2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Адабиётлар руйхати 
1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” Қонуни. Т-2020 й. 
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси 
профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори 
лойиҳаси. 


51 
3. Холмухамедов М. “Янги профессионал таълим 

янги миссия”. «Халқ сўзи» газетаси. 
№178-сон, Т.2020 й. 
4.
http://edu.uz 
5.
http:// ziyonet.uz 
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АМАЛИЁТГА 
ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МОДЕЛИ
МАКТАБ
КАСБГА
ЙЎНАЛТИРИШ 
ОММАВИЙ 
АХБОРОТ 
ВОСИТАЛАРИ
ПРОФЕССИОНАЛ 
ТАЪЛИМ 
МУАССАСАЛАРИ
ИШ 
БЕРУВЧИЛАР
ТАНЛОВ
1.ТЕСТ ОЛИШ 
ОРҚАЛИ
2.АҚЛИЙ 
ҚОБИЛЯТИНИ 
БАҲОЛАШ 
3.ҚИЗИҚИШНИ 
БАҲОЛАШ
4. Ижодий
танловларда, 
шоуда иштирок
этиши
АБИТУРИЕНТ
ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШ
БИТИРУВЧИЛАР
НАЗАРИЯ
АМАЛИЁТ
АУДИТОРИЯ
25-30%
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
70-75%
БКМ давлат ва иш берувчи
талабларига жавоб беради
Ўзлаштирилган касбий
компетенци
ялар
ЙЎҚ
ЙЎҚ
ҲА
ҲА
1-расм. Ўқув жараёнини ташкил этишга инновацион ёндашувни амалга ошириш. 
МАКТАБГАЧА КАТТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ФАОЛЛИГИ 
ТУШУНЧАСИНИНГ МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ 
Allaberdiyeva Kumri Xamrayevna, 
TerDU, Maktabgacha ta`lim metodikasi kafedrasi o`qituvchisi
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли 
ҳайъат йиғилиши қарори билан тасдиқланган “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг ўқув 
дастурида “Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув ўсиб бораётган 
бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, 
ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» 
образини яратиш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда 
тутиши”
3
белгилаб берилган. Жумладан, “Ижодкорлик” соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига 
етганидан сўнг 6-7 ёшли бола қуйидаги лаёқатларга эга бўлиши кўрсатиб ўтилган: санъат ва 
маданиятга қизиқишни намоён қилади; миллий анъаналарни қадрлайди ва уларни кундалик ҳаётнинг 
бир қисми сифатида идрок этади; санъатнинг муайян турини афзал кўришини мустақил равишда 
ифодалайди; олинган билим ва кўникмалардан турли ҳаётий вазиятларда ўз ижодий режаларини 
тузиш ва татбиқ қилиш учун фойдаланади; инсоннинг дунёни ўзгартиришдаги яратувчанлик ролини 
тушунади
4
. Энг аввало, муаммонинг асосий тушунчалари – “ижод”, “ижодкорлик”, “фаоллик”, 
“ижодий фаоллик” кабиларнинг мазмун-моҳиятини аниқлаштиришга эътибор қаратилди. 
Ижод деганда кенг маънода шахс ёки жамиятнинг табиий, ижтимоий ва маънавий оламни 
инсоннинг мақсад ва вазифаларига, унинг эҳтиёжлари, истаклари ва имкониятларига мувофиқ 
равишда ўзгартириш борасидаги бунёдкор фаоллиги тушунилади.
Узоқ вақтлар давомида ижод – бу инсонга табиат эҳсон этган ноёб қобилият, у ҳар кимга ҳам 
берилмайди, деб ҳисобланиб келинган. Аслида ижод – бу инсоннинг моддий ва маънавий 
бойликларни яратиш фаолияти бўлиб, унда инсон тафаккури, хотираси, тасаввури, диққати ва 
иродаси фаол иштирок этади ҳамда бутун билими, тажрибаси ва истеъдоди намоён бўлади.
3
“Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастури. – Тошкент, 2018. – 43 б. –Б.9. 
4
“Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастури. – Тошкент, 2018. – 43 б. – Б.12. 


52 
Ш.Шарипов болаларнинг касбий ижодкорлиги узвийлигини тадқиқ этиш асосида ижод –
инсоннинг фан, техника, ишлаб чиқариш, маданият ва бошқа соҳаларда ижтимоий аҳамиятга
эга бўлган янгилик яратиши билан боғлиқ мураккаб психологик жараёндир
5
, деган хулосага 
келган. 
С.Головин томонидан ишлиб чиқилган амалиётчи психолог луғатида ижод – янги қимматли 
ғояларни ишлаб чиқишнинг психик жараёни, янги моддий ва маънавий аҳамиятга эга неъматларни 
яратиш
6
тарзида талқин этилган.
Мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаолликни шакллантириш нуқтаи назаридан 
ижод – болаларнинг хоҳиш-истаклари, эҳтиёжлари ҳамда уларга таълим-тарбия бериш мақсад ва 
вазифаларига мос қулай таълим муҳитини ташкил этишга доир контрукциялаш, мусиқий ва 
тасвирий фаолиятидир. 
Ижодкорлик

индивиднинг ижодкорлик қобилияти – ноодатий фикрларни ўйлаб топиш, 
анъанавий фикрлаш доирасидан четлашиш, муаммоли масалаларни тезда ҳал этиш қобилиятидир. У 
янги ғояларни яратишга доимо тайёрлик билан тавсифланади ва қобилият тузилмаси компоненти 
бўлиб ҳисобланади. 
Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида ижодкорлик тушунчасига ижодкор иши, ижодкорга 
хос фаолият; яратувчилик
7
тарзида қисқа таъриф берилган.
Фалсафий, педагогик-психологик адабиётларда “ижодкорлик” оригинал, такрорланмайдиган, 
ижтимоий-тарихий ноёблик билан ажралиб турувчи фаолият тури сифатида эътироф этилади. 
Сўнгги вақтларда “ижодкорлик” тушунчаси билан биргаликда “креативлик” атамаси ҳам кенг 
қўлланилмоқда.
Креативлик – индивиднинг қайта ишлов бериш ва яратиш билан алоқадор хилма-хил фаолият 
турлари, ташаббускорлиги, фаоллиги, бошқа кишилар билан мулоқот жараёнида, ментал хатти-
ҳаракатларида намоён бўладиган ижодий салоҳияти ва қобилиятлари мажмуидир
8

Адабиётлар таҳлили ҳозирги вақтда “ижодкорлик” ва “креативлик” тушунчалари ўртасида 
қатор қарама-қаршиликлар мавжудлигини кўрсатади: 
1)
“ижодкорлик” ва “креативлик” тушунчалари синоним сўзлар сифатида талқин қилинади. 
Яъни креативлик ижод психологияси доирасида қўлланилиб, мазкур тушунча алоҳида ажратиб 
кўрсатилмайди; 
2)
ижодкорлик яхлитликда маданий фаолият билан боғлиқ, креативлик эса субъект учун 
янги имкониятларни юзага чиқариш тарзида тавсифланади; 
3)
креативлик ижодкорлик масаласини ўрганишнинг алоҳида жиҳати сифатида инсон 
салоҳияти, ички ресурс билан боғлиқлик касб этади.
Айнан учинчи ёндашув объектив жиҳатдан ўринли бўлиб, керативликни ижодкорликнинг ўзига хос 
жиҳатларидан бири сифатида қабул қилиш ва унинг доирасида мазкур масалани талқин этиш 
мақсадга мувофиқ. 
Ижодий жараён ўзида иккита муҳим белгини акс эттиради. Улардан бири – интуиция (зеҳн, 
фаҳм-фаросат), иккинчиси – интуитив фикрлаш жараёнида қўлга киритирилган натижани 
5
Шарипов Ш. Болалар касбий ижодкорлиги узвийлигини таъминлашнинг назарияси ва амалиёти:
Пед. фан. док. ... дис. автореф. –Т., 2012. – 46 б. – Б.13. 
6
Головин С. Ю. Словарь практического психолога. – Мн.: Харвест, 2009. – 976 с. – С.134. 
7
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 2-жилд. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси давлат 
илмий нашриёти, 2001. – 704 б.– Б.177. 
8
Психология. Словарь/ Под общ. ред. А.В. Петровского, М.Г.Ярошевского. – 2-е изд. – М.: 
Политиздат, 1992. – 494 с. – С.202. 


53 
расмийлаштиришдир. Фақат унинг самараси англанган ва интуитив ва мантиқий фикрлаш бирлиги 
сифатида мантиқий фикрлаш воситасида ишлаб чиқилганлик билан тавсифланади. Ижодий жараён 
турли даражада инсоннинг ижтимоий ташаббускорлигининг барча кўринишлари, асосан, унинг 
касбий фаолияти билан боғлиқ шаклларида мутлақ ўз аксини топади. 
Ижодий фаолият мактабгача катта ёшдаги болаларни ҳар томонлама уйғун ривожлантиришнинг 
муҳим омили сифатида уларнинг ахлоқий, ақлий ва жисмоний жиҳатдан тараққий этишига хизмат қилади. 
Айнан ижодий фаолиятга самарали тайёрланган болалар иқтидорлиликнинг қуйидаги мезонларига жавоб 
беради: ақлий ривожланишнинг жадаллиги: билишга қизиқиш, кузатувчанлик, нутқ, онглилик, ностандарт 
фикрлаш; қизиқиш, интеллект, эмоцияларнинг эрта ихтисослашуви: математика, мусиқа, тасвирий фаолият, 
инженеринг, чет тилларни ўрганиш; билиш фаоллиги, ташаббускорлик, ташкилотчилик қобилияти, 
қатъийлик, қўйилган мақсадга эришишга интилиш; амалий фаолиятга тайёрлик ва қобилиятлилик. 
Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ижодий билиш фаоллиги ўзида янги билимларни 
ўзлаштиришга барқарор мотивлар ва билиш жараёнига ижобий эмоционал йўналганликнинг қарор 
топганлиги, ўқув вазифаларини ҳал этишда одатий ўқув ҳаракати усулларини бартараф этишга 
интилиш, муаммо ечимини топишнинг ностандарт метод ва усулларини излаш, ўқув-билиш 
фаолиятидаги қатъийлик, ижодий билиш фаолиятининг натижавийлиги билан тавсифланувчи шахс 
хусусиятини ўзида акс эттиради. 
Мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаолликни шакллантириш нуқтаи назаридан 
компетенциявий ёндашув уч жиҳатни ўзида акс эттириши лозимлигини кўрсатди: фаолиятга 
йўналтирилган, коммуникатив ва шахсий. Фаолиятга йўналтирилган ёндашув мактбагча катта ёшдаги 
болаларда ижодкорлик билимлари, ижодий фаолият усуллари ва воситаларини ўзлаштиришни 
таъминлайди. Коммуникатив жиҳат шахслараро мулоқотни ижодий тарзда амалга оширишга доир 
кўникма ва малакаларни ривожлантиришни кўзда тутади. Шахсий 
жиҳат 
ижодий 
фикрлаш, 
рефлексия, мақсадга йўналганликни ўзида акс эттиради. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish