2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Биринчидан
, оптимал фаолият юритишда кўп омиллиликни ҳисобга олган ҳолда узлуксиз 
таълим тизимининг ривожланишини илмий тадқиқ этиш жараёнининг методологик асослаш ҳақида 
боради. Бу боради мазкур соҳадаги илгариланма ахборотларни олишнинг фалсафий ва гносеологик 
муаммолари ҳал қилинади, педагогик башорат қилишнинг дастлабки методологик тамойиллари 
белгилаб олинади.
Иккинчидан
, методология объекти бўлиб, таълим соҳасида прогностик тадқиқотларни 
ўтказишдаги ёндашувлар ҳисобланади. Методологиянинг вазифаси у ёки бу ёндашувдан 
фойдаланишнинг ҳаққонийлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборатдир.
Учинчидан
, педагогик башорат қилиш объектининг у ёки бу томонлари ҳақида илгариланма 
ахборотларни олишнинг конкрет прогностик методлари ва усуллари ҳақида боради. Асосий вазифа 
бўлиб у ёки бу методнинг энг аҳамиятли белгиларини ажратиб олиш, конкрет педагогик 
муаммоларни ҳал қилишда ундан амалий жиҳатдан фойдаланиш имкониятларини кўрсатиб беришдан 
иборатдир. 
Педагогик ҳодисаларнинг тадқиқотларини режалаштириш кўп омиллилигига боғлиқ ҳолда 
илмий олдиндан кўра билиш концепцияси методологик аҳамиятга эга бўлади. Педагогикада 
олдиндан кўриш фақат шундай вазиятларда натижадор бўлиши мумкинки, бунда ривожланиш 
тамойилига риоя этилган ҳолда педагогик ҳодисаларга хос бўлган қарама-қаршиликлар ҳисобга 
олинган бўлиши лозимдир. Уларнинг айримлари ўқув-тарбиявий жараёнларнинг ҳаракатлантрувчи 
кучи бўлса, айримлари унинг боришини сусайтириши мумкин.
Педагогик башорат қилишнинг умумий методологик тамоийлларини билиш – бу 
муваффақиятли прогностик тадқиқотларнинг зарурий, лекин етарли бўлмаган шарти бўлиб, уларнинг 
маҳсулдорлиги ҳал қилувчи равишда ташкил этилишидаги ёндашувларга боғлиқ бўлади. Таълимни 
прогностик тадқиқ қилишга энг самарали ёндашувлардан бири дастурий-мақсадли ёндашув бўлиб, у 
замонавий бошқарув назариясида тизимли, мажмуавий ёндашувнинг чуқурлаштирилиши ва амалий 
юзага чиқарилиши воситаси тарзида олиб борилади. 
Таълим
– бу мураккаб динамик, ўз-ўзини тартибга солиб турувчи, кўп даражали, ўзига хос 
ривожланиш омилларига эга бўлган яхлит тизим бўлиб, у кўп тусдаги, атроф-муҳит билан маълум 
бир ўзаро муносабатларда бўладиган, ўзаро боғланган функцияларни амалга оширади. Мана шундай 
мураккаб тизимни башорат қилишда башоратлаш шаклларини қўллаш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, 
уларнинг ўзига хос фарқли жиҳатлари тадқиқ қилинаётган объектнинг мажмуавий англанишидадир. 
Улар таълимни тадқиқ қилишда тизимли таҳлилнинг барча талабларидан фойдаланишга, 
элементларнинг иерархиклилигини ва уларнинг ўзаро бир-бирига алоқадорлигини топишга, 
функционал боғлиқликларини кўриб чиқишга имкон беради.
Умуман, педагогик башорат қилишни умумдавлат хизматининг илмий тадқиқотларининг 
таркибий қисмига айлантириш мақсадга мувофиқ бўлади. Фақат шундай вазиятдагинан ўсиб 


11 
келаётган ёш авлодни касбий ўқитиш ва тарбиялашнинг оптимал тизимини прогностик асослашга 
комплекс ёндашувни тўлиқ юзага чиқариш имконини беради. 
Пировард натижада илм-фаннинг таълим жараёни билан алоқадорлик шаклларининг 
ривожланиши давлат таълим стандартларига мос ҳолда малакали кадрларни тайёрлаш соҳасида 
фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш, тарбиялаш назарияси ва 
дидактикаси соҳасида илмий ишланмаларни, таълим жараёнини ташкил этиш ва таълим сифатини 
таъминлаш учун илмий-методик ишланмаларни фаоллаштиришни таъминлайди. 
Таълим жараёнида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларда мустақил изланувчиларнинг 
фаол иштирок этишларини рағбатлантиради, ёшларнинг педагогик ва илмий-техник ижодкорлигини 
фаоллаштиради. 
Таълим амалиётининг илмий-тадқиқот ишларнинг натижаларига талабгорлигини ошириш, 
амалиётчи педагогларнинг фаол тадқиқотчилик жараёнига кенг жалб этади. 
Илмий муассасаларнинг жорий этилаётган педагогик технологияларнинг таъсирчанлиги, 
унумдорлигини 
ўрганиш 
полигони 
сифатидаги 
тажриба-синов 
майдонлари 
тармоғини 
кенгайтирилишини тақозо этилади; 
Мамлакатимиз ва хориждаги педагоглар ҳамда таълим муассасалари жамоаларининг илғор 
педагогик тажрибаларини умумлаштириш ва кенг тарғиб этишни мақсадли йўналтирилишини 
таъминлайди. 
Профессионал таълим тизимида педагогик илм-фаннинг ривожлантирилиши, унинг олдига 
мақсадли аниқ вазифаларнинг қўйилиши ва тегишли имкониятлар яратилиши, албатта, 
рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашни таъминлайди. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish