароуннаҳрнинг барча вилоятларини бирлаштириш ва Хуросондан ажратиб олиш чораларини кўради. Мовароуннаҳрнинг деярли барча вилоятлари IX аср охирги чорагида сомонийлар тасарруфига ўтади. Наср бутун Мовароуннаҳрнинг ҳукмдорига айланади ва кумуш дирҳам зарб этади. Ака-ука Наср ва Исмоил ўртасида тахт учун кураш бошланиб Исмоил ғолиб чиқади. Исмоил 888 йил бутун Мовароуннаҳрни бирлаштирди.
Исмоил Сомоний ўрта асрларнинг қобилиятли, серғарйрат ва зукко давлат арбоби эди. У Мовароуннаҳрни бирлаштириб, мустаҳкам давлат тузишга интилди. У шимоли-шарқий ҳудудларга юриш қилиб, 893 йил Тароз шаҳрини забт этди ва даштликларга зарба берди. Мовароуннаҳрнинг мустақилликка эришиши Араб халифалигига ёқмас эди. Бир томондан ундириб олинадиган бойликдан маҳрум бўлиши ранжитса, иккинчи томондан чўчитар ҳам эди. Халифалик бу бой вилоятларга ўз таъсирини қайта тиклашга уриниб, саффорийлар билан сомонийларни тўқнаштириб, иккисини ҳам заифлаштиришга ҳаракат қилди.
Халифа Муътазид (892-902) Саффорийлар ҳукмдори Амир ибн Лайсга Хуросон билан бирга Мовароуннаҳр устидан ҳам ҳукм юритиш ҳуқуқи берилгани ҳақида фармон чиқаради ва уни Исмоилга қарши гижгижлайди. Саффорийлар ва Сомонийлар ўртасида 900 йил бўлган жангда Исмоил ғалаба қилди. Хуросон сомонийлар қўл остига ўтади, халифа Исмоилга ҳукмдорлик ёрлиғини юборишга мажбур бўлади.
Исмоил Сомоний бутун Мовароуннаҳр ва Хуросонни бирлаштирди, Бухоро шаҳри пойтахт бўлди. Сомонийлар мамлакат бошқарувида дастлаб ихчам бошқарув маъмуриятини ташкил этди: у амир даргоҳи ва девон (вазирлик)лардан иборат эди. Даргоҳда амир қароргоҳи ва ҳарами, сарой аъёнлари, навкар ва хизматкорларининг турар жойлари бўлган.
Наршахийнинг ёзишича Сомонийлар бошқаруви асосан вазир, мустовфий, амид ул-мулк, соҳиби шурат каби 10 та девон орқали идора этилган. Вазир девони бош бошқарув маҳкамаси ҳисобланган. Наср II (914-943) даврида Бухоронинг Регистон майдонида амир қасри қаршисида девонлар учун сарой қурилган, маҳкама мана шу махсус бинода жойлашган эди. Маҳкама хизматчилари араб, форс тилларини пухта эгаллаган, Қуръон ва шариатнинг асосий қоидаларини яхши биладиган, турли фанлардан хабардор бўлган саводли аслзодалардан танлаб олинган.
Ислом дини руҳонийларининг Мовароуннаҳр равнақига ҳиссаси катта бўлди. Бухоро Шарқда ислом динининг энг нуфузли марказларидан бирига айланди. Шаҳарларда жоме масжид, хонақоҳ ва намозгоҳлар қурилди. Мусулмон Шарқидаги илк мадраса Бухоронинг кавушдўзлар маҳалласи яқинида Х асрда қурилган Фаржак мадрасаси эди.
Маънавий ҳаётнинг асоси бўлган Ислом мафкурасига «устод» деб аталган дин ва илм пешволари раҳнамолик қилган. Бу ном кейинчалик «шайх ул ислом» дейилган, устоддан кейин хатиблар турган. Масжид, мадраса, хонақоҳ қурилиши учун махсус жойлар ва харажатлар ажратилган. Ислом дини аҳолининг мустақил халқ бўлиб шаклланишида муҳим аҳамият касб этди.
Мудофаа ишлари. Исмоил Сомоний саройнинг махсус мунтазам сарбозларидан иборат яхши қуролланган ҳарбий қўшин тузган. Яхши ва узоқ хизмат қилган сарбозлар «ҳожиб» лавозимига кўтарилган. Хожибларнинг бошлиғи «ҳожиб ул-ҳужоб» ёки «ҳожиби бузрук» деб юритилар эди, бундай унвон Сомонийлар саройида олий унвон ҳисобланган.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish