Пандемиянинг салбий оқибатлари
Жаҳон банки томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, пандемия билан боғлиқ чекловлар сабабли, қўшимча 450−840 минг нафар киши камбағаллик чегарасидан пастда бўлиб қолиши мумкин (камбағаллик чегараси бир киши учун кунига 3,2 AҚСҲ доллари).
«Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» лойиҳасининг уй хўжаликларини ўрганиш бўйича сўнгги маълумотлар таҳлили CОВИД-19 пандемияси туфайли бандлик ва аҳоли даромадлари бўйича кўрсаткичлар кескин ёмонлашганлигини кўрсатди. ЙУНИСЕФ томонидан ўтказилган тадқиқотнинг дастлабки натижаларига кўра, пандемия даврида болалар камбағаллиги 20 фоизга ошган, бу қўшимча 550 минг нафар атрофидаги болаларни англатади.
Президент ўзининг Олий Мажлисга бўлган мурожаатномасида, 2020 йилда ижтимоий нафақа олувчилар сони икки баробарга ошгани, ва 1,2 млн нафаргача бўлган кишиларни ташкил етганини ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга 2016 йил билан солиштирганда, 5 баробар кўп маблағ ажратилганини қайд етди. Шу билан бирга, 14 ёшгача бўлган болалари бор нафақа олувчи оилалар сони ҳам икки баробарга кўпайган.
Бунда, CОВИД-19 пандемияси ва 2020 йилдаги қатъий карантин чоралари даврида камбағаллик тоифасига ва қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган одамлар сони ҳам сезиларли даражада ошганлигини инобатга олиш керак.
Кадрларнинг тарқоқлиги — ижтимоий ҳимоя тизимининг муаммоси
Aввал қайд етилганидек, заиф оила ва болаларга ижтимоий хизматларни тақдим етиш соҳасида 14та турли ташкилотлар ишлайди, уларнинг ўртасидаги координация еса паст даражада қолмоқда.
Шу билан бир қаторда, болалар аҳолининг ижтимоий заиф қатлам гуруҳига киради ва пухта ўйланган ижтимоий ҳимояга муҳтож. Болали оилаларнинг сезиларли даражадаги қисми оғир ҳолатда қолмоқда. ЙУНИСЕФнинг «Ўзбекистон келажагига сармоя» номли тадқиқотининг кўрсатишича, Ўзбекистондаги болаларнинг аксарият қисми киши бошига кунига 10 минг сўмдан (1,2 AҚСҲ доллари) кам бўлган даромадга ега оилаларда яшайди.
Оилаларнинг ноқулай ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва меҳнат миграцияси уларни ўз болаларини институционал муассасаларга юборишга мажбур қилмоқда. Шу сабабли, ижтимоий йетимликни профилактика қилиш учун, кейс-менежмент ёндашувларини (ҳар бир заиф ҳолат билан ишлаш ва нотинч оилаларни ижтимоий кузатиш) жорий қилган ҳолда, алоҳида оила билан индивидуал ижтимоий ишлаш зарур.
2019 йилда ЙУНИСЕФ «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Миллий университети кўмагида Колумбия Университетининг (Ню-Ёрк) Ижтимоий ишлар мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими кадрларини таҳлил қилди.
Таълимнинг паст даражаси ва амалиётнинг йетишмаслиги билан бир қаторда, тадқиқот турли тузилма ва ташкилотларда ишлаётган ҳамда ижтимоий хизматларни бир-биридан кўчираётган ижтимоий ходимларнинг тарқоқлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |