2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet18/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Кушон давлати. Мил. авв. 140-130 йй. кўчманчи юэчжи қабилалари Юнон-Бақтрия давлатини босиб олиб Бақтрияга келиб ўрнашдилар. Милодий I асрда Гуйшуан (Кушон) хонадонининг бошлиғи барча юэчжи мулкларини ўз ҳокимиятига бирлаштириб, Кушон давлатига асос солади. Бирлашган юэчжи мулкларнинг биринчи ҳукмдори бўлган Кудзула Кадфиз даврида Кушон давлатига Афғонистон ва Кашмир қўшиб олинган. Кудзуланинг вориси Вима Кадфиз ҳукмронлиги даврида Кушон давлати ҳудуди янада кенгайди.
Подшо Канишка (78-123 йй.) даврида пойтахт Бақтриядан Пешовар (Покистон)га кўчирилади, Кушон подшолиги улкан давлатга айланади. Кушон давлати ҳудудига: Ҳиндистон, Хўтан, Афғонистон ва Ўзбекистоннинг жанубигача бўлган ерлар кирган. Рим, Парфия, Хитой каби Кушон давлати ҳам улкан подшоликлардан бирига айланган. Кушон давлати тўхтовсиз урушлар оқибатида инқирозга юз тутди ва парчаланиб (III аср) кетди.
Вима Кадфиз давридан Кушон подшолигида ҳукмдор номи кўрсатилган танга зарб қилиш бошланди. Ҳукмдор пул ислоҳати ўтказади, тангалар қадри ортади. Тангалар олтин, кумуш, мисдан зарб қилинган. Канишка даврида (78-123) Кушон давлати ўз тараққиётининг чўққисига эришади. Янги шаҳарлар қурилди, Ҳиндистон, Хитой ва Рим империяси билан савдо-элчилик ўрнатилди.
Ҳунармандчилик ҳам юксак даражада тараққий этган. Сурхон воҳасидаги Кушон давлати ёдгорликлари: Холчаён, Далварзинтепа, Айритом, Зартепа, Қоратепа каби топилмалар буни тасдиқлайди. Кушон давлати иқтисодиётининг асосини суғорма деҳқончилик, савдо ва ҳунармандчилик ташкил қилган. Кушон давлати даврида сув тегирмони, чиғир турларидан кенг фойдаланилди, ерга ишлов бериш қуроллари такомиллаштирилди.
Оромий ёзуви Ғарбий Осиёда пайдо бўлиб, алифбога асослангани туфайли ўзлаштириш осон бўлган. Кушон давлатида яшаган халқларнинг ўзаро маданий ва савдо алоқалари туфайли Ўрта Осиёда қадимги оромий ёзуви кенг тарқалади. Қадимги Термиз ёдгорликларидан оромий ёзуви асосидаги кушон-бақтрия алифбосидаги ёзув намуналари топилган. Кушон мамлакатида яна кушон шаклли ёзуви бўлган, бунда ҳарфлар бурчакли, тўртбурчак ва айлана шаклида ёзилган.
Кушон подшолигида ёзув қадимдан мавжудлигини Сурхкўтал (Афғонистондаги Қундуз шаҳри яқинида) ёдгорлигидан топилган юнон алфбосидаги кушон битиклари ҳам тасдиқлайди. Амударё қуйи оқимида, Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида оромий алифбоси асосидаги хоразмий ва сўғдий ёзувлар ҳам кенг тарқалган эди. Ёзувнинг турли кўринишларига оид топилмалар Кушон подшолигининг жаҳондаги кўплаб давлатлар билан кенг кўламли алоқаларидан гувоҳлик беради.
Кушон давлати ташкил топаётганда Бақтрия ва Сўғдиёнанинг асосий аҳолиси зардуштийлик динида эди. Канишка Ҳиндистоннинг бир қисмини қўшиб олгач Кушон ҳудудига кириб келган буддавийлик дини зардуштийлик билан бирга VIII асргача Ўрта Осиёда сақланиб қолди. Сурхон воҳаси орқали буддавийлик Ўрта Осиё бўйлаб тарқала бошлади.
Кушонлар даврида бинокорлик ва меъморчилик юксак даражада тараққий этган. Далварзин ва Эски Термиз шаҳарлари хом ғиштдан қурилган мустаҳкам истеҳком деворлари билан ўралган эди. Шаҳарлар ҳунармандлар маҳаллаларига ва турар жой мавзеларига ажратилган.
Холчаёндаги Кушон ҳукмдорлари саройи, Эски Термиз (Қоратепа, Фаёзтепа) ва Далварзинтепадаги буддавийлик ибодатхоналарида деворий тасвир ва ҳайкалтарошликнинг юксак санъат намуналари ўрганилган. Булар: Будда ҳайкали, шаҳзодалар, сарой аъёнлари, жангчилар тасвири ва Айритомда топилган дўмбирачи ва уд чалаётган мусиқачилар тасвиридир. Кандакорлик юқори ривожланган. Далварзинтепадан фил суягидан ясалган шахмат доналари топилган. Кушон санъатида маҳаллий анъаналар, Қадимги Шарқ ва Қадимги Юнонистон эллинистик санъати услублари мувофиқлашган.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish