2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим 
тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон 
Фармони.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий 
ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш 
тўғрисида”ги ПҚ 3160-қарори 
4.
Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси Тошкент 2020 
4.Кудрявцев Т.В. Психология профессионального обучения и воспитания. - М.,1997. 
АДАБИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА УЗВИЙЛИК ВА УЗЛУКСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА 
ЎҚУВ МАТЕРИАЛИНИНГ МАЗМУНИ МАСАЛАСИ 
Махфуза Туйчиева Умаркуловна 
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, 
Тошкент давлат техника университети ўқитувчиси 
Аннотация. Мақолада ўқувчиларни ўқув материалини қизиқтириш, бадиий асар мазмунини тушуниб 
етиш, мустақил хулоса чиқариш, мутолаага рағбатни ошириш ҳамда китобхонлик маданиятини 
шакллантиришдаги ўрни ёритилган. 
Калит сўзлар: адабиёт, ўқув материали, танлаш,такомиллаштириш 
Аннотация. В статье показана заинтересованность учащихся в чтении, осмыслении содержания 
художественного произведения, повышении­мотивации к чтению, на решение проблемных ситуаций, 
а также формирование культурычтения. 
Ключевые слова: литература, учебных материалов, отбор, совершенствования 
Annotation. The article shows the students’ interest in reading, understanding the content of work of art, 
increasing the motivation for reading, at solving problem situations, and forming a reading culture. 
Keywords: literature, teaching materials, selection, improving. 
Жаҳон педагогик тажрибасида замонавий адабий таълимни амалга ошириш ва унинг муҳим 
қисми ҳисобланган ўқув дарсликларига дидактик материаллар танлаш, таълим жараёнига 
ўқитишнинг илғор шакл, усул ва воситаларини татбиқ этиш самарали адабиёт ўқитишнинг муҳим 
масаласи ҳисобланиб, бу соҳада ўқув материалини танлашнинг турли ўлчамлари жорий 
этилган.Мамлакатимиз таълим тизимида адабий таълим сифати ва самарадорлиги миллат келажаги 
учун хизмат қилмоқда, янги авлод дарсликлари, ўқув қўлланмалари, электрон китоблар, 
маълумотномалар, дайжестлар яратилмоқда, китоб ўқиш ва китобхонлик маданиятини оширишга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқувчиларга билим бериш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш 
ҳамда тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён учун танланган, ёзма ёки оғзаки фаолиятга 
ундайдиган ҳар қандай дидактик восита ўқув материали сифатида кўрилади. Ўқув материали овозли, 
схемали, шартли белгилар, суратлар ва матнлардан иборат бўлиб қолмай, ўқитувчининг мимикаси, 
гап оҳангини ҳам қамраб олади. Ўқувчи бевосита дарс жараёнида, дарсдан ташқаридаги мустақил
фаолиятида ҳам ўқув материалига таянади. Ўқув материали бадиий матн кўринишида ҳам, битта 


294 
ҳарф ёки сўз шаклида ҳам (масалан, “Алифбе” дарслиги материаллари) бўлиши мумкин. “Педагогик 
атамалар луғати”да ўқув матералига қуйидагича таъриф берилган: “Ўқув материали – дидактик 
материалнинг моддий ёхуд моддийлашган моделларида акс этади ҳамда ўқув фаолиятида ишлатиш 
учун мўлжалланади” [1; 159-б.]. Ўқув материалларини такомиллаштириш ўзаро боғланган ва бир-
бирига таъсир кўрсатиб турадиган педагогик ҳодиса бўлиб, тизимли ёндашувни талаб қилади. 
Педагогика энциклопедиясида тизимли ёндашув педагогик обьект яхлитлигини очиб кўрсатишга 
йўналтирувчи, унинг ички алоқа ва муносабатларини белгиловчи жараён сифатида таърифланади. 
Бадиий асарни ўрганишда ёзувчининг ҳаёти ва ижоди, савол ва топшириқлар, материалнинг жанр 
хусусиятлари, яъни адабиёт бўйича назарий маълумотлар, асар ҳақидаги мақола уйғун ҳолда 
такомиллаштирилсагина унинг ўқувчи томонидан ўзлаштирилиши осон ва енгил бўлади. Бадиий 
асарни ўзлаштиришга таъсир кўрсатувчи бу каби омиллардан ўринли ва самарали фойдаланиш 
ўқувчиларда бадиий дид ва тафаккурни шакллантиришга хизмат қилади. Давлат таълим сандартида 
кўра умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларида (А2) адабиёт фанининг 
мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантирилиши билан 
бирга адабиёт фанида адабий-нутқий компетенциясига биноан насрий, шеърий, драматик асар 
намуналарини ифодали ўқиши ва мазмун-моҳиятини тушуна олиши, мактаб кутубхонасидан 
мустақил фойдаланиб, турли жанрдаги адабиётларни танлаб мутолаа қилиши, ундаги воқеа-
ҳодисалар, образлар тизимига муносабат билдира олиши лозим. Шунингдек, бадиий асарни таҳлил 
қилиш компетенцияси шаклланган бўлиши керак. Унга кўра, бадиий тасвир воситаларини фарқлай 
олади, уларни берилган матндан топиб, таҳлилда фойдалана олиши, асарда тасвирланган инсоний 
ҳис-туйғулар хусусида фикр юрита олади, бадиий асарда акс этган воқеликни эстетик таҳлил қила 
олиши зарур. Адабиёт ўқитиш методикаси илмида психологик қарашлардан келиб чиққан ҳолда ўқув 
материали – дидактик воситаларни боланинг билим олишга бўлган қизиқиши даражасига асосланган 
ҳолда белгилаш мумкинлиги таъкидланади. Бунда тарбияланувчига узлуксиз равишда узвийликни 
таъминлаган ҳолда психологик ёндашув талаб этилади. Предметлараро, синфлараро изчилликни 
таъминлаш ДТСида белгиланган вазифанинг ижобий натижасини таъминлайди. Масалан, эркин, 
холисона, соғлом, оқилона фикр алмашинуви шароити ва муҳитининг яратилиши ўсмир ва 
ўспиринларда лўнда, равон, мантиқий тилда сўзлаш малакасини ўстиради. Бундай муҳит ижодий 
фаолият ташкил этилгандагина юзага келади. З. Нишонова ижодий фаолиятга таъриф берар экан: 
“Агарда, ўқувчи унинг учун янги бўлган топшириқни мустақил ҳал қилса, мавжуд билимларни қайта 
қурса, ўзгартирса, дарсликлар ёки бошқа билиш манбаларини ўрганишда объектга ўзаро таъсир 
ўтказишда янги билимларни мустақил равишда ўзлаштирса ундай фаолият ижодий фаолият бўлиши” 
ни таъкидлайди [2; 233-б.]. Ўқувчиларининг ақл-заковатини камол топтириш учун ҳам уларга доимо 
мантиқий тафаккур қилиш усулларини ўргатиб бориш зарурлигини таъкидлаган Ф. Р. Норбаева 
ўқувчиларга тўғри жумла тузиш, равон мулоҳаза юритиш, фикрлаш, ёзиш ўргатиб борилиши билан 
ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ривожланишини ёзади [3; 51-б.]. Лекин шахс ҳар қандай шароитда, 
ҳамманинг олдида ҳам эркин гапиравермайди. Психолог З. Нишонова бунинг учун : “...шундай 
шахслараро муносабат муҳитини яратиш керакки, одамдаги унчалик даражада аҳамиятли бўлмаган 
фикр ёки ғояни ҳам қўллаб-қувватловчи “ўзгалар”нинг мавжуд эканлигига эришиш керак”, деб 
ҳисоблайди [2; 231-б.]. Демак, узвийлик ва узлуксизликни таъминлаб, тарбияланувчини ўйлашга, 
фикрлашга, изланишга ундайдиган, баҳсга чорлайдиган ўқув материаллари асосида ташкил 
этиладиган дарслар унинг интеллектуал ривожига катта ижобий таъсир кўрсатади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish