Нарх бозорнинг ўзини ўзи тартибга солиш тизимида асосий бўғин ҳисобланади. Якуний нарх даражасининг шаклланиши ишлаб чиқариш соҳасида эмас, балки муомила соҳасида яъни бозорда рўй беради. Шунинг учун нарх ҳар доим бозор катталиги ҳисобланади. Маҳсулотлар, товарлар, хизматларнинг нархлари мулкдорлар, хўжалик юритувчи субектлар томонидан белгиланади, бунинг натижасида ишлаб чиқарувчиларни меҳнат натижаларидан ажратиб бўлмайди. Нархлар таклиф (ишлаб чиқариш) ва талаб (истеъмол) ўртасидаги номутаносибликни аниқлайди ва бир зумда жавоб беради - бозор нархлари механизми ёрдамида талаб ва таклиф мувозанатлаштирилади. Нарх рақобатбардошлик хусусиятига эга , рақобат кураши , ресурсларни қайта тақсимлаш, капиталнинг бир тармоқдан иккинчи тармоқга ўтиб туришинининг воситасидир. Умуман олганда, бозор иқтисодиётининг асосини талаб хамда таклиф, рақобат ва нархдан иборат механизм ташкил қилади. Шунинг учун бозор иқтисодиёти фақат эркин рақобатбардош нархларда самарали ишлашга қодир ва бу ҳар бир тадбиркорни нархларни мослашувчан усулларидан фойдаланишга мажбур қилади.
Демак, бозор иқтисодиёти эркин тадбиркорлик, ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг турли шакллари, бозор нархлари, ва рақобат, хўжалик юритувчи субектлар ўртасидаги шартнома муносабатлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятига чекланган давлат аралашувига асосланган иқтисодий тизим.
Бозор тизимининг ўз- ўзини тартибга солувчи механизми мавжуд. Бозорнинг ўзини ўзи бошқариш механизми товарлар таклифи ва бозор талаби ўртасидаги тўғридан-тўғри ва тескари иқтисодий алоқаларни ўз ичига олади. Тўғридан-тўғри алоқа товарларни ишлаб чиқаришни (таклиф) талабни олдиндан белгилаб қўйиши билан изоҳланади. Барча ишлаб чиқарувчилар мижозларнинг эҳтиёжлари (талаблари) билан боғлиқ муаммоларни (нима, қандай ва ким учун ишлаб чиқариш?) мустақил равишда ҳал қиладилар Бироқ, эркин бозор шаротида, якка тартибдаги тадбиркорлар бозор нархларига таъсир қила олмайдилар, харидорлар ва уларнинг эҳтиёжларини билмаган ҳолда ҳаракат қиладилар. Шунинг учун ишлаб чиқариш (таклиф) ва талаб ўртасидаги ўз-ўзидан ривожланиб борадиган боғлиқлик тўғридан-тўғри белгиланган мақсадга эришмасдан талаб ва таклиф ўртасида номутаносиблик вужудга келади. Бундай ҳолатда барча ишлаб чиқарувчиларни бозор билан ишлаб чиқаришни боғлайдиган тескари алоқалар ёрдам беради. Бозорда маҳсулот ва хизматларга нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда тадбиркор маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажмини бозор талабига қараб ўзгартиришга имкон беради. Шунинг учун бозор муносабатлари ривожланишининг дастлабки босқичида давлатнинг иқтисодий фаолиятга аралашуви мутлақо кераксиз бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |