2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Калит сўзлар:
 профессионал таълим, компьютерли лойиҳалаш, таълим сифати, лойиҳалаш-
конструкторлик ишлари, ахборот-коммуникацион тайёргарлик 
Ключевые слова:
профессиональное образование, компьютерное проектирование, качество 
образования, проектно-контрукторские работы, информационно-коммуникационная подготовка. 
Keywords: 
professional education, computer design, quality of education, design and engineering 
work, information and communication training. 
Республикамиздаги техника олий таълим муассасаларида “Профессионал таълим” 
бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган бўлажак ўқитувчиларнинг лойиҳалаш-
конструкторлик ишларини шакллантириш ва бажаришни автоматлаштириш соҳаси бўйича ахборот-
коммуникацион тайёргарлигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш муҳим 
педагогик аҳамиятга эга [1]. 
Бўлажак 
касб 
таълими 
ўқитувчиларининг 
лойиҳалаш-конструкторлик 
ишларини 
шакллантириш ва бажаришни автоматлаштириш соҳаси бўйича ахборот-коммуникацион 
тайёргарлигини такомиллаштиришнинг асосий долзарб йўналишлари. 
Биринчи йўналиш. Талабаларда автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимида конструкторлик 
ҳужжатларини ишлаб чиқишда зарур бўладиган машинасозлик чизмачилигига оид асосий 
тушунчаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш

Бу йўналиш – автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимида конструкторлик ҳужжатини ишлаб 
чиқиш соҳасида зарур бўладиган машинасозлик чизмачилигининг асосий тушунчаларини ва уларни 
самарали шакллантиришдир [2]. Дастлаб буюм (детал)нинг эскизини чизишдаги асосий тушунчалар 
қараб ўтилади. Детал эскизини олиш учун қуйидагилар таянч маълумотлар ҳисобланади: деталь, 
деталнинг аксонометрик тасвири, буюмнинг умумий кўриниши чизмаси. 
Иккинчи йўналиш. Талабаларни АЛТдан фойдаланиш шароитида конструкторлик 
ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бажаришни автоматлаштириш воситаларини қўллашга ўргатиш. 
Бўлажак касб таълими ўқитувчилари дастлаб замонавий машинасозлик ривожланишининг 
асосий тенденциялари: машина ва конструкциялар ишчи параметрларининг ортиши, уларнинг 
моддий ва энергоҳажмининг пасайиши бўйича билимга эга бўладилар. 


296 
Бугунги ва эртанги кун талабларига мувофиқ бўлиши учун лойиҳалаш жараёни лойиҳанинг 
барча босқичларида автоматлаштирилган бўлиши лозим. Буни ўзаро боғлиқ конструкторлик, 
ҳисоблаш ва технологик дастурли воситалар CAD/CAM/CAE орқали амалга ошириш зарур. 
Сўнг бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион тайёргарлигини 
такомиллаштириш жараёнида конструкторлик ҳужжатларини автоматлаштириш тизими тузилмаси ва 
уни қуришнинг асосий тамойиллари ўрганилади. Талабалар конструкторлик ҳужжатларини 
автоматлаштириш тизимининг асосий имкониятлари билан таништирилади. Конструкторлик 
ҳужжатларини автоматлаштириш тизими конструкторлик ҳужжатлари кўринишидаги график 
ахборотларни киритиш, сақлаш, қайта ишлаш ва чиқариш ишларини бажариш билан боғлиқ, 
талабалар бу ишларни бажариш кўникмаларини эгаллайдилар.
Учинчи йўналиш. График ва матн ахборотини яратиш жараёнида яссиграфик муҳаррирдан 
фойдаланиш соҳасида тайёргарлик. 
Бу йўналишда АЛТда конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бажаришни 
автоматлаштириш жараёнида конструкциялашга, геометрик моделлаштиришга замонавий 
ёндашувлар ва график маълумотларни ташкил этиш, геометрик объектлар ва геометрик тасвирлар 
моделларини яратиш методлари ўрганилади. 
Бўлажак касб таълими ўқитувчилари қуйидагиларга ўргатилади: 

муҳандислик фаолиятида компьютер графикаси воситаларини асосланган ҳолда танлаш ва 
мужассамлаштиришни амалга ошириш; 

типик муҳандислик масалаларини ечиш учун геометрик моделлаштириш методлари ва 
воситаларидан фойдаланиш; 

ҳозирги замон ишлаб чиқариши учун долзарб бўлган ва кейинги махсус фанлар бўйича 
ўқув курсларида улардан фойдаланиладиган интерактив график тизимларнинг инструментал 
дастурли воситаларидан фойдаланиш. 
Тўртинчи йўналиш. Ахборот графикдан фойдаланиш соҳасида тайёргарлик (“Компас-3D” 
тизимлари, CALS/ИПИ-технологияси мисолида) 
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион тайёгарлигини 
компьютерли лойиҳалаш воситалари асосида такомиллаштиришнинг тўртинчи йўналишида ахборот 
график тизимлардан фойдаланиш соҳаси бўйича тайёргарлик автоматлаштирилган лойиҳалаш 
тизимларининг муҳим турларидан бири бўлган “Компас-3D” мисолида, шунингдек CALS/ИПИ-
технологиялари асосида қараб ўтилади [3]. 
Шундай қилиб, лойиҳалаш жараёнининг натижаси бўлган чизмаларни яратиш юқори 
малакани ва норматив ҳужжатларни пухта билишни тақозо этади. Бу жараённи автоматлаштирилган 
тарзда махсус амалий дастурлар (CAD/CAM/CAE) ёрдамида бажариш қисқа муддатда аниқ чизилган 
лойиҳаларни олиш имконини беради. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish