- Инқироз шароитида талаб юқори бўлган соҳаларга ишсиз қолган фуқароларни вақтинчалик ёки доимий фаолиятга жалб етиш;
- Ишсизлик суғуртаси ва ишчилар компенсациясини ўз ичига олувчи ижтимоий хавфсизлик кафолатлари тизимини ишлаб чиқиш;
-Масофадан туриб ишлаш учун фаолиятни ташкил етишга фоизсиз кредитларни ажратиш;
- Пандемия даврида олий таълим муассасаларини битирувчилари учун иш билан бандлик механизмларини ишлаб чиқиш;
-Aҳоли ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида тарғибот ишларини жонлантириш.
Бу вазифалар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “иқтисод ва ҳуқуқ фанлари” бўйича Илмий техник кенгаш аъзолари томонидан онлайн тарзда муҳокамалар қилинди. Дунё, жамият бу синовга тайёр бўлмаган бўлса-да, олимлар, мутахассислар давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда бу масаланинг илмий ва амалий йечимини топиш зарурлиги таъкидланди. Мазкур масала ҳудудлар, соҳалар, тармоқлар ва йўналишлар кесимида атрофлича ўрганиб чиқилиши белгилаб олинди. Бир қатор илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган илмий техник лойиҳалар танлови учун мавзулар ишлаб чиқилди.
Ҳар қандай шароитда аҳоли ўртасида камбағаллик даражасини камайтиришнинг енг самарали йўли бу – аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда ижтимоий инновацияларни рағбатлантириш ҳисобланади. Aҳолини еркин харакати чекланган ҳозирги шароитида, оммавий ахборот воситалари (телевиденийе, радио, расмий интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлар) орқали ижтимоий масофани сақлаш мақсадида уйда бўлиб турган аҳоли учун тадбиркорлик сабоқлари ва ижтимоий инновацияларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий етиш бўйича тарғиботларни кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.
Хусусан, 501,1 минг нафари доимий иш ўринларига ишга жойлайтириш ва жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлиги таъминланди,
15,0 минг нафар ишсизлар касб-ҳунарга ўқитилди, 27,0 минг нафар ишсиз шахсларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 10,1 млрд. сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.
Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига 24,8 минг нафар фуқаро шахсий томорқаларида,
15 минг нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги, тикувчилик ва ҳунармандчилик кооперативларида аъзо сифатида бириктирилиб, банд қилинди,
3 минг нафар фуқаро тадбиркорликка жалб етилди, 256 та иш берувчига меҳнат органлари йўлланмаси билан ишга олинган 2,3 минг нафар ишсизларнинг касбий малакасини оширганлиги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ишга олганлиги учун моддий кўмак ажратилди.
2 Ижтимоий ҳимоя тизимини қандай яхшилаш керак?
CОВИД-19 пандемияси Ўзбекистонда мавжуд ижтимоий ҳимоя тизимини синовдан ўтказувчи восита бўлди. Ушбу инқироз соҳада изчил ислоҳотларни ўтказиш лозимлигини кўрсатди. Aҳолининг заиф қатламларини самарали қўллаб-қувватлаш учун ушбу соҳада қандай муҳим ислоҳотларни амалга ошириш зарур?
2020 йилнинг бошида Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ агентликлари томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш бўйича БМТ қўшма лойиҳаси йўлга қўйилди. Aсосий мақсад — ногиронлиги бор катта ёшдагилар ва болаларни ўз ичига оладиган барча Ўзбекистон фуқароларини бутун ҳаётлари давомида ижтимоий ҳимоянинг сифатли хизматларидан фойдалана олиш имконияти билан таъминлаш.
Мазкур лойиҳадаги учта енг устувор йўналишлардан бири, бу ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат координацион механизмини яратиш ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ижтимоий ҳимоянинг тарқоқ дастурларини бирлаштириш нега бу қадар зарур ва бу аҳолининг кам таъминланган қатламлари, ногиронлиги бор шахслар, боқувчисини йўқотган оилалар ва заиф қатламга кирувчи бошқа кишиларнинг ҳаётини қандай яхшилаган бўлар еди?
Ижтимоий ҳимоянинг ягона органини яратиш вазифаси президент топшириғида назарда тутилган ва 2019 йил учун давлат дастурида акс еттирилган еди. Лекин, 2020 йилги давлат дастурида ягона идорани яратиш назарда тутилмаган еди ва бу жорий йил — «Ëшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»нинг дастурига ҳам киритилмаган.
CОВИД-19 пандемияси ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва катта ёшдагиларга самарали ва ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун тизимли ислоҳотларнинг зарурлигини яна бир бор кўрсатди.
Шу муносабат билан, 17 феврал куни президент «2021−2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойишни имзолади ва у билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Миллий стратегияси консепсияси тасдиқланди.
Тизимнинг тарқоқлиги
Ўтган йили халқаро Меҳнат ташкилоти, ЙУНИСЕФ ва Жаҳон банки асосий диагностик восита (CОДИ) базасида Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолашди.
Тадқиқот ҳозирги кунда ижтимоий ҳимоя тизими турли вазирлик ва идоралар орасида тарқоқ ҳолда еканлигини ва уларнинг ҳеч бири ушбу соҳада координация, интеграция ва ягона давлат сиёсатини амалга оширишга жавобгар емаслигини кўрсатди. Натижада, ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган стратегия ва ягона қараш мавжуд емас.
Ҳар бир идора таркибида вертикал ташкилий тузилма йўлга қўйилганлигига қарамай, турли давлат органлари ўртасида горизонтал коммуникация йўқ, ва бу ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларига тақдим етилаётган ижтимоий хизматларнинг амалийлиги, қамраб олиниши ва сифатини сезиларли даражада пасайтирмоқда. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимоянинг расмий қабул қилинган таърифи ҳам, ҳозирги вақтда мавжуд турли дастурларни бошқариш, координация қилиш ва ишлаб чиқиш учун ихтисослаштирилган ягона орган ҳам йўқ.
2001 йилга қадар ижтимоий ҳимоя билан туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари ва ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаларининг кенг тармоғига ега ягона Ижтимоий таъминот вазирлиги (Собес) шуғулланган. 2001 йилда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги тузилганидан сўнг, ижтимоий ҳимоя функсиялари ушбу идорага ўтказилган.
Орадан ўн беш йил ўтиб, идора ўзида бандликка кўмаклашиш ва аҳолини профессионал тайёрлаш соҳасида умумий сиёсатни аниқлаш ҳамда меҳнат бозорида фаол дастурларни амалга ошириш бўйича вазифалар ва функсияларни сақлаб қолган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги сифатида қайта ташкил етилди.
2016 йилнинг феврал ойида Меҳнат вазирлиги трансформация қилинганидан сўнг, ижтимоий ҳимоя бўйича айрим функсиялар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва 2018 йил охирида ССВ ҳузурида ташкил етилган Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига ўтказилди. Мазкур идора қариялар ва ногиронлиги бор шахсларга тиббий ва ижтимоий хизматларни тақдим етади.
Халқ таълими вазирлигига ҳам ижтимоий ҳимоянинг айрим функсиялари юклатилган, хусусан, вазирлик ногиронлиги бор болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни назорат қилади ҳамда қишки кийим ва мактаб буюмларини ўз ичига оладиган тўпламларни тақдим етган ҳолда, заиф оилалар фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кичик дастурларни амалга оширади. Молия вазирлиги ижтимоий ёрдам дастурлари бўйича барча харажатларни назорат қилади ва Пенсия жамғармаси фаолиятини координация қилади.
2020 йилда ижтимоий ҳимоя билан шуғулланувчи давлат органлари рўйхати Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Ëшлар ишлари агентлиги билан тўлдирилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ваколати ижтимоий ёрдамга муҳтож оила ва болаларни аниқлаш, ижтимоий нафақа олувчиларни маҳалла даражасида рўйхатга олиш ва ҳисоблашдан иборат. Ëшлар ишлари агентлиги функсияларига еса ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояни ташкил етиш ва институционал муассасаларни тугатган йетим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар бандлигига кўмаклашиш киради.
Ногиронлиги бор кишиларга ижтимоий ҳимоя хизматларини тақдим етиш бўйича институционал тузилма
Aфсуски, бундай институционал тарқоқлик умумий қараш ҳамда келгусида ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш ва аҳолининг заиф қатламларини муносиб қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг йетишмовчилигига олиб келади. Бу ҳам халқаро, ҳам миллий експертларни жиддий ташвишлантирмоқда. Ижтимоий ҳимоя тизимининг тарқоқлиги охир-оқибат бир хил вазифаларнинг турли идоралар томонидан такрорланиши, маблағларнинг самарасиз сарфланиши, ижтимоий ҳимоя ва нафақалар билан қамраб олиш даражасининг пастлиги, аҳолининг заиф қатламлари ҳақида ягона маълумотлар базаси ва статистик маълумотларнинг йўқлигига олиб келади.
Бюджет шаффофлиги ва ижтимоий ҳимоя функсияларини бажариш билан боғлиқ умумий муаммолар билан бир қаторда, комплекс ва мувофиқлаштирилмаган фаолиятнинг йўқлиги кўрилган чоралар кўпинча қисман бўлишига сабаб бўлади, ва натижада, мақсадли аудиторияни заифликдан барқарор чиқаришга йўл бермайди, бу еса кўрилган чора-тадбирларнинг паст самарадорлигига олиб келади.
Бунда, ижтимоий хизмат ва нафақа олувчиларнинг ягона рейестрига ега ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат органининг яратилиши, йирик бюрократик аппаратни қўллаб-қувватлашга йўналтирилаётган бюджет ресурсларини ҳамда кўплаб вазирлик ва идоралар ўртасидаги координациянинг транзаксион чиқимларини қисқартиришга имкон берган бўлар еди.
Ягона идоранинг ташкил етилиши, бюджет маблағларининг камида 20−30 фоизини тежаб қолишга, ва уларни бевосита ижтимоий ёрдамга муҳтож кишиларга қўшимча тўловлар учун йўналтиришга имкон берган бўлар еди.
Ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш даражасининг пастлиги
Совет даврида аҳоли ижтимоий таъминотининг умумий тизими мавжуд еди. Бироқ, мустақилликка еришилгандан сўнг, ҳукумат аҳолининг заиф қатламларига манзилли ёрдам бериш (повертй таргетинг) усулини қўллашни бошлади ва ижтимоий нафақалар билан қамраб олиш кескин камайди. 2018 йилда «Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» (Листенинг то тҳе Cитизенс оф Узбекистан) лойиҳаси доирасида уй хўжаликлари орасида ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолининг деярли ярми ва кам таъминланган қатламларнинг учдан бир қисми ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинмаган.
Ижтимоий ҳимоя дастурларини олувчи кишиларнинг умумий сони 2012 йилда 8,1 млн нафардан 2017 йилда 6,4 млн нафаргача қисқарган. Енг кўп пасайиш ишсизлик ва кам таъминланганлик бўйича нафақа олувчи кишилар орасида қайд етилган. Ишсиз фуқароларнинг тахминан 1 фоизи ишсизлик бўйича нафақа билан қамраб олинган (2020 йилда ишсизлик бўйича нафақа тайинлаш қоидаларига киритилган ўзгаришларни ҳисобга олмаганда).
ЙУНИСЕФ маълумотларига кўра, ногиронлиги бор болалар ва катта ёшдагиларнинг сезиларли қисми ҳеч қандай нафақа олмайди — ногиронликнинг оғир шакли билан рўйхатга олинган шахсларнинг фақатгина 46 фоизи пенсия ёки ногиронлик бўйича нафақа олади. Бундан ташқари, аҳолининг катта қисмида ижтимоий таъминотдан фойдалана олиш имконияти йўқлигича қолмоқда, чунки, 60 фоиз атрофидаги ишловчи аҳоли норасмий секторда фаолият юритади ва тўловларни назарда тутадиган ижтимоий суғурта дастурларида қатнашмайди.
Ижтимоий ҳимоя функсияларининг бирлаштирилиши аҳолининг турли гуруҳларининг индивидуал еҳтиёжларини қондириш учун қамраб олиш имкониятини кенгайтиришга ёрдам берган бўлар еди. Буни бюрократик аппаратни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бюджет маблағларини кескин бўшатиш ва мақсадли молиялаштиришни ижтимоий ҳимоя еҳтиёжларига йўналтириш, ёрдам олишга ҳуқуқ берувчи объектив ва шаффоф талабларни (шу жумладан, ишсизлик бўйича нафақа тўлаш механизми) жорий қилиш, аҳоли бандлигини формализация қилиш (соядан чиқариш) ва ишсизлик ҳолатларида суғурталаш имкониятини яратиш, кам таъминланган шахслар учун нафақалар механизмининг манзиллилигини яхшилаш орқали амалга ошириш мумкин.
Келажакка сармоя
Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя учун ЙAИМнинг 9,7 фоизини (шу жумладан, ижтимоий ёрдам, ижтимоий суғурталаш ва меҳнат бозори дастурлари) сарфлаётган вақтда, мавжуд тизим аҳолининг атиги 55 фоизини қамраб олмоқда, асосан аҳолининг 44 фоизини ташкил қиладиган ижтимоий суғурталаш орқали.
ЙУНИСЕФнинг ўтган йилдаги тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилиши ва мамлакат аҳолисининг ўртача ёши 25 ёшни ташкил қилишига қарамай, инвестицияларнинг сезиларли қисми ёки ЙAИМнинг 6,95 фоизи пенсия дастурларига тўғри келади.
Aҳолининг катта қисмини болалар ва ёшлар ташкил етади, лекин, уларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган инвестиция миқдори жуда кам ва кичик қатламни қамраб олишга қодир. Бироқ, бу йерда харажатларни турли ёш гуруҳларига таққослаш керак емас, чунки, ҳам болалар, ҳам кексалар учун мавжуд ижтимоий ҳимояни кенгайтириш зарур. Бошқача қилиб айтганда, болалар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишни молиялаштиришни қариялар учун мўлжалланган дастурларни қисқартириш ҳисобига кенгайтириш мумкин емас.
Do'stlaringiz bilan baham: |