2. ИҚтисодий тизим турлари


Даромадларнинг нотекис тақсимланиши



Download 157,88 Kb.
bet11/16
Sana11.03.2022
Hajmi157,88 Kb.
#491039
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2- мавзу(1)

Даромадларнинг нотекис тақсимланиши. Бозор ижтимоий зарур товарларни ишлаб чиқаришга эмас, балки пулга эга бўлганларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. Бозор тизими энг қобилиятли ёки чаққон тадбиркорларга катта миқдордаги моддий ресурсларни тўплашга имкон беради ва мерос ҳуқуқи эса вақт ўтиши билан ушбу жараённи кучайтиради. Бозор иқтисодиёти шароитида моддий ресурсларни тўплаш жараёни, уй хўжаликлари томонидан етқазиладиган инсон ресурсларининг миқдорий ва сифатий тафовутларига қўшимча равишда, пул даромадларининг мутлақо нотекис тақсимланишига олиб келади. Натижада, оилалар бозорда ўз эҳтиёжларини қондириш қобилиятлари билан кескин фарқ қиладилар. Шундай қилиб, бозор тизими бойлар учун зеби зинат маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ресурсларни, камбағаллар учун биринчи галда зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ресурслар ҳисобидан ишлаб чиқарилади деган хулосани чиқариш мумкин.
Носамарадор ишлаб чиқариш, ривожланишнинг беқарорлиги. Бозор тизими маълум товарлар ва хизматларни истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган барча наф ва харажатларни ҳисобга ололмаслиги мумкин. Гап шундаки, баъзи наф ва харажатлар бозорга нисбатан ташқи бўлиб кўринади, яъни улар тўғридан-тўғри харидор ва сотувчи бўлмаган бошқа иқтисодий агентларнинг хиссасига тушади. Уларни ташқи наф ва харажатлар деб аталади. Масалан, бозор томонидан ҳисобга олинадиган истеъмолчилар талаби. Фақат товарлар ва хизматларни сотиб оладиган индивидуал истеъмолчиларнинг қониқишларини билдиради; бу эмлашлар (тиббий) ва таълим каби хизматларни сотиб олиш бутун жамият учун наф ёки қониқиш келтиришини акс эттирмайди. Худди шундай, ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ишлаб чиқариш тўғрисида фақат бозор талаб қиладиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қиладилар, ташқи харажатларни, яъни бутун жамиятнинг улушига тушадиган харажатларни, масалан, атроф-муҳитнинг ифлосланишининг турли шаклларини акс эттирмайдилар. Демак, муаммо қаерда талаб ва таклиф ишлаб чиқаришнинг барча нафлари ва харажатларини аниқ акс эттира олмаса, яъни қаерда ташқи наф ва харажатлар мавжуд бўлса, бозор тизими жамият эҳтиёжларини энг яхши таризда қондирадиган қилиб ресурсларни тақсимлашни таъминлай ололмаслиги билан боғлиқ.
Бозор оқали алоҳида индивидиум томонидан молиялаштириш мумкин бўлмаган жуда кўплаб товарлар ва хизматларга жуда катта эҳтиёж мавжуд. Масалан, автомагистраллар, сув тошқини билан курашиш, миллий мудофаа каби товарлар ва хизматларни исталган миқдордаги уй хўжаликлари сотиб ололмайди. Бозор тизими бундай ижтимоий ёки жамоавий эҳтиёжларни қондиришга қодир эмас. Бундан келиб чиқадики, бозор иқтисодиёти такрор ишлаб чиқариб бўлмайдиган ресурсларни сақлашга ҳисса қўшмайди, атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг иқтисодий механизмига эга эмас. Фақатгина қонун ҳужжатлари тадбиркорларни экологик тоза ишлаб чиқаришларга сармоя киритишга, бутун инсониятга тегишли ресурслардан, масалан, океан балиқлари ресурсларидан фойдаланишни тартибга солишга мажбур қилиши мумкин. Ва ниҳоят, кўплаб иқтисодчилар бозор тизими бандлик ва нархларнинг барқарор даражасини таъминлаш учун номуккамал механизм деб ҳисоблайдилар.
Умаман олганда бозор иқтисодиёти ўзининг моҳиятига кўра барқарор бўла олмайди шунинг учун унга даврий ривожланиш, ишсизлик, инфляция, инсонларни тумуш даражаларини пасайиши кабилар хос. Идеал иқтисодиётда ЯММ тез, барқарор суръатларда ўсади. Бундан ташқари, нарх даражаси ўзгармасдан қолади ёки жуда секин ошади. Аммо тажриба шуни кўрсатадики,тўлиқ бандлик ва нарх барқарорлигига автоматик равишда эришилмайди.
Иқтисодий ўсиш даврийлиги билан ажралиб туради. Иқтисодий ўсиш беқарорлик даврлари билан алмашиб туради. Бозор иқтисодиётида ишлаб чиқариш ва бандлик даражаларини бевосита белгиловчи омил бу харажатларнинг умумий даражаси. Содда қилиб айтганда, агар умумий харажатлар паст бўлса, кўпгина корхоналар кўп миқдорда товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш фойда келтирмайди. Бундан келиб чиқиб ишлаб чиқариш, бандлик ва даромаднинг паст даражаси мавжуд бўлади.

Download 157,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish