2. ИҚтисодий тизим турлари


Турли эҳтиёжларни қондириш, товарлар ва хизматлар сифатини яхшилаш, нархларни пасайтириш қобиляти



Download 157,88 Kb.
bet10/16
Sana11.03.2022
Hajmi157,88 Kb.
#491039
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
2- мавзу(1)

Турли эҳтиёжларни қондириш, товарлар ва хизматлар сифатини яхшилаш, нархларни пасайтириш қобиляти. Ўз маҳсулотларининг юқори рентабеллиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш учун фирмалар ўз маҳсулотлари ассортиментини кўпайтиришга ва сифатини оширишга интиладилар. Жамиятнинг тобора ўсиб ва ўзгариб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун тадбиркорлар тобора кўпроқ янги усулларини топишлари керак бўлади албатта. Ушбу пойгада, тадбиркорлар томонидан ўзгартирилган ва такомиллаштирилган маҳсулотлар бозорга чиқарилади, мутлақо янги истеъмол буюмлари ва хизматлар яратилади. Шу билан бирга, яроқлилиги ёки фойдалилиги истеъмолчиларни қониқтирмай қўйган эскирган маҳсулотлар ва хизматлар рақобат майдонидан яни бозордан чиқарилади. Шунга кўра, илгари ишлаб чиқарилган маҳсулотларни яратишда иштирок этган ресурслар янгиланган моделларни олиш учун ишлатилади. Маҳсулотларнинг янгиланган моделларига эътибор қаратиш билан бир қаторда, ишлаб чиқарувчилар истеъмолчиларнинг жалб қилишда маҳсулот сифатини яхшилаш ва нархини пасайтириш воситасидан фойдаланади. Табиийки, рақобатдош фирмалар томонидан таклиф этилаётган шунга ўхшаш бир қатор маҳсулотлардан истеъмолчи энг юқори сифатли ва арзон вариантни танлашга интилади. Нархларнинг пасайиши ишлаб чиқарувчиларнинг мавжуд ресурслардан унумли фойдаланишга доимий интилишларига асосланади. Технология яхшиланиши ва ишлаб чиқариш таннархи пасайиши билан товарлар нархини пасайтириш мумкин бўлади. Ўзгарувчан шароитларга юқори даражада мослашувчанлик қобиляти. Ҳозирги жамиятда истеъмолчиларнинг хоҳиш-истаклари, ишлаб чиқариш технологиялари ва етказиб берилган ресурслар таркиби тезда ўзгаради. Бозор иқтисодиёти бу ўзгаришларга ўз механизми ёрдамида мослаша олади. Бозор иқтисодиёти ўз механизми (рақобат ва нарх) ёрдамида истеъмолчиларни дидини ўзгариши натижасида талабдаги ўзгаришларга ишлаб чиқаришни (таклифни) мослаштира олади. Шунга яраша ресурслар хам қайта тақсимланади.
Илмий-техникавий тараққиёт натижаларидан мақбул фойдаланиш. Бозор тизими технологияларни такомиллаштириш ва капитални жамғариш, яни унумдорликни ошишига ва жамиятни янада юқорироқ моддий фаравонлик даражасига олиб келадиган ўзаро боғлиқ ўзаришлар билан мос келади. Бозор тизими технологик тараққиётни рағбатлантиради. Илғор технологиялардан фойдаланиш инновацион фирмага рақибларига нисбатан вақтинча устунлик беради. Ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ушбу фирма учун иқтисодий фойда олишни англатади. Бу эса инновацион фирмага нархларни пасайтириш ҳисобига маҳсулотларини сотишни сезиларли ўстиришга ва юқори иқтисодий даромадга эришишга имкон беради. Боз устига, рақобатли бозори тизими янги технологияларнинг тез тарқалишига шароит яратади. Рақобатчилар энг илғор инновацион фирмага етиб олишга харакат қилишлари керак. Таъкидлаш керакки, технологик тараққиёт натижасида маҳсулот нархининг пасайиши инновацион тармоқни кенгайтиради. Бу кенгайиш, мавжуд фирмаларни маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини оширишлари, ёки янги фирмалар технологик тараққиёт натижасида кўпроқ фойда олиш мақсадида иновацион тармоқга киришлари натижасиди рўй бериши мумкин. Тармоқни кенгайиши, яни ресурсларни техник жихатдан суст ривожланган ишлаб чиқаришдан, прогрессив, иновациявий ишлаб чиқаришга ўтиши мутлақо табиий ҳолдир Бунда чекланган ресурслар хам ишлаб чиқаришлар бўйич қайта тақсимлашни талаб қилади.
Бозор иқтисодиётининг асосий камчиликларидан бири уни рақобатнинг кучсизланишига йўл қўйиш ва уни рағбатлантириш. Рақобат кучсизланишининг иккита асосий манбаи мавжуд:
1. Бозор иқтисодиётидаги эркин муҳитда тадбиркорлар фойда кетидан қувиб ва ўз иқтисодий мавқеини яхшилашга интилиб, рақобатнинг чекланган йўлидан озод бўлишга ҳаракат қиладилар. Фирмаларнинг қўшилиб кетиши, компанияларнинг хуфёна келишуви, шафқатсиз рақобат – буларнинг барчаси рақобатнинг кучсизланиши ва унинг тартибга солувчилик таъсирининг пасайиб боришига олиб келади;
2) Бозор тизими рағбатлантирадиган техника тараққиёти ҳам рақобатнинг заифлашишига олиб келади. Энг янги технология, одатда: а) жуда катта миқдордаги реал капиталдан фойдаланишни; б) йирик бозорлар бўлишини; в) марказлашган ва қатъиян бир бутун бўлиб бирлашган бозорнинг таркиб топиши; г) бой ва ишончли хом-ашё манбаларини талаб қилади. Бундай технология бозорнинг ҳажмига нисбатан кенг миқёсдаги ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлиши зарурлигини билдиради. Бошқача айтганда, энг янги технологияни қўллаш асосида ишлаб чиқаришнинг энг юқори самарадорлигига эришиш, аксарият ҳолларда кўп миқдордаги майда фирмалар эмас, унча кўп бўлмаган йирик ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлишини тақозо қилади.
Бозор тизими жамиятни эҳтиёжи юқори бўлган товарлар билан таъминлашига ҳам кафолат бермайди. Рақобатнинг кучсизланиб бориши истеъмолчининг эркинлигига ҳам путур етказади. Бозор тизими ўзининг истеъмолчининг хоҳишига анча мос келувчи ресурсларни тақсимлаш лаёқатини ҳам йўқотиб бориши мумкин.4

Download 157,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish