2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


Сомонийлар даврида ижтимоий-иқтисодий ҳаёт



Download 0,55 Mb.
bet42/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Сомонийлар даврида ижтимоий-иқтисодий ҳаёт


Суғорма деҳқончилик билан IX-Х асрларда Мовароуннаҳр ва Хоразм аҳолисининг асосий қисми шуғулланар эди. Суғорма деҳқончиликда ғалокорлик, шоликорлик, пахтачилик, сабзовотчилик, полизчилик, боғдорчилик юқори даражада ривожланган. Ваҳаларда пахтачилик катта ўринни эгаллаган. Боғдорчилик маданияти кенг равнақ топган. Мовароуннаҳр ва Хоразмда сабзавот ва полиз экинлари сероб бўлиб, қовунлари ширали бўлган. Деҳқончилик солиғи - хирождан хазинага тушадиган даромад давлат кирим-чиқимининг катта қисмини қоплагани учун Сомонийлар деҳқончиликни ривожлантиришга катта эътибор бердилар.
Чорвачилик Мовароуннаҳр ва Хуросонда IX -Х асрларда юксак даражада ривожланиб, дашт ва тоғолди яйловларида қўй-эчкилар, йилқи ва туялар боқилган, қишлоқларда қорамоллар беҳисоб бўлган. Чорвачилик аҳолини чорва маҳсулотлари билан таъминлаб, яна хўжаликнинг ҳамма соҳалари, айниқса қўшин учун от-уловлар етказиб берган.
Ҳунармандчиликнинг тўқимачилик, кулолчилик, чилангарлик, мискарлик, заргарлик, шишасозлик, дурадгорлик каби турлари Мовороуннаҳр ва Хоразм шаҳарларида ривожланган. Шаҳарларнинг умумий қиёфаси тубдан ўзгариб катта олий иморатлар, устахоналар, масжид, мадраса, мақбара, хонақоҳ ва карвонсаройлар қад кўтарди. Эндиликда шаҳарлар 10 дан ортиқ дарвозали каттагина ҳунармандчилик марказига айланди. Шаҳарнинг дўнглик ерида жойлашган аркда подшо қароргоҳи - даргоҳ, хазина, чақа-танга чиқарадиган зарбхона ва қамоқхона бўларди. Шаҳар марказида: регистон майдони, девонлар, маҳкама саройи; амирзодалар, сарой аъёнлари, руҳонийлар, мулкдор деҳқонзодалар ва давлатманд савдогарларнинг қасрлари; қурол, асбоб, эгар-жабдуқ ясайдиган устахоналар; ҳунармандчилик дўконлари ва савдо расталари жойлашган.
Самарқандда юқори навли қоғоз ишлаб чиқилар эди. Шош - кўнчилик маҳсулотлари ва чарим моллари билан, Илоқ - кумуш ва қўрғошин конлари, кумуш танга чиқарадиган зарбхонаси билан машҳур эди. Хоразмда - қайиқсозлик тараққий қилади (Термизда ҳам ясалган). Бухоронинг Зандана қишлоғида тўқилган малларанг бўз «Занданачи», Самарқанднинг Вадор қишлоғида тўқилган «Вадорий» матолар Шарқда машҳур бўлган.
Кончилик IX-Х асрларда тараққий қилиб, Зарафшон ва Фарғона водийси тоғларидан темир, қўрғошин, кумуш, симоб, мис, қалай, феруза, новшадил қазиб чиқарилган. Фарғонадан тошкўмир ва нефть топиб ишлатилган. Элоқ вилояти кумуш ва қўрғошин қазиб олиш марказлардан бири эди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish