2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Ключевые слова:
инновационные технологии, мультимедиа, качество образования. 
Abstract:
Improving the quality of education in vocational schools today is one of the most pressing 
problems. The article discusses the implementation of innovative and multimedia technologies into the 
educational process, their advantages, which will ensure a guaranteed increase in the quality of education. 
Key words:
innovative technologies, multimedia, quality of education. 
Маълумки, инновацион технологиялардан фойдаланиш таълим сифатини оширишнинг 
илғор усулларидан бири ҳисобланади. Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” 
Қонунида таълим ташкилотларида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ўқув дастурларини 
инновацион технологияларни қўллаган ҳолда амалга ошириши таъкидланган(1). Навқирон авлодни 
жисмонан соғлом, интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позицияга эга, 
Ватанга содиқ қилиб тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш “2017-2021 йилларда 
Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да 
муҳим вазифалар сифатида белгиланган (2). 
Давлатимиз томонидан профессионал таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан 
ошириш, бу масканларда таълим олиши учун ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишларини инобатга 
олиб, ёшларнинг ўзлари танлаган ихтисосликни чуқур ўзлаштиришлари учун янада кенг шароитлар 
яратиш, уларнинг билим, кўникма ва малакалари (БКМ) меҳнат бозори талабларига мос бўлишини 
таъминлаш масалалари долзарб қилиб қўйилган. Бу таълим муассаса жамоалари олдида таълим 
тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифаси – таълим сифатини оширишни энг муҳим 
вазифалардан бири қилиб қўймоқда.
Манбаларда таълим сифатига турли мазмундаги таърифлар берилган. Жумладан:
Таълим сифати – давлат таълим стандартлари ва давлат талабларида белгилаб қўйилган 
натижаларга эришишни таъминлайдиган таълим фаолияти ва таълим олувчилар тайёргарлигининг 
юқори даражаси.
Таълим сифати – инсон ҳаёт-фаолияти сифатини ошириш ва аниқ мақсадга эришишда 
фойдаланиш учун зарур бўладиган, аниқ шароитларда талаб этилиб олинган билимлар мажмуидир(3).
Юқорида келтирилган таърифлардан кўриниб турибдики, таълим сифатини таъминлаш бир 
неча омилларга боғлиқ бўлиб улардан энг муҳими таълим жараёнини оптимал ташкил этилганлиги ва 
унинг бошқаруви, педагог кадраларнинг салоҳияти, инфратузилмасининг замон талабларига мос 
равишда модернизация қилинганлиги билан белгиланади. 
Профессионал таълим сифатининг сифат кўрсаткичлари жумласига:
1. Таълим муассасаси педагог-ўқитувчилари сифати;
2. Касбий таълим усталари сифати;
3. Ўқитувчи ва касбий таълим усталарининг реал мотивацияси;
4. Таълим дастурларининг сифати;
5.Таълим муассасасининг моддий техник базаси ҳолати;
6. Ўқувчилар билим даражаси;
7. Раҳбар кадрларнинг сифати;
8. Таълим муассасасида таълим сифатининг ички назорати самарали йўлга қўйилганлиги;
9. Раҳбариятнинг инновацион фаоллиги;
10. Иш берувчиларда битирувчиларга бўлган реал талаблар мавжудлиги;


47 
11. Битирувчиларни маҳнат бозорида рақобатбардошлиги;
12. Инновацион муҳитни шакллантирилганлиги.
13. Таълим муассасаси инфратузилмаси;
14. Битирувчиларнинг ютуқлари;
15. Ўқув юкламасининг ҳажми;
16. Ўқувчиларни ўқув-услубий материаллар ва электрон таълим ресурслари билан 
таъминланганлиги; 
17. АКТларининг қўлланилиши. 
Билим даражаси ҳар доим ўрганилган материал миқдори билан аниқланмайди, аксинча ушбу
материални ишлатиш қобилиятига боғлиқ. Бугунги кунда инновацион таълим технологиясидан 
фойдаланиш бутунлай янги ўқитиш усули ҳисобланади. 
Таълимдаги инновация деганда – таълим ва фан соҳасида янги шакл, усулларни қўллаш 
орқали ўқувчиларда кўникма шакллантириш тушунилади. Инновацион технологиялар эса – таълим 
тизими учун янги компонентларни жорий этишдан иборат бўлиб, таълимдаги инновацион 
технологиялар сифат жиҳатидан турли хил воситалар, усуллар ва технологиялар асосида таълим 
самарадорлигига эришишга имкон берадиган таълим жараёнининг ташкил этилиши: юқори даражада 
билимларни эгаллаш; ижодий фаолиятни ривожлантириш; амалий кўникма ва қобилиятларнинг кенг 
доираси ҳисобланади. 
Инновацион технологияларнинг мақсади – ўқув-билиш фаолиятни мустақил равишда 
яратадиган ва унга мослаша оладиган келажак мутахассисларнинг фаол, ижодий шахсни 
шакллантиришдир, яъни инновацион таълим технологияларнинг асосий мақсади инсонни доимий 
ўзгариб бораётган глобал ҳаётга тайёрлашдир. Инновацион технологиялар:

педагогларнинг илмий фаолиятга бўлган қизиқишини ошириш;

ўқувчиларнинг доимий равишда мураккаб фаолиятга жалб қилиниши асосида уларнинг 
билиш қобилиятларини ривожлантириш; 

ўқувчиларнинг БКМ ларни эгаллашларида ўқитувчиларнинг фаол ёрдамини таъминлаш;

ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида интерфаол мулоқот ўрнатишга имкон беради.
Замонавий ахборот технологияларнинг ривожланиши таълим муассасадан коммуникатив, 
ижодий ва касбий билимларнинг ривожланишини, ўқитиш эҳтиёжларини ривожлантиришни 
таъминлайдиган янги ёндашувларни жорий қилишни талаб қилади. Ахборот технологияларининг 
таълим соҳасидаги фаолиятида алоҳида ўрин эгаллаган мультимедиа технологиялари мавжуд. 
Мультимедиа технологиялар – замонавий восита бўлиб, ўқитувчи томонидан ўқувчига билим 
даражасини оширишга ёрдам беради. Замонавий мультимедиа дастурлари ахборотни намойиш 
этишда катта имкониятларга эга. Мультимедиа технологиялари билан ишлаш ўқитувчилар ва 
ўқувчилар учун янги имкониятларни яратади. 
Ўқитувчилар учун: 
– ўқитувчи одатда ўқув материални кўргазмали қилиб тушунтиришга сарфлайдиган қимматли 
вақтни дарсда сақлаб қолинишни таъминлайди; 
– ўқитувчилар учун синф хонасининг ҳар қандай жойидан янги ўқув материалларни 
тушунтириш имконини беради; 
– муайян мослашувчанликни яратади, бу эса ҳар қандай дастур ва веб-ресурсларни 
ўқитувчига чизиш ва ёзиш имконини беради. 
Ўқувчилар учун: 
– жамоат ишларида иштирок этиш, шахсий ва ижтимоий кўникмаларини шакллантириш, 
мулоқот қобилиятларини ривожлантириш учун кўпроқ имкониятлар яратади; 
– янада ижодий ишлаш имконияти юзага келади, ўзига ишонч кучаяди; 
– ўзига берилган топшириқни олдиндан ёки синфда тайёрлаши мумкин. 
Мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларга таълим бериш ва кадрларни қайта тайёрлашни 
йўлга қўйиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидандир. Мультимедиа – информатиканинг 


48 
замонавий дастурий ва техникавий воситалари асосида аудио, видео, матн, графика ва анимация
(объектларининг фазодаги ҳаракати) ёрдамида ўқув материалларини ўқувчиларга етказиб беришнинг 
мужассамланган ҳолдаги кўринишидир. Мультимедиа – интерфаоллик, мослашувчанлик ва турли 
хил таълим маълумотларининг интеграциялашуви, шунингдек, ўқувчиларнинг индивидуал 
хусусиятларини инобатга олиш ва уларнинг қизиқишини ошириш қобилияти туфайли самарали 
таълим технологияси ҳисобланади. 
Мультимедиа технологияларидан ўқитишда фойдаланиш, педагогик фаолиятнинг икки асосий 
усулини: ўқувчи ва компьютер ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг пассив ва актив тамойиллари 
ҳисобланади. Пассив – маълумотни тақдим этиш жараёнини бошқариш учун пассив мультимедиа 
ишлаб чиқилади: маърузалар, тақдимотлар, семинарлар. Актив – бу фаол ўқувчи ролини ўйнайдиган 
интерактив мультимедиа воситаларидир. Дарс машғулотларда мультимедиа дастурларидан 
фойдаланиш; ихтиёрий синфлар бўйича; тўлиқ вақтда ўқиш учун; ўқувчиларнинг мустақил иши 
сифатида синфдан ташқари соатларида олиб бориилади. 
Шубҳасиз, таълим жараёнида мультимедиа технологияларидан фойдаланиш бир нечта 
афзалликларга эга: 
1. Ахборотни ўзлаштиришнинг мантиқий ва мажозий (образли) усулларини бирлаштириш 
имкониятига эга. 
2. Кўргазмалилик кўламининг ортиши сабабли ўқув жараёнини фаоллаштиришга эга бўлади.
3. Интерфаол таъсир кўрсата олади. 
4. Видеофильмлар ва кенг иллюстрацион материалларни ўз ичига олган уч ўлчовли (фазовий) 
компьютер анимацияси орқали мураккаб схемалар, ички жараёнлар ва ҳодисаларни тасаввур қилиш 
орқали ўқувчиларнинг мотивациясини оширишга имкон беради. 
5. Ҳар хил турдаги мультимедиа таълим маълумотларининг мослашувчанлик ва 
интеграциясини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish