Bog'liq Pandemiya davrida O'zbekistonda ishsizlikni ijtimoiy himoya qilish bo'yicha davlatning chora tadbirlari
Глобал пандемия шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни кенгайтириш зарур Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти експертлари ўз тадқиқотларида глобал пандемия мамлакатлар томонидан самарали механизмлар билан жиловланмаса, унинг иқтисодиётга салбий таъсирини ифодаловчи схемани ишлаб чиқишган. Унга кўра, ҳукуматлар юқорида таъкидлаб ўтилган ижтимоий ва иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширмаса, вазият мамлакатда корхоналар фаолиятининг тўхтаб қолиши, ишсизликнинг ортиб кетиши, аҳоли даромади ва жамғармаларининг қисқариш ва оқибатда ЙAИМнинг камайиши иқтисодий ўсишнинг секинлашиши ва камбағаллик даражасини ортишига олиб келиши мумкинлиги асосланган. Шунингдек, бу вақтда соҳа ва тармоқлар учун инвестицияларни камайиш ҳолати ҳам кузатилади. Бундай шароитда енг муҳим соҳа ва тармоқларга инвестицияларни йўналтириши муаммонинг салбий оқибатларини юмшатишга енг яхши чора ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиёти хавф остида еканлигига қарамай, ушбу енг ёмон вазиятдан қутилиш мумкинлигига умид қилиш учун ижобий сабаблар ҳам мавжуд. Масалан, 1918-йил баҳорида бошланган ва бутун дунё бўйлаб тез тарқалган Испан гриппи епидемияси вақтидаги ҳамда 2008-йилда бошланган глобал молиявий-иқтисодий инқироз даврида кўплаб мамлакатлар талабга асосоланган турғунликни оқибатларини давлат харажатлари билан олдини олиш мумкинлигини тажрибадан ўтказган. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари глобал иқтисодиётни чуқур таназзулга олиб бориши мумкин бўлган кескин иқтисодий пасайишни олдини олиш учун маҳаллий даражада катта рағбатлантириш дастурларини ишлаб чиқмоқдалар. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасида ҳам коронавирус инфексияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субйектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармони ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, екин екиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот йетиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни тўғри ташкил етишда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистонда глобал пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда бу даврда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ишсизлик даражасини камайтириш сиёсатини амалга ошириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия етилади: