2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБИЙ



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   352
Bog'liq
Профессионал

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБИЙ 
КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
 
У.Р.Мусаева 
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини 
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти мустақил тадқиқотчиси
 
 
Аннотация.
Мазкур 
мақола 
профессионал 
таълимда 
ўқувчиларни 
касбий 
компетенцияларини баҳолаш методикасини такомиллаштиришга бағишланган. Бугунги кунда 
профессионал таълим тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар даврида ўқувчиларнинг 
касбга тайёрлашда касбий компетенцияларини баҳолаш методикасини такомиллаштириш 
методлари таҳлил қилинган. 
Калит сўзлар: 
профессионал таълим муассасалари, профессионал таълим дастурлари, 
назорат турлари, ўзлаштириш даражалари
 
Аннотация. 
Данная статья посвящена совершенствованию методики оценки 
профессиональных компетенций учащихся в профессиональном образовании. В настоящее 
время в период радикальных реформ в системе профессионального образования 
эвакуированы методы совершенствования методики оценки профессиональных компетенций 
учащихся при подготовке к профессиям. 
Ключевые 
слова: 
профессиональные 
образовательные 
учреждения, 
профессиональные образовательные программы, виды контроля, уровни освоения 
Abstract. 
This article is devoted to improving the methodology for assessing the 
professional competencies of students in vocational education. Currently, during the period of radical 
reforms in the vocational education system, methods for improving the methodology for assessing 
the professional competencies of students in preparation for professions have been evacuated. 
Key words:
professional educational institutions, professional educational programs, types of 
control, levels of mastery 
Меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимини 
такомиллаштириш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш таълим хизматларининг очиқлиги 
ҳамда таълим сифатига давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг2018 йил 25 январдаги «Умумий 
ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5313-сонли фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон 
Республикаси Олий ваўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3504-сонли қарори асосида 
мажбурий11 йиллик таълим жорий қилинган бўлса 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал 
таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
ПФ-5812-сон Фармони қабул қилинди.Ушбу ҳужжатларда 2020/2021 ўқувйилидан бошлаб, 
Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан 
уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда 
табақалаштирилгантаълим дастурлари жорийэтилиши белгилаб берилди. 
Ўқув-норматив ҳужжатлар ҳамда ўқитиш муддатлари касбларнинг мураккаблик 
даражасига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган бўлиб, тизимда мос равишда 
бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурлари жорий этилган касб-ҳунар 
мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат профессионал таълим муассасалари 
тармоғи ташкил этилади;таълим жараёни касбий кўникмалар ҳамда замонавий 
компетенцияларни шакллантиришга қаратилган бўлиб, илгари касб-ҳунар коллежларида 
намунавий ўқув режа соатлар тақсимоти қуйидаги кўринишда бўлган


217 
Умумкасбий фанлар
10 фоиз 
Махсус фанлар
10 фоиз 
Ўқув амалиётлар 
10 фоиз 
Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёт 
10 фоиз 
Янгидан ташкил этилаётган профессионал таълим учун ишлаб чиқилган намунавий ва 
ишчи ўқув режасини ишлаб чиқишда блоклар, фан (модул)лар номини сақлаган ҳолда 
ажратилган вақтни қуйидаги жадвалда кўрсатилган чегарада камайтириш ва кўпайтириш 
имконияти берилади. 
Умумкасбий фанлар
15-20 фоиз 
Махсус фанлар
20-25 фоиз 
Ўқув амалиётлар 
30-40 фоиз 
Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёт 
20-30 фоиз 
Ўқув жараёнида назарий соатларга 30 %, амалий машғулотларга 70% ажратилган 
бўлиб, бунда ўқувчига амалий машғулотларда етарли кўникма ва малакага эга бўлиши 
назарда тутилган. 
Профессионал таълимда ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини баҳолаш орқали 
рақобатбардош кадр тайёрлашга замин яратади.
Илғор хорижий давлатларнинг профессионал таълим тизимида қўлланиладиган 
баҳолаш тизимини ўрганиб чиққан ҳолда баҳолаш методикасини такомиллаштириш орқали 
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининазарий ва амалий билимларни 
ўзлаштиришининг ҳақиқий даражасини аниқлаш имконини беради.Назорат турлари 
ўқувчининг назарий билим ва амалий кўникмаларини тўлиқ ўзлаштирганлик даражасини 
аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ўқувчиларнинг билими, кўникмаси ва малакаларини баҳолашнинг асосий вазифалари: 
- ўқувчиларда таълим дастурларига мувофиқ шаклланган билим, кўникма ва 
малакаларни эгалланганлик даражаси; 
- назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни тўғри баҳолаш ва рағбатлантириш 
орқали янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни қўллаш кўникмаларини 
ривожлантириш; 
- ўқув материалларининг ўқувчилар томонидан тизимли равишда ва белгиланган 
муддатларда ўзлаштирилишини назорат қилиш ва мониторинг қилиш;
- мустақил ва ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, мутахассислик ёки 
касбларнинг тегишли квалификациялари бўйича фикрларини ёзма, оғзаки ҳамда таҳлилий 
баён этишини шакллантириш; 
- ўқувчилар билими, кўникма ва малакалари даражаларини таққослаш ва таълим 
жараёнида ўзаро мусобақа муҳитини яратиш; 
- ўқувчилар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг натижаларини ўз 
вақтида маълум қилиш. 
Ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари: 
малака талабларига асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда 
баҳолашни таъминлаш, ўқувчиларнинг ҳар бир фан ва амалиёт турлари бўйича ўзлаштириш 
даражаларини аниқлаш. 
Фанларнинг ўқувчилар томонидан тизимли тарзда ва белгиланган муддатларда 
ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор қаратилиши 
лозим: 
а) ўқувчиларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ахборот 
ресурслари манбаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш; 
б) ўқувчиларбилимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг натижаларини 
вақтида маълум қилиш; 


218 
в) ўқувчиларнинг фанлар бўйича комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини 
таъминлаш; 
г) ўқув жараёнининг ташкилий ишларини компьютерлаштиришга шароит яратиш. 
Фанлар бўйича ўқувчилар билимини семестрда баҳолаб бориш рейтинг назорати 
жадваллари ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади. 
Ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг 
рейтинг тизими асосида ўқувчининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар 
орқали ифодаланади. 
Педагог ходим ўқувчига қўйилган баҳоларни шу куннинг ўзида журналга қайд этиб 
бориши, агар ўқувчининг билимини баҳолаш ёзма иш шаклида ўтказилган бўлса, бунда 
ўқувчиларнинг натижаларини 3 кундан кўп бўлмаган муддатда журналга қайд этилиши 
лозим.
Баҳолаш натижасидан норози бўлган ўқувчилар апелляция шикояти бериши мумкин. 
Профессионал таълимда ўқувчиларни касбий компетенцияларини баҳолашда 
қуйидагилар эътиборга олиниши зарур: 

ўқув амалиётларини талабга жавоб бера оладиган зарур жихозлар билан таъминланган 
таълим муасссасаларида ва иш берувчи корхонларда амалга ошириш; 

ўқув дастурларининг ўзлаштириш кўрсаткичлари Малака талаблари асосида 
етказилиши зарур бўлган билим ва кўникмаларга мос келишини таъминлаш; 

касбий кўникмаларни баҳолаш бўйича “Worldskills”каби кўрик танловлар 
ташкил этиш; 

профессионалтаълимдаўқувчиларникасбийкомпетенцияларинибаҳолаш 
механизмини жорий қилиш. 
Хулоса тариқасида шуни таъкидлаш мумкинки профессионал таълим тизимида назария ва 
амалиёт интеграциясини ташкил этган ҳолда ўқувчиларнинг касбий компетенцияларини 
баҳолаш тизимининг ноанънавий усулларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. 
Касбий компетенцияларни баҳолашда турли даражалар ва мезонлар инобатга олинса бу 
ўқувчининг касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қилади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish