2. ИҚтисодий тизим турлари


Bozor iqtisodiyoti sharoitida rеsurslar, mahsulotlar va daromadlarni aylanishi



Download 157,88 Kb.
bet6/16
Sana11.03.2022
Hajmi157,88 Kb.
#491039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2- мавзу(1)

2.3. Bozor iqtisodiyoti sharoitida rеsurslar, mahsulotlar va daromadlarni aylanishi.
Бозор тизими тўқнаш келадиган муаммоларни тушуниш учун аввало унда ресурслар ва даромадларнинг доиравий айланиш моделини куриб чиқамиз. (2.3.1- расм ) Бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари хусусий секторни, давлат эса давлат секторини ташкил қилади. Бозор иқтисодиётини барча субъектлари истеъмол товарлари ва хизматлари, ресурслар ва молиявий бозорларда ўзаро алоқадорликда харакат қиладилар ва ўзаро боғлиқ харажатлар ва даромадлар оқимларини ташкил қиладилар. Уй хўжалиги иқтисодий ресурсларга, ишлаб чиқариш омилларига эгалик қилади ва уларни тадбиркорларга ресурслар бозори орқали таклиф этдилар, айни пайтда бу ресурсларни тадбиркорлар талаб этади. Уй хўжалиги эса таклиф этади.

Уй хўжаликлари

Тадбиркор

ресурс

Ишл.чиқ. харажати харажат ла ЛАР

Итемъмол бозори

Товар ва хизмат

Товар ва хизмат ..лар

сарфлар

даромад

Издержки пр-ва

даромад

Ресурс бозори

ресурс
2.3.1-расм. Ресурслар ва даромадларнинг доиравий айланиш модели.
Ресурсларга бўлган талаб ва таклиф нархни шакллантиради. Тадбиркорлар ресурсларни харид сарфлари уларнинг харажатларнни ташкил этади, бир вақтнинг ўзида уй хўжалигини даромадлар оқимнни ташкил этади.
Диограмнаиннг пастги қисмига қараймиз, уй хўжалигинииг пул даромадлари товар ва хизматларни сотиб олишга сарф этади. Айни пайтда тадбиркорлар (корхоналар ) ресурслардан фойдаланиб товар ва хизматларни ишлаб чиқаради ва таклиф қилади, натижада нарх шаклланади. Корхона нуқтаи назаридан уй хўжалигининг истеьмол сарфлари уларнинг даромадларини ташкил этади. Бунда уй хўжаликлари товар ва хизматларни сотиб олишга даромадларини барчасини сарф қилмайдилар балки, бир қисмини давлатга солиқларни тўлашга сарф қиладилар ва жамғарадилар. Тадбиркорлар хам шу йўсинда иш тутадилар, ишлаб чиқарган товар хизматларни сотишдан олган тушумларидан солиқлар тўлайдилар ва инвестицияларни амалга оширадилар.
Ушбу модел - иқтисодий фаолият жараёни мураккаб ва бир-бири билан боғлиқ чирмашиб кетган жараён эканлигини кўрсатади. Демак, уй хўжалиги ресурслар эгаси сифатида уларни корхоналарга сотади, ундан олингаи пул даромадларига истеъмолчи сифатида товар ва хизматларни сотиб олади. Товарларни ишлаб чиқариш учун корхоналар ресурсларни сотиб олишлари керак. Уларнинг товар маҳсулоти эса уй хўжалигига уларнинг истеъмол сарфлари ўрнига сотилади. Пировард натижада иқтисодий ресурслар соат милига қарама –қарши, пул даромадлари ва истеьмол харажатлари эса соат мили бўйича харакатланади. Ушбу оқимлар бир вақтнинг ўзида узлуксиз харакатда бўладилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлат ресурслар ва даромадларнинг доиравий айланишга таъсир этади: солиқларни ундиради, тадбиркорлардан товарларни харид қилади, фирмаларга солиқ имтиёзларини беради. Ҳозирги бозорда давлат муҳим ўрин тутади, давлат ишчи кучини сотиб олади ва иш ҳақини тўлайди, трасфер тўловларни амалга оширади, меҳнатга лаёқатсизлиги ва ишсизлиги учун нафақалар, ёш бўйича нафақалар,аҳолидан тўғри ва эгри солиқларни ундириб олади.
Ҳар қандай иқтисодий тизим сингари бозор иқтисодиёти олдида бир қатор муамоларни туради. Бозор тизимида нарх ва рақобат мувофиқлаштирувчи ва ташкил этувчи механизм ҳисобланади. Айнан ушбу механизим ёрдамида ушбу муомоларни ечими топилади. Бунда икки нарсага эътибор бериш лозим. Биринчидан бозор тизими ўз харакати давомида ушбу муаммоларга тўқнаш келади ва уларнинг ечимларини топишга мажбур бўлади, иккинчидан. бу муаммолар эхтиёжларнн чексизлигик ва ресурсларни чекланганлигидан келиб чиқади.
Бозор иқтисодиёт олдида турувчи асосий иқтисодий муамолар ва уларнинг қай таризда ҳал этилиши:

Download 157,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish