294
ҳарф ёки сўз шаклида ҳам (масалан, “Алифбе” дарслиги материаллари) бўлиши мумкин. “Педагогик
атамалар луғати”да ўқув матералига қуйидагича таъриф берилган: “Ўқув материали – дидактик
материалнинг моддий ёхуд моддийлашган моделларида акс этади ҳамда ўқув фаолиятида ишлатиш
учун мўлжалланади” [1; 159-б.]. Ўқув материалларини такомиллаштириш ўзаро боғланган ва бир-
бирига таъсир кўрсатиб турадиган педагогик ҳодиса бўлиб, тизимли ёндашувни талаб қилади.
Педагогика энциклопедиясида тизимли ёндашув педагогик обьект яхлитлигини очиб кўрсатишга
йўналтирувчи, унинг ички алоқа ва муносабатларини белгиловчи жараён сифатида таърифланади.
Бадиий асарни ўрганишда ёзувчининг ҳаёти ва ижоди, савол ва топшириқлар, материалнинг жанр
хусусиятлари, яъни адабиёт бўйича назарий маълумотлар, асар ҳақидаги мақола уйғун ҳолда
такомиллаштирилсагина унинг ўқувчи томонидан ўзлаштирилиши осон ва енгил бўлади. Бадиий
асарни ўзлаштиришга таъсир кўрсатувчи бу каби омиллардан ўринли ва самарали фойдаланиш
ўқувчиларда бадиий дид ва тафаккурни шакллантиришга хизмат қилади. Давлат таълим сандартида
кўра умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларида (А2) адабиёт фанининг
мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантирилиши билан
бирга адабиёт фанида адабий-нутқий компетенциясига биноан насрий, шеърий, драматик асар
намуналарини ифодали ўқиши ва мазмун-моҳиятини тушуна олиши, мактаб кутубхонасидан
мустақил фойдаланиб, турли жанрдаги адабиётларни танлаб мутолаа қилиши, ундаги воқеа-
ҳодисалар, образлар тизимига муносабат билдира олиши лозим. Шунингдек, бадиий асарни таҳлил
қилиш компетенцияси шаклланган бўлиши керак. Унга кўра, бадиий тасвир воситаларини фарқлай
олади, уларни берилган матндан топиб, таҳлилда фойдалана олиши, асарда тасвирланган инсоний
ҳис-туйғулар хусусида фикр юрита олади, бадиий асарда акс этган воқеликни эстетик таҳлил қила
олиши зарур. Адабиёт ўқитиш методикаси илмида психологик қарашлардан келиб чиққан ҳолда ўқув
материали – дидактик воситаларни боланинг билим олишга бўлган қизиқиши даражасига асосланган
ҳолда белгилаш мумкинлиги таъкидланади. Бунда тарбияланувчига узлуксиз равишда узвийликни
таъминлаган ҳолда психологик ёндашув талаб этилади. Предметлараро, синфлараро изчилликни
таъминлаш ДТСида белгиланган вазифанинг ижобий натижасини таъминлайди. Масалан, эркин,
холисона, соғлом, оқилона фикр алмашинуви шароити ва муҳитининг яратилиши ўсмир ва
ўспиринларда лўнда, равон, мантиқий тилда сўзлаш малакасини ўстиради. Бундай муҳит ижодий
фаолият ташкил этилгандагина юзага келади. З. Нишонова ижодий фаолиятга таъриф берар экан:
“Агарда, ўқувчи унинг учун янги бўлган топшириқни мустақил ҳал қилса, мавжуд билимларни қайта
қурса, ўзгартирса, дарсликлар ёки бошқа билиш манбаларини ўрганишда объектга ўзаро таъсир
ўтказишда янги билимларни мустақил равишда ўзлаштирса ундай фаолият ижодий фаолият бўлиши”
ни таъкидлайди [2; 233-б.]. Ўқувчиларининг ақл-заковатини камол топтириш учун ҳам уларга доимо
мантиқий тафаккур қилиш усулларини ўргатиб бориш зарурлигини таъкидлаган Ф. Р. Норбаева
ўқувчиларга тўғри жумла тузиш, равон мулоҳаза юритиш, фикрлаш, ёзиш ўргатиб борилиши билан
ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ривожланишини ёзади [3; 51-б.]. Лекин шахс ҳар қандай шароитда,
ҳамманинг олдида ҳам эркин гапиравермайди. Психолог З. Нишонова бунинг учун : “...шундай
шахслараро муносабат муҳитини яратиш керакки, одамдаги унчалик даражада аҳамиятли бўлмаган
фикр ёки ғояни ҳам қўллаб-қувватловчи “ўзгалар”нинг мавжуд эканлигига эришиш керак”, деб
ҳисоблайди [2; 231-б.]. Демак, узвийлик ва узлуксизликни таъминлаб, тарбияланувчини ўйлашга,
фикрлашга, изланишга ундайдиган, баҳсга чорлайдиган ўқув материаллари асосида ташкил
этиладиган дарслар унинг интеллектуал ривожига катта ижобий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: