2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet37/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

«Оқ кийимлилар» қўзғолони

Мовароуннаҳрда 769-783 йй. жуда катта халқ қўзғолони бўлган. Қўзғолончилар оқ либос кийганлари учун тарихда «Оқ кийимлилар» қўзғолони номи билан тилга олинади. Бу ҳаракатнинг раҳбари Муқанна - Ниқобдор деб аталган Марвлик ҳунарманд Хошим ибн Ҳаким эди. Муқанна Марв шаҳри яқинидаги Коза қишлоғида туғилган; у юзига кўк парда тутиб юргани учун «Муқанна» яъни «Ниқобдор» лақаби билан аталган.


Муқанна ёшлигида кудунгарлик (матога оҳор берувчи) касби билан шуғулланган, у саводли, ақилли ва тадбиркор бўлган. Муқанна Хуросонда сарханг (кичик лашкарбоши)ликдан вазирлик даражасигача кўтарилган. Муқанна Маздак ғояларига асосланган ижтимоий тенглик ва эркин ҳаётга даъват этувчи таълимотни тарғиб этган. У Хуросон амирининг исёнида қатнашиб, пайғамбарлик даъво қилгани учун зиндонга ташланган. Муқанна қочиб Марвга келгач ўз тарафдорларини тўплаб ажнабийлар ҳукмронлиги ва зулмига қарши қўзғалишга даъват қилади. У ўз тарғиботчларини Мовароуннаҳр вилоятларига юборган: унинг тарғиботи Нахшаб ва Кеш шаҳарларида яхши самара беради.
Қўзғолон бошланиши. Қўзғолонга раҳбарлик қилиш учун Муқанна Марвдан Суғдга йўл олади ва Амударёнинг ўнг қирғоғига ўтиб, Нахшаб ва Кеш шаҳрига етиб боради. У Кеш яқинида тоғ тепасидаги Сом қалъасини ўз қароргоҳига айлантирди. Муқаннага кўпгина қишлоқларнинг кадиварлари, шаҳар ҳунармандлари ва айрим мулкдор деҳқонлар эргашади. Тез орада бутун Қашқадарё воҳаси Муқанна тарафдорлари қўлига ўтади. «Оқ кийимлилар» ҳаракати кенгайиб халқ қўзғолонига айланади. Қўзғолон айниқса Мовароуннаррнинг маркази Суғдда авж олади. Қўзғолон Элоқ (Оҳонгарон) водийси ва Шошга ҳам ўз тасирини ўтказади.
Қўзғолонга зарба бериш учун халифа Мансур 775 йил Жаброил ибн Яҳё бошлиқ катта ҳарбий кучни Мовароуннаҳрга сафарбар қилади. У катта талофат бериб зўрға Самарқанддаги араб қўшинларига келиб қўшилади. Қўзғолончилар ёрдамга келаётган араб қўшинларини Термиз яқинида тор-мор қилади. Нахшоб ва Чағониён воҳалари қўзғолончилар қўлига ўтади. «Оқ кийимлилар» қўзғолони 776 йилдан бошлаб Бухоро воҳасида кучайиб кетади. Наршах қалъаси қароргоҳга айлантирилди, унда қўзғолончиларнинг катта қисми тўпланган. Қўзғолончилар 4 ой давом этган курашдан сўнг мағлубиятга учрайди.
Араблар энди асосий кучни Самарқанд ва Кешга ташлайди. «Оқ кийимлилар» ва туркий қабилалар Самарқандда арабларга қарши икки йил жанг қилди. Қўзғолончилар енгилиб, Самарқанд таслим бўлди. Наршах ва Самарқандда «Оқ кийимлилар» енгилгач, арабларга маҳаллий мулкдор табақа вакиллари ёрдам бера бошлайди. Курашнинг охирги босқичи Кеш водийсида бўлиб ўтади. Муқаннанинг Сом қалъасидаги қароргоҳи 783 йил қамалга олинади, узоқ давом этган қамалдан сўнг муқанначилар таслим бўлади. Арабларга таслим бўлишни истамаган Муқанна ўзини ёниб турган тандирга ташлаб ҳалок бўлади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish