2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ ФАНИ БЎЙИЧА



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ ФАНИ БЎЙИЧА 
ЛАБОРАТОРИЯ ПРАКТИКУМИДА ВИРТУАЛ МОДЕЛЛАШТИРИШ 
Ахмедов Эркин, ЖизПИ, “Физика” кафедраси катта ўқитувчиси
Б.Б. Адилов, ЖизПИ стажёр тадқиқотчиси 
 
Аннатоция
: Ушбу ишда замонавий амалий дастурий таъминотдан самарали фойдаланиш, 
лаборатория практикумини ўтказишнинг реал ва виртуал шароитлари ўртасидаги узилишлар сонини 
камайтириш, қўйилган масалани ҳал этиш учун фойдаланиладиган усуллар ва воситаларни 
таққослаш мақсадида виртуал лаборатория ишларини бажариш орқали электротехника ва 
электроника асослари фани бўйича лаборатория практикумини ўтказишнинг афзалликлари ва 
камчиликлари ҳақида фикр юритилади.
Калит сўзлар: 
лаборатория практикуми, виртуал лаборатория, Multisim виртуал муҳити. 
Аннотация:
В данной работе описаны преимущества проведения лабораторного семинара по 
основам электротехники и электроники путем выполнения виртуальной лабораторной работы для 
сравнения методов и инструментов, используемых для решения проблемы, для уменьшения 
количества перерывов между реальными и виртуальными условиями лабораторного практикума, 
недостатки обсуждаются. 
Ключевые слова:
лабораторный практикум, виртуальная лаборатория, виртуальная среда 
Multisim. 
Annotation:
In this work, the advantages of conducting a laboratory workshop on the basics of 
electrical engineering and electronics through the effective use of modern software, reducing the number of 
interruptions between the real and virtual conditions of the laboratory workshop, the comparison of methods 
and tools used to solve the problem. shortcomings are discussed. 
Keywords
: laboratory practicum, virtual laboratory, Multisim virtual environment 
Техника йўналиши олий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари 
умумкасбий фанини ўқитишда назарий таълим билан бирга лаборатория практикуми ҳам кўзда 
тутилган. Лаборатория практикумининг анъанавий мазмуни эса махсус қурилмалар ва ўлчаш 
воситалари орқали бажариладиган лаборатория ишларидан иборат. Лаборатория ишларни бажариш 
учун бундай жиҳоз ва асбоб-ускуналарнинг муҳим жиҳатлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
электр занжири ва ўлчаш воситаларининг реал қурилмаларидан фойдаланиш; схемаларни йиғиш 
бўйича амалий кўникмаларни машқ қилиш ва реал электр схемаларни ўрганиш; бажариладиган 
лаборатория ишлари сонини ошириш бўйича имкониятнинг чекланганлиги.
Лаборатория ишларни бажариш учун мавжуд жиҳозлардан фойдаланиш талабалар учун 
содда, кўргазмали ва тушунарли, аммо шу билан бирга бундай ўқитиш воситаларининг асосий
камчиликларидан бири шундан иборатки, лаборатория ишларини бажариш учун фойдаланиладиган 
асбоб-ускуналарнинг деярли кўпчилик қисми эскирган, уларни янгилаш эса мураккаб ва қимматбаҳо. 
Шунингдек, бир томондан олий таълим муассасаларида тайёрланаётган бўлажак мутахассисни 
самарали касбий фаолиятга тайёрлаш учун зарур бўладиган ахборот ҳажми кескин ошмоқда, бошқа 
томондан эса ўрганиладиган ўқув материалларининг маълум бир қисмини эскириб янгиланишга 
зарурат пайдо бўлмоқда. Шу муносабат билан сўнги йилларда олий таълим муассасаларида фанлар 


57 
бўйича ташкил этиладиган ўқув лаборатория ишларини бажариш жараёнини осонлаштириш ва 
соддалаштириш мақсадида инновацион технологиялар қўлланилмоқда, ахборот-коммуникация 
технологиялари негизида виртуал асбоблар мажмуасидан иборат виртуал лаборатория ишлари 
яратилиб ўқув жараёнига жорий этилмоқда [1, 2, 3, 4, 5].
Олий таълим муассасаларида виртуал лаборатория ишларидан кенг фойдаланиш амалиёти 
унинг кўргазмали тарзда намоён бўладиган бир қатор ижобий жиҳатларини аниқлашга имкон берди. 
Виртуал лаборатория ишларини бажариш орқали ўтказиладиган лаборатория практикумининг асосий 
афзалликлари сифатида қуйидагиларни қайд этиш мумкин: виртуал компонентлар ва ўлчаш 
воситаларининг замонавий ва умумий базаси мавжудлиги; ўрганилаётган қурилманинг миқдорий 
катталиклари ва характеристикалари ўртасидаги боғлиликни аниқлаш бўйича экспериментни 
автоматик ўтказиш имконияти; ўлчаш эксперименти натижалари аниқлилигининг юқорилиги; 
ўрганилаётган курилманинг конфигурацияси ва параметрларини созлашни тезкор таҳрирлаш 
имконияти; чегараланган, чегараланмаган ва аварияли режимларни тадқиқ қилишнинг хавфсизлиги; 
дастлабки маълумотлар (схемалар, моделлар ва бошқалар) ва якуний натижаларни (графиклар, 
диаграммалар ва бошқалар) электрон шаклда тақдим этиш, сақлаш ва қайд этиш имконияти; 
бажариладиган лаборатория ишлари, виртуал компонентлар ва ўлчаш воситалари сонини, 
ўтказиладиган тадқиқотнинг мураккаблик даражасини ошириш бўйича имконият мавжудлиги: 
замонавий талаба учун эса компьютер техникаси билан ишлашнинг психологик жиҳатдан қулайлиги.
Шу билан биргаликда электротехника ва электроника асослари фани бўйича Multisim виртуал 
муҳитида лаборатория ишларини бажариш бўйича тўпланган тажрибалар ушбу методнинг ҳам ўзига 
хос камчиликлари мавжудлигини кўрсатди. 
Энг аввало талабадан амалий дастурий таъминотдан фойдаланиши учун уни ўрганиш бўйича 
махсус тайёргарлик талаб этилади. Виртуал лаборатория ишларни сифатли бажариш учун эса 
замонавий компьютерли жиҳозлар ва лицензияланган дастурий маҳсулотлар керак. Бу эса ўз 
навбатида, лабораториядаги иш жойлари нархини оширади. Бу камчиликни баратараф этиш учун 
ихтисослаштирилган дастурларнинг бепул, очиқ ва талаба учун таниш бўлган версияларидан 
фойдаланиш таклиф этилади.
Виртуал лаборатория ишларини бажаришда баъзи ҳолларда қурилмалар ва ўлчаш 
воситаларининг соддалаштирилган моделларидан фойдаланилади. Бундай ҳолда виртуал муҳитда 
олинган натижа реал лаборатория шароитида ўтказилган эксперимент натижасидан кескин фарқ 
қилади. Виртуал муҳитдаги моделлаштириш натижаларини реал лаборатория шароитидаги 
натижаларга яқинлаштириш учун эса виртуал компонентлар ва қурилмаларнинг шахсий 
кутубхонасини яратиш лозим бўлади. Аммо, бу жуда ва мураккаб иш ва кўп вақтни талаб этади. Яна 
бир камчилик шундан иборатки, фақат лаборатория ишларидан фойдаланиш жараёнида талабаларда 
реал электр схемалари ва электротехник жиҳозларни йиғиш, текшириш ва ўрганиш бўйича амалий 
кўникмалар ва демакки мос касбий компетенциялар шаклланмайди. Бундан ташқари реал ва виртуал 
компонентлар, қурилмалар ва ўлчаш воситалари билан ишлашда уларнинг ташқи кўриниши, ишлаш 
тартиби, бошқариш ва созлашда сезиларли фарқлар мавжуд. Бу камчиликни электротехник 
обьектларнинг 3D ўлчовли тасвирини қўллаш орқали бартараф этиш мумкин. Аммо, барча 
ихтисослаштирилган дастурларда ҳам уч ўлчовли тасвирларни яратиш имконияти мавжуд эмас. 
Бундай имкониятни фақат профессионал дастурчилар иштирокида амалга ошириш мумкин. 
Виртуал лаборатория ишларини бажаришда виртуал муҳитда яратилган реал лаборатория 
стендларининг ташқи кўринишини тўлалигича такрорлайдиган, виртуал лаборатория стендларидан 
фойдаланиш эса яхши ёрдамчи восита бўлиб ҳисобланади. Бундай виртуал стендларда элементлар ва 
қурилмалар, озиқланиш манбаси ва ўлчаш воситалари, уларнинг параметрлари ва хусусиятлари реал 
стенддаги характеристика ва параметрлар ҳолатига ўхшаш бўлади.
Хулоса сифатида шуни таъкилаш мумкинки, ўқитиш жараёнида виртуал лабораториялардан 
фойдаланиш, одатда алоҳида лабораторияларни бажариш вақтини анча қисқартиради, бу эса 
лаборатория практикумини кенгайтиришга имкон беради. Бундан ташқари виртуал лабораториялар 


58 
ҳатто реал лаборатория қурилмалари етарли бўлмаган шароитида ҳам энг қиммат, ҳаёт учун хавфли, 
аммо ўқитиш учун зарур бўлган экспериментларни ўтказиш имконини беради. 
Адабиётлар 
1. Марченко А.Л. Лабораторный практикум по электротехнике и электронике в среде Multisim 
: учеб. Пособие для вузов -М.: ДМКП ресс, 2010, -148 с. 
2. Hamidov J.A. Main Components of information Culture in Professional Teacher education in 
Informatization of Society// Eastern European Scientific Journal.-Germany, 2016. №1. –P.102- 105. 
3.Akhmedov E.R. Use Of Interactive Electronic Educational Resources In Professional Training Of 
Students Of Vocational Education // European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, 
2019 №12.-Р.115-1203.
4. Ахмедов Э. Р. Техника йўналиши Олий таълим муассасаларида электротехника ва 
электроника асослари фанини ўқитишда электрон таълим ресурсларининг дидактик имкониятлари// 
Бухоро вилоятини инновацион ривожлантириш: муаммо ва ечимлар мавзусидаги республика илмий-
амалий анжуман материаллари. - Бухоро, 2020.-Б.1196-1199. 
5. Ҳамидов Ж. А. Ўқитишнинг компьютер воситаларини яратиш технологияси// Каsb-hunar 
ta’limi.-Тошкент, 2017.- № 1.-Б. 34-42. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish