Ўзбекистон пандемия даврида фуқароларни самарали иш билан таъминлай олдими?
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда “CОВИД-19 пандемияси даврида Ўзбекистонда самарали бандлик ва муносиб меҳнатни рағбатлантириш” мавзусида конференсия ташкил етилди.
Онлайн шаклда бўлиб ўтган тадбирда 20 мамлакатдан тегишли вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус масъуллари, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок етди.
Конференсия аввалида CОВИД-19 пандемияси даврида ишсизликни камайтириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда қўлланилган муваффақиятли амалиёт таҳлили натижалари намойиш етилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда ХМТ ҳамкорлигида тайёрланган “CОВИД-19 пандемияси даврида самарали иш билан таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси” махсус ҳисобот рисоласида Ўзбекистон тажрибаси ёритилган.
Қайд етилганидек, Ўзбекистонда жами ишчи кучи (16 ёшдан 59 ёшгача бўлган еркаклар ва 15 ёшдан 54 ёшгача бўлган аёллар) 19 миллион кишини ташкил етади, уларнинг 5,1 миллиони норасмий иш билан банд, 2 миллионга яқини еса чет елда ишламоқда.
– Пандемия нафақат меҳнат бозорининг заиф томонларини, балки аҳоли, айниқса мигрантлар ва норасмий ишчилар ўртасида ижтимоий ҳимоя тизимидаги бўшлиқларни ҳам кўрсатиб қўйди, – деди бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Еркин Муҳиддинов.
– Кичик бизнес ва микрофирмаларнинг кўплаб вакиллари ўз фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатиб қўйишди. Карантингача бўлган давр билан таққослаганда, ишсизлик даражаси ҳам ошди. Вазирликнинг CОВИД-19 тарқалиши оқибатида келиб чиққан иқтисодий инқирозга бўлган муносабати мисли кўрилмаган даражада бўлди. Қабул қилинган чора-тадбирлар CОВИД-19 нинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш, меҳнат бозорининг барқарор ва тез тикланишига кўмаклашиш ва инқироздан кейинги даврда Ўзбекистонда бандлик ва муносиб иш билан таъминлаш бўйича кейинги ҳаракатларни ривожлантиришга қаратилган.
Коронавирус билан боғлиқ муаммоларга жавобан вазирлик қатор устувор йўналиш ва чораларни белгилаб олди. Жумладан, ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш жойида вирус тарқалишини чеклаш, иш ўринлари ва даромадларни қўллаб-қувватлаш, корхоналарни қўллаб-қувватлаш, ишчи кучига талабни рағбатлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, янги имкониятларни яратиш, грантлар, субсидиялар ажратиш, ўқитиш ва жамоат ишларида вақтинча иш билан таъминлаш, ижтимоий мулоқотни кучайтириш, инқироздан чиқиш чораларини қўллаб-қувватлаш каби йўналишлар белгиланган.
Ушбу йўналишда Давлат меҳнат инспекцияси эпидемиология хизмати билан биргаликда корхоналарда санитария меъёрлари ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли мониторингни йўлга қўйди. Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси билан ўзаро алоқалар кучайтирилди.
Бундан ташқари, биринчи ярим йилликда 37 минг нафар ишсиз янги тартибда нафақа олди, 198,9 минг нафари эса Бандликка кўмаклашиш марказлари йўналишлари бўйича иш билан таъминланди. Уй-жой участкаларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини яратиш учун кам таъминланган оилаларни субсидиялаш механизми ишлаб чиқилди. 8 ой давомида 825,9 минг киши иш ва доимий даромад билан таъминланди.
Конференцияда шунингдек, пандемия шароитида чет элда меҳнат миграциясида бўлган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди. Жумладан, чет элда қийин аҳволда бўлган фуқароларнинг юртимизга қайтиши учун ёрдам кўрсатилди. Уларга маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам берилди. Иш берувчилардан иш ҳақи ва компенсация йиғиш, мигрантларни уйга келгандан кейин иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Тадбирда ХМТ мутахассислари Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миқёсда меҳнат бозорини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
.
CОВИД – 19 ПАНДEМИЯСИ ДАВРИДА ТУРИЗМ СEРВИСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИНГ КEЛАЖАГИ Аннотация. Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб туризм ва сервис йўналишидаги тадбирлар кечиктирилган, авиақатновлар бекор қилинган бир даврда бу икки соҳани ривожлантириш йўлида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги карантин билан боғлиқ даврда туризм бизнес вакиллари ҳам мураккаб даврни бошдан кечиришмоқда. Ушбу мақолада пандемия даврида турисм иқтисодиётини мураккаб вазиятдан олиб чиқиш ва уни ривожлантириш таҳлил қилинган.
Айни дамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Миллий ПР маркази Ўзбекистонда туризм бўйича виртуал саёҳатларни амалга ошириш имконини берувчи онлине-тоурисм.уз сайтини йўлга қўйиш устида ишламоқда. Бу Ўзбекистон бўйлаб виртуал саёҳат қилиш имконини тақдим этувчи биринчи платформа бўлади. Ҳозирги карантин билан боғлиқ мураккаб бир даврда Ўзбекистоннинг туризм тарғиботини кучайтириш айни муддаодир. Бу сайёҳларга уйдан чиқмай туриб, ўз саёҳатларини олдиндан режалаштириш имконини беради. Ушбу сайт асосан уч йўналишни қамраб олади: Сайёҳлар учун. У Ўзбекистон бўйлаб виртуал турларни амалга ошириш имконини беради. Бугунги кунда виртуал турларни йўлга қўйиш учун музейлар ва бошқа туризм обектлар билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Туризм соҳа вакиллари учун. Бу меҳмонхоналар эгалари ва менежерлари, туроператорлар, меҳмон уйлари, гидлар ва бошқалар билан ҳамкорлик кучайтирилиб, соҳани янада ривожлантиришга оид ишлар амалга оширилади. Платформа ёрдамида дунёдаги сўнгги трендлар, янгиликлар бўйича вебинарлар, онлайн мушоҳадалар йўлга қўйилади, онлайн қўлланмалар тақдим этилади. Инқироз ва ундан кейинги даврда уларнинг бандлиги таъминланади. Туризмга оид янги лойиҳаларни амалга оширишни истаган стартаперлар учун. Бу ерда туризмни ривожлантиришга оид янги лойиҳалар, стартаперлар ҳақидаги маълумотлар жамланади, онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилади ва ҳ.к. Креатив ғояларга эга кишиларга лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратилиши режалаштирилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки бу ишсизлик даражасини пасайишига ва иш ўринлари кўпайишига олиб келади.
"Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси
Аҳолининг кам таъминланган ва заиф қатламларини ижтимоий ёрдам тизимига киритиш ва уларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини кенгайтириш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Жаҳон банки иштирокида "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳасини амалга оширмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида 2019 йил 19 июлдаги 6446-УЗ-сонли 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини ажратиш учун молиялаштириш шартномаси имзоланди.
Лойиҳа Жаҳон банки вице-президентининг 2019 йил 18-19 июл кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида келишувларни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" ҳамда ХТУ/ХТБ билан 2020-21 йиллар учун ҳамкорлик дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилдан иборат. (2020-2024).
Лойиҳа қашшоқ оилаларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида (АБКМ) рўйхатдан ўтган ишсизлар ва бошланғич тадбиркорларга кўмаклашишга қаратилган.
Ушбу лойиҳа учта таркибий қисмдан иборат:
И. Ижтимоий ёрдам тизимини модернизация қилиш. Бунга:
а) ягона ижтимоий реестрни жорий этиш ва жойлаштириш, шунингдек милиий ижтимоий реестрга ўтиш;
б) кам таъминланган оилалар учун ижтимоий нафақалар самарадорлигини ошириш орқали ижтимоий ёрдам тизимини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаш;
c) пул нафақасини тўлаб беришдаги пилот лойиҳани ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва баҳолашни қўллаб-қувватлаш;
д) ижтимоий нафақалар тизимининг назорати, ҳисобдорлиги ва шаффофлигини оширишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар киради.
ИИ. Меҳнат бозорини жонлантиришга қаратилган дастурларнинг самарадорлигини ошириш, шу жумладан:
а) янги бизнесни бошлаш учун субсидияларни олувчиларга, шунингдек ишсизлар учун имтиёзли микрокредитлар олувчиларга ўз бизнесининг рентабеллиги ва муваффақиятини оширишга қаратилган таълим дастурлари;
б) бандлик ва тадбиркорликни рағбатлантиришга, шунингдек иш берувчилар ва ишсизларга субсидиялар бериш орқали ишсизликни камайтиришга қаратилган меҳнат бозори дастурларини амалга оширишни молиявий қўллаб-қувватлаш;
c) ягона миллий меҳнат тизимини (ЙММТ) такомиллаштириш, шу жумладан миллий вакансиялар платформаси билан интеграциялаш, БММВ АТ бўлимлари салоҳиятини ошириш ва АБКМлардаги АКТ ресурсларини модернизация қилиш;
д) АБКМларга бандликка кўмаклашиш датурлари ва хизматларини кўрсатиш учун хусусий тадбиркорлик субъектларини қамраб олиш, меҳнат инспекциясини кучайтириш, замонавий ИТ-технологияларидан фойдаланган ҳолда хатолар ва суиистеъмолликларни камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда техник ёрдам кўрсатиш;
э) хизмат олувчиларнинг профиллашнинг ва шахсий ёндашув методологиясининг самарали воситаларини ишлаб чиқиш, АБКМ ходимлари учун мунтазам тренинглар.
ИИИ. Лойиҳани мониторинг қилиш ва бошқариш, шу жумладан:
а) меҳнат бозоридаги аралашувлар мониторингини кучайтириш, мавжуд дастурларнинг таъсирини баҳолашда Меҳнат вазирлиги қошидаги Республика илмий марказининг салоҳиятини ошириш, малакали кадрларга бўлган талабни ўрганиш, меҳнат органларининг иш жараёнларини баҳолаш, дастурларнинг бенефициарлари ўрганишга қаратилган чора-тадбирлар;
б) лойиҳанинг барча учта компонентларининг мониторингини ўтказиш ва бошқариш бўйича тадбирлар.
Аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилиш борасида давлат тадбирлари
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатида, умуман, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг муҳим шарти сифатида иш билан бандлик ва ишсизликдан ҳимоялаш сиёсати дунёдаги кўпгина ривожланган мамлакатларнинг бой тажрибасига асослангандир. Аммо, бу тажрибаларнинг кўпчилиги Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг туб моҳиятига татбиқан этарлича тўғри келавермайди. Биз умумлаштирган аҳолини иш билан бандлик сиёсатининг асосий йўналишлари иш билан бандлик сиёсати эволюциясининг фақат таркибий эмас, балки тарихий-мантиқий тасвирини ҳам беради. Аслини олганда, иш билан бандликнинг фаол сиёсатидан олдин яхши йўлга қўйилган ишсизларни ҳисобга олиш, рўйхатга олиш, ишсизларни самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни ижтимоий ҳимоялаш услублари (пассив сиёсат) амалга оширилиши мамлакатда зарур эди.
Ишсизларга узоқ муддатли пенсиялар тайинланиши муносабати билан Пенсия жамгармаси харажатлари бандлик жамгармасидан тўпланади. Аҳолининг Бандлик жамгармасига бадаллар тўлаши учун суғурта тарифи меҳнат ҳақига тўлашга мўлжадланган маблагларнинг 1,5%ини ташкил этади. Бадаллик учун бадаллар тўлашдан ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, ногиронлар ва пенсионерларнинг жамоат ташкилотлари, уларга тегишли бўлган корхоналар, шунингдек, диний бирлашмалар озод қилинади
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси кўрсатишича, ҳукумат ишсизларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлагандан кейингина, бошқа ишларга киритиши — дастлаб иш билан бандликни барқарорлаштириш (сақлаш)га, сўнгра унинг ўсишини рағбатлантиришга киришиши мумкин. Бунда иш билан бандликнинг ўсишини рағбатлантириш уч йўналишда амалга оширилади:
•тадбиркорлар билан ишлаш, масалан, янги иш жойлари яратилганда солиқ имтиёзларини бериш, ишсизларнинг иш излашларини фаоллаштириш;
•ишчи кучи таклифини рағбатлантириш;
•ёлланма ишчилар синфини меҳнат бозоридан чиқариш, ўз-ўзини банд қилишни рағбатлантириш.
Аҳолини иш билан таъминлашга таъсир кўрсатиш усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
•бевосита (маъмурий) усуллар: қонун юли билан тартибга солиш;
•меҳнат қонунчилиги, жамоа шартномалари;
•билвосита (иқтисодий) усуллар: молиявий, монетар, фискал (хазина) сиёсати.
•Аҳолини иш билан таъминлашга давлатнинг таъсир кўрсатиш турлари:
•пассив таъсир кўрсатиш - иш билан банд бўлмаган аҳолига ижтимоий ёрдам;
фаол таъсир кўрсатиш - меҳнат таклифини рағбатлантириш, меҳнатга бўлган талабни рағбатлантириш, талаб ва таклифни мувофиқлаштириш чора-тадбирлари (ахборот, маслахат хизмати кўрсатиш, касбий соҳада маслахатлар бериш, аҳолининг камроқ рақобатбардош гуруҳлари учун бандлик дастурларини ишлаб чиқиш ва хоказолар), минтақаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари ва шу кабилар.
3 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
https://stat.uz/
https://mineconomy.uz/ru
https://mehnat.uz/
https://lex.uz/docs/-4948398
https://migoconsulting.uz/
https://advice.uz/oz/document/2203
https://xs.uz/uz/6758
https://coronavirus.uz/ru
https://podrobno.uz/cat/obchestvo/ultrafiolet-ubivaet-kovid-situatsiya-s-koronavirusom-v-tsentralnoy-azii-i-mire-trendy-k-vecheru-20-s/
https://www.gazeta.uz/ru/coronavirus-stat/
https://www.mf.uz/
https://my.gov.uz/ru
https://daryo.uz/
Do'stlaringiz bilan baham: |