2. ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМ ТУРЛАРИ.
2.1.Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг моделлари.
"Иқтисодий тизим" бошқа ҳар қандай турдаги тизимлар сингари, лементларининг яхлитлиги ва бирлиги билан тавсифланадиган кўп ўлчовли мажмуадир. Иқтисодий тизим – бу ўзоро боғлиқ ва тартибга солинган иқтисодиётни таркибий қисимларининг мажмуи; маълум бир яхлитликни, жамиятнинг иқтисодий тузилишини ташкил этувчи ўзаро боғлиқ иқтисодий элементлар мажмуи.
Иқтисодий тизим элементлари ўзаро боғлиқ, бир-бирларини тақозо этади, алоқадорликда бўлади ва биргаликда харакат қилади. Иқтисодий тизим жамиятдаги турли хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида иқтисодий муносабатлар, алоқалар, жараёнларни бир бутун ҳолда, муайян тарзда таркиб топиши ва тартибга солинишини ифодалайди.
Хар бир даврда ва маконда амал килаётган иктисодий муносабатлар мажмуаси иқтисодиётни ташкил килиш шакллари, хужалик механизми ва иктисодий муассасалар билан биргаликда иктисодий тизимни ташкил қилади. Иктисодиёт назарияда кўпинча иктисодий тизим тушунчасини ишлаб чикарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси билан боғлаб туркумлашга харакат килинади.1
Ишлаб чиқарувчи кучлар – ишлаб чикариш воситалари ва уларни ҳаракатга келтирувчи кишилар бирлигидан иборат. Табиат ресурсларини инсон хизматига жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучлари орқали қўйилади. У ўзининг таркиби ( меҳнат қила олиш лаёқатига эга инсонлар, ишлаб чиқариш воситалари) ва вазифалари (инсонларнинг эҳтиёжларини қондириш) нуқтаи назаридан барча иқтисодий тизимларда бир хил, ривожланиш даражаси жиҳатдан эса фарқ қилади. Инсон ишлаб чиқариш жараёнида фақат табиат билан эмас, балки инсонлар билан ҳам муносабатга киришади, бундай муносабатлар иқтисодий муносабатлар дейилади.
Иқтисодий механизм- бу иқтисодий тараққиётни таъминловчи ва бир-бирини тақозо этувчи воситалар бўлиб, унга иқтисодий стимуллар (рағбат берувчи кучлар), ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва истеъмолни ташкил этиш, иқтисодий фаолиятнинг ихтисослашуви, иқтисодий фаолият кооперацияси ва хўжалик алоқаларини ўрнатиш усуллари киради.
Иқтисодий тизим ўзининг асосий элементлари- ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларидан ташқари, - табиат, сиёсат, хуқуқ, маданият ўз ичига қамраб олади, булар иқтисодий тизимни асосий элеметлари билан ўзаро биргаликда харакат қиладилар.2
Иқтисодий тизимлар маълум даврларда вужудга келади, ривожланади, бойиди, иккинчиси билан алмашинади. Иқтисодий тизим асосан ишлаб чиқариш воситаларга мулкчилик шакли ва иқтисодий фаолиятни бошқариш ва муофиқлаштириш усули билан фарқланади. Шунга қараб иқтисодий тизимларнинг анъанавий, бозор ва маъмурий -буйруқбозлик турлари фарқланади.
Суст ривожланган кўпгина мамлакатларда анъанавий иқтисодий тизим мавжуд. Унда ишлаб чиқариш, даромадларни тақсимлаш авлоддан авлодга ўтиб борадиган анъаналарга асосланади. Техника тараққиёти ва янгиликларни татбиқ этиш чекланган, чунки улар анъаналар билан тўқнашиб ижтимоий қурилманинг барқарорлигига хавф солади. Диний ва маданий қадриятлар иқтисодий фаолиятга нисбатан бирламчи бўлиб ҳисобланади. Жамият олдида турувчи муаммолар ўша анъаналар ва урф одатлар асосида ҳал этилади. Бу тизимни ўз даврида деярли барча мамлакатлар босиб ўтган. Замонавий мамлакатларнинг аксарияти анъанавий иқтисодиётнинг ҳукмронлик даври аллақачон ўтганлар. Ҳозирги вақтда ушбу турдаги иқтисодий тизим сақланиб қолган жуда кам сонли давлатларни Жануби-Шарқий Осиё ва Африкадаги айрим мамлакатларда кузатиш мумкин. Ушбу мамлакатларда меҳнат унумдорлиги ва технологияларнинг ривожланиш даражаси пастлиги билан тавсифланади. Бироқ, у ерда ҳам замонавий технологиялар ва глобаллашув таъсири анъанавий иқтисодиёт даврининг тугашига таҳдид солмоқда. Тарихий жиҳатдан олганда мамлакатлар аънанавий иқтисодий тизимдан бозор иқтисодий тизимига ўтганлар. Бозор иқтисодиёти кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, такомиллашиб ҳозирги даврда маданийлашган шаклни олиб кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. Хусусий мулкчиликнинг вужудга келиши натижасида ишлаб чиқарувчиларни алоҳидалашуви ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши натажасида товар хўжалиги вужудга келган. Бу жараён ибтидоий жамоа тизимини емирилиши даврда рўй берган. Аслида олганда шу даврдан бошлаб бозор иқтисодиёти куртаклари вужудга келган.
"Ишчи кучи" товарга айлангандан сўнг бозор умумий характерга эга бўлади. Йигирманчи асрга қадар, бозор эркин эди. Ўзини ўзи тартибга солувчи механизимга эга, эркин рақобатга ва давлатни иқтисодиётни тартибга солишга аралашмаслигига асосланган эди.
Бозор иқтисодиёти - бу эркин тадбиркорлик тамойиллари, ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилишнинг хилма-хиллиги, бозор нархлари, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартномавий муносабатлар, субъектларнинг иқтисодий фаолиятига давлатнинг чекланган аралашуви тамойилларига асосланган иқтисодий тизим.
Бозор иқтисодиётининг тарихий жиҳатдан таркиб топган икки яни классик ва ҳозиги замон турлари фарқланади.
Классик бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ХVIII-асрдан ХIХ-асрнинг охирларигача қадар мавжуд бўлган. Бозор иқтисодиётининг ушбу босқичи қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади:
• иқтисодий ресурсларга хусусий мулкчилик;
•бозорга тўсиқсиз киришни, иқтисодиётнинг бир тармоғидан иккинчисига капитал оқимини таъминловчи эркин рақобатнинг мавжудлиги;
• кўп сонли мустақил ишлаб чиқарувчиларнинг мавжудлиги, улар қандай маҳсулотни қанча миқдорда, қандай технологиялар ёрдамида ва кимга сотишни мустақил равишда белгилашлари;
• қандай маҳсулотларни қайси ишлаб чиқарувчилардан сотиб олишни
мустақил хал қиладиган кўплаб истеъмолчиларнинг мавжудлиги;
• тадбиркорга бизнес соҳасини, ходимга эса унинг меҳнат бозорида эркин ҳаракатланишига имкон берадиган бозорнинг барча иштирокчиларининг (шу жумладан ишчи кучининг) шахсий эркинлиги;
• бозорда талаб ва таклиф таъсирида нархларни стихияли шаклланиши;
• маҳсулотларни қиймати бўйича эквивалент алмашинув;
• тадбиркорларни ресурсларни тежашга, янги технологияларни жорий этиш ва ишчи кучини нормал ҳолатда қўллаб қувватлашни талаб қилинадиган яхши ҳолатда сақлашга мажбур қиладиган фойдани кўпатиришга йўналтириш.
Шундай қилиб, классик бозор иқтисодиёти хусусий мулкга, ўзини ўзи тартибга солувчи механизимга эга, эркин рақобатга ва давлатни иқтисодиётни тартибга солишга аралашмаслигига асосланган эди. Классик бозор иқтисодиёти бозор ривожланишининг дастлабки босқичларида асбоб-ускуналарнинг ва инсонни сезиларли ривожланишини таъминлади. Бироқ, 20-асрнинг бошларида бундай иқтисодий механизм жамиятнинг ўсган эҳтиёжларга жавоб бермай қолди.
Бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти деб аталиб, ХIХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларидан буён амал қилади. Хўш ХХ-асрнинг охирларида қандай жараёнлар натижасида ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти шаклланган?
ХIХ-асрнинг ўрталаригача ривожланган мамлакатлар иқтисодиётига эркин рақобат хос эди. Эркин рақобат дегани, рақобат умуман хеч нарса билан чекланмаган бўлади. Бунда кархоналарни сони жуда кўп, ишлаб чиқариш хажми кичик, бозорда рақобатчиларни сони кўп бўлгани учун улар маҳсулотларга нархларни шаклланишига таъсир эта олмас эдилар, нархлар бозорда талаб ва таклиф асосида шаклланар эди.
ХIХ - асрнинг охири ва ХХ -асрнинг бошларида аҳвол бир мунча ўзгарди, йирик корхоналар бозорда хукумрон мавқени эгалай бошладилар. ХIХ - асрнинг охирида илмий кашфиётлар натижасида саноат тўнтариши рўй берди. Хусусан пўлат эритишда мартен усули, динамо машинаси , ички ёнув двигатели, буғ трубинаси ихтро қилинди. Ишлаб чиқаришда парни ишлатишдан электро энергиядан фойдаланишга ўтилди. Буларни барчаси саноат ишлаб чиқаришинида туб ўзгаришларга олиб келди. Фан ва техника тараққиёти янгиликлари таъсири остида ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши йирик корхоналарнинг вужудга келишига, ишлаб чиқаришни тўпланувига капитални эса маркзлашувига олиб келди. Натижада, йирик монопол корхоналар вужудга келган. Энди эркин ( мукаммал) рақобатни ўрнига мукаммал бўлмаган рақобат вужудга келди. Энди рақобат эркин эмас балки маълум даражада чекланган ҳолатда харакат қила бошлади. Манопол кохоналарни бозор механизимига таъсир этиши, яни нархаларга ва рақобатга таъсири ва уни издан чиқариши натижасида биринчи жахон иқтисодий инқрози вужудга келади. Бу инқроздан чиқиш давлатнинг иқтисодиётга аралашуви натижасида рўй берган. Шу даврдан бошлаб энди иқтисодиёт бозор механизими да давлат томонидан татибланадиган бўлган. Тартибга солинадиган бозор иқтисодиётига бозор механизмини кучайтиришда, монополияга қарши сиёсатни олиб боришда, бозорнинг барча иштирокчилари учун умумий "ўйин қоидалари" ни ўрнатишда давлатнинг фаол роли ўйнаши хосдир.
Ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиётининг асосий белгилари қуйдагилардан иборат:
а) иқтисодий ресурсларга мулкчиликнинг турли шаклларининг мавжудлиги яъни, хусусий, давлат, жамоа, аралаш ва бошқа мулк, мулкчиликнинг турли шаклларида хусусий мулкнинг етакчи ролини сақлаб қолиниши;
б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги сабабли йирик монополистик корхоналарни вужудга келиши билан рақобатни чекланиши, номукаммал рақобат бозор структурасини вужудга келиши.
в) иқтисодиёт икки восита яни бозор механизм ва давлат томонидан тартибга солиниши. Давлат бозор механизимини самарали харакатланиши учун зарур бўлга хуқуқий, ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратади, ва бозор механизми хал қила олмайдиган ( инфляция ишсизлик, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва х.к) муамоларни хал қилишни зиммасига олади, шунигдек, инновациявий ривожланиш, эклологик ва шу каби омилларни инобатга олган ҳолд, турли иқтисодий тадбирларни, ривожланиш истиқболини аниқлаш, турли соҳалар ва тармоқлар ўртасидаги нисбатларни тартибга солиш чора-тадбирларини белгилаш вазифаларини бажаради;
г) макроиқтисодий даражада дастурлаш, микроиқтисодий даражада эса хўжаликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши (бизнес режаси, маркетинг тизими орқали бошқариш). Макроиқтисодий дастурлаш- мавжуд иқтисодий шароитлар , олдига қўйилган иқтисодий мақсадлар ва унга эришишнинг воситалар. Макроиқтисодий дастурлаш бу иқтисодий ривожланишнинг аналитик орентири ёки вужудга келган муаммоларни ечимини топиш орқали тузатишни назарда тутади. Қўйилган мақсад нуқтаий назардан, жорий, барқарорлаштирувчи ва узоқ муддатли дастурлар фарқланади.
д) илмий ва технологик инқилобнинг ривожланишига асосланган кучли (ҳам саноат, ҳам ижтимоий) инфратузилмани жадал шакллантирилиши.
е) иқтисодиёт хусусий ва давлат секторларининг ўзаро алоқасига асосланади.
Замонавий бозор хўжалиги моделлари
Мезонлар
Давлат дастурларининг мақсадга йўналтирилганлиги
Иқтисодиётни тартибга солиш тамойиллари
Давлат секторининг иқтисодиётдаги улуши
Корпоратив иқтисодиёт
Аралаш иқтисодиёт
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти
Фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш
Узоқ муддатли дастурларнинг ишлаб чиқилиши
30%
Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шарт-шароитлар яратиш
Тактик усуллар-дан устун равиш-да фойдаланиш
10% атрофида
Йирик ишлаб чиқариш ман-фаатларини ҳимоя єилиш
Асосий устувор-ликларни белгилаб олиш
Аҳамиятсиз даражада
Кўрсатилган мезонларга мувофиқ келувчи давлатлар
Германия
АҚШ
Япония, Швеция
Do'stlaringiz bilan baham: |