ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАЛАРИДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ
ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ ЮРИТА ОЛИШ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамаси ҳузуридаги Таълим
сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари,
педагогика фанлари доктори (DSc), доцент О.А.Қўйсинов
Анотация:
Мақолада профессионал таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг касбий-методик
фаолиятларини самарали ташкил этиш, улардаги мустақил педагогик фаолият олиб бориш
компетентлигини ривожлантириш масалалари ёритилган.
Калит сўзлар:
профессионал таълим, мустақил таълим, компетентлик, маҳорат турлари, касбий
-методик, ўқув-технологик, педагогик фаолият.
Аннотация:
В статье рассматриваются вопросы эффективной организации профессионально-
методической деятельности педагогов в учреждениях профессионального образования, развития у
них компетенции к ведению самостоятельной педагогической деятельности.
Ключевые слова:
профессиональное образование, самостоятельное обучение, компетенция,
виды
умений,
профессионально-методическая,
учебно-технологическая,
педагогическая
деятельность.
Annotation:
The article deals with the issues of effective organization of professional and
methodological activities of teachers in vocational education institutions, the development of their
competence to conduct independent pedagogical activities.
Keywords:
professional education, independent education, competence, types of skills, professional-
methodical, educational-technological, pedagogical activity.
Республикамизда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш жараёнида бўлаётган
ўзгаришлар, яъни қабул қилинган қонун ва фармойишлар жамиятимизнинг ривожланишида муҳим
омиллардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим
тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон
30
Фармонига асосан профессионал таълим муассасаларида ўқитувчилар мустақил таълим бериш
кўникма ва малакаларини ҳамда педагогик фаолият юрита олиш компетентлигини ривожлантириш
масалалари долзарб педагогик муаммо сифатида қаралмоқда.
Педагогик билимлар, мустақил педагогик фаолият юритиш профессионал таълим муассасаси
ўқитувчисикасбий маҳоратининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, ўз навбатида профессионал
таълим ўқитувчиси жамият маънавий ҳаёти, моддий ишлаб чиқариш соҳаларини педагогик жиҳатдан
йўналтиришга ёрдам беради.
Профессионал таълим тизими ўқитувчисининг мустақил педагогик фаолият юрита олиш
компетентлигини шакллантириш барча гуманитар, ижтимоий-иқтисодий, табиий-илмий ва математик
билимлар, педагогик - психологик ҳамда умумкасбий ва махсус тайёргарлик мазмунини ишлаб чиқиш,
профессионал таълим ўқитувчиси педагогик фаолияти ҳақида, унинг вазифалари ва ҳал этадиган
таълим-тарбиявий масалалари, муносабатлари усуллари борасида тўла тасаввурга эга бўлиш имконини
беради. Ўрганилаётган ҳодисанинг ҳар томонлама назарий-методик ва тажриба-амалий жиҳатдан
ўрганилиши, ўқитувчининг мустақил педагогик фаолият юрита олиш компетентлигини шакллантириш
даражасини тизимли аниқлашда юзага келган илмий ёндашувни тасаввур этишга имкон беради.
Мустақил педагогик фаолият юрита олиш компетентлигини шакллантиришнинг мақсади касбий
ва шахсий ривожланиш жараёнида ўқитувчининг ўз-ўзини англаш, баҳолаш ва бошқариш каби
таркибий қисмларни ривожлантириш ва турли таълим муассасаларида ишлашга тайёрлаш яъни фанлар
асосларини ўрганиш вазифалари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: аниқ педагогик ҳамда ишлаб
чиқариш муаммоли вазиятларда масалаларни ажратиб олиш ва уларни ҳал қилиш усули сифатида
педагогик ва техник-технологик тафаккурни ривожлантириш; профессионал таълим тизими
ўқитувчисининг педагогик-шахсий фаолияти асоси сифатида педагогик, умумкасбий ва ихтисосликга
оид билимларни ўзлаштиришга нисбатан ижобий муносабатда бўлишга эришиш; касбий фаолият
индивидуал методининг асоси сифатида, ўқув-педагогик ва ишлаб чиқариш ҳаракатларининг
репродуктив ва ижодий усулларини шакллантириш; муҳим касбий-педагогик сифатларини
ривожлантириш (ҳамдардлик, болаларни севиш ва бошқалар), касбий ва шахсий ўз-ўзини
ривожлантириш эҳтиёжини юзага келтириш ҳисобланади.
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ўқитиш ва тарбиялашда энг асосий таъсирни ўқитувчи кўрсатар
экан, ўқитувчининг касбий компетентлигини шаклланганлиги, ўқув ва тарбия жараёнини
бошқаришда намоён бўлади. Ўқувчиларни тўғри тарбия ва билим олиши, уларнинг баҳолари яхши
бўлиши боғлиқ.
Профессионал таълим тизими ўқитувчиси дарсга тайёрланаётганда ҳар хил метод ва усулларни
қўллаб янги материални қандай баён қилишни ўйлайди. У ўқувчиларнинг индивидуал
хусусиятларини, уларнинг тажрибаси, жисмоний ривожланиши ва касб унумдорлигига таъсир
қиладиган бошқа факторларни ҳисобга олган ҳолда иш объектларини танлайди. Маълумки, ҳозирги
замон ишлаб чиқариши жуда тез суръатлар билан ривожланмоқда. Касб қуроллари, технологик
процесслар узлуксиз такомиллашиб бормоқда. Бу маълум даражада профессионал таълимида ўз
аксини топиши керак. Демак, ўқитувчилар фан ва техника сохасидаги тараққиётни узлуксиз кузатиб
бориши, улардан таълим олувчиларни тушунарли шаклда хабардор қилиб туриши ва ўз маҳорати
устида ишлаши керак.
Профессионал таълим ўқитувчиларининг таълим ва тарбия беришида, маҳорат турларига
қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
-
таълим бериш маҳорати;
-
таълимнинг замонавий усулларини қўллай олиш маҳорати;
-
тарбиялай олиш маҳорати;
-
инсон омилини таъминловчи фазилати;
-
билимларни ҳолисона баҳолаш ва назорат қила олиш маҳорати;
Профессионал таълим ўқитувчиси педагогик фаолиятини назорат қилишда қуйидаги
жиҳатларга: а) таълим – тарбия ишининг аниқ мақсадга йўналтирилганлигини, илмий жиҳатдан
31
асосланганлигини ҳамда унинг мазмунини тўғри танланганлигини аниқлаш; б) Касб ва касбий
фаолиятнинг натижаси сифатини аниқлаш, ривожланиш босқичлари, тараққиёт даражасини
белгилаш ҳамда истиқболдаги йўналишларини ёритиш; в) таълим ва тарбиянинг муқобил самарали
услубларини ишлаб чиқиш, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг дунёқарашларини шакллантиришга,
педагогик жамоанинг барча аъзолари орасида ўзаро ишончга, дўстликка, ҳамкорликка асосланган
муносабатларни ўрнатишга қаратилган ягона мақсад сари интилиш каби вазифаларни аниқлашга
эътибор бериш зарур.
Педагогикада “компетентлик” – бу ўқитувчининг шахсий ва ижтимоий аҳамиятга эга касбий
фаолиятни амалга оширилиши учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши
ҳамда уларнинг касбий фаолиятда қўллай олиши билан ифодаланади.
Ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги даражасига қўйилувчи талаблар муайян вазиятларда
билим, малака ва фаолият усуллари тўпламини мақсадга мувофиқ қўллаш қобилиятини англатади.
Профессионал таълимнинг ҳар бир босқичи учун таълим блоклари ва ўқув фанлари даражасида
таянч компетентлик аниқланади. Таянч компетентлик тартибини белгилашда профессионал
таълимнинг асосий мақсадларига мувофиқ ижтимоий ҳамда шахсий тажрибанинг моҳияти, ижтимоий
жамиятда касбий фаолиятни ташкил этиш жараёнида ҳаётий касб этади. Ушбу нуқтаи назардан таянч
компетентлик: яхлит – мазмунли, ижтимоий – маданий, ўқув – билиш, ахборот олиш, коммуникатив,
ижтимоий фаолиятли, шахснинг ўз–ўзини такомиллаштириш турларига бўлинади.
Профессионал таълим ўқитувчисининг касбий-методик шаклланиши қуйидаги тарзда намоён
бўлади: педагогик тизим, жараён ва натижа. Ижтимоий қоидалар касбий шаклланиш даражасини
баҳолашда муҳим асослар сифатида акс этади ва улар, ўз навбатида, Давлат таълим стандарти
мазмунида қайд этилади. Таълим тизими фаолиятини баҳолашда унинг самарадорлиги ҳамда
педагогик тизим ривожи билан боғлиқ асосий кўрсаткичларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Айнан
ана шу кўрсаткичлар ўқитувчининг касбий шаклланиш даражасини баҳолаш мантиқини асослаб
беради.
Профессионал таълим тизимида ўқитувчи фаолияти учун муҳим педагогик шарт-шароитлар
сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин.
1. Замонавий талабларга жавоб бера оладиган меъёрий ва ўқув-методик ҳужжатлар (давлат
таълим стандарти, намунавий ўқув режалари, ишчи ўқув режалари, намунавий ўқув дастурлари,
ишчи дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, методик тавсияномалар, қўшимча махсус
адабиётлар, кўрсатмали воситалар, дарс ишланмалари, лойиҳалар ва бошқалар)нинг мавжудлиги.
2. Илмий педагогик ходимлар (профессор, доцент, ўқитувчи, малакали ўқув усталари, техник
ходимлар)нинг билим, кўникма ва малакаларининг юксаклиги, касбий компетентлик даражасининг
етарлича шаклланганлиги ҳамда илмий салоҳиятга эга бўлиши.
3. Ўқув жараёнининг моддий-техник (ўқув бинолари, ўқув аудиториялари, ўқув устахоналари,
амалий-лаборатория жиҳозлари), ахборот технологиялари (радио, телевидение, компьютер, нусха
кўчириш қурилмалари, лаборатория асбоб-ускуналари, магнитофонлар (аудио, видео, мультимедия),
тренажёрлар, кинопроекторлар, диапроекторлар, электрон доскалар, техник воситалар мажмуининг
мавжудлиги ва ҳоказолар) жиҳатдан етарлича таъминланганлиги.
4. Ижтимоий ва ўқув-технологик жиҳатдан қулай муҳит (ўқитувчилар, ўқувчилар, раҳбарлар,
шунингдек, ўқувчиларнинг ўзаро муносабатлари мазмуни, йўналиши, мақсадлар бирлиги ва
бошқалар) яратилганлиги.
5. Ташкилий ҳамда ўқув-амалий фаолиятнинг изчил, узлуксиз ҳамда тизимли йўлга
қўйилганлиги.
Профессионал таълим муасссасалари ўқитувчиларининг мустақил педагогик фаолият юрита
олиш компетентлик даражаларини ривожлантиришда фойдаланиладиган шакллар, методлар,
воситалар етарли илмий асосланмаганлиги кузатилди.Мустақил педагогик фаолият юрита олиш учун
ўқитувчида қизиқиш, ҳоҳиш, қобилият етарли даражада шаклланган, мустақил ишлашга эҳтиёж
32
бўлиши, ўқитувчиларнинг мустақил таълим олишига қатор психологик омиллар ҳам таъсир
кўрсатиши аниқланди.
Профессионал таълим тизимида ўқитувчиларни касбий маҳоратини ҳамда мустақил педагогик
фаолият кўрсатиш компетентлигини ривожлантириш педагогик шарт-шароитлар, маҳорат турлари,
методик тайёргарлик натижасида ривожланиши кўрсатиб ўтилди.
Адабиётлар:
1. Сафин Р.С. и другие: Современные образовательные технологии в техническом вузе: монография.,
издательство: Изд-во Казанск. гос. архитектор.-строит. унив., г. Казань, Россия, 2014. –217 с.,
2. Муслимов Н.А. Касб таълими ўқитувчиларининг билим, кўникмаларини ривожлантиришда
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш методикаси. // Монография. – Т.:
ТДПУРизографи, 2014. 7,5 б.т.
3. Қўйсинов О.А., Муслимов Н.А. Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил таълимни
ташкил этишнинг назарияси ва методикаси. Монография. Т.: “Фан”, 2009. - 92 б.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Азимов Э. Г., Щукин А. Н. Новый словарь методических терминов и понятий (теория и
практика обучения языкам). – Москва: “ИКАР”, 2009. С. 247.
2.
https://ru.wikipedia.org/wiki. Википедия. Свободная энциклопедия.
3.
http://psylib.myword.ru
Do'stlaringiz bilan baham: |