2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Ключевые слова:
система подготовки и переподготовки кадров, педагоги, эргономическая 
культура, процесс совершенствования. 
Annotation:
the article covers the processes of modelling educational materials in accordance with 
the requirements of pedagogical ergonomics, taking into account modern approaches to the selection and 
systematization of educational materials while adhering to the principles and criteria for determining the 
content of education, achieving harmony ofososeological, organizational, psychological, didactic, 
sociological and cybernetic laws in the educational process. 
Key words:
system of training and retraining, teachers, ergonomic culture, the process of 
improvement. 
Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишлар билан бир қаторда, таълимни 
модернизация қилиш йўналишида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Кадрлар тайёрлаш 
соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан 
узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахсни 
шакллантиришни назарда тутган ҳолда малака ошириш таълим муассасалари раҳбаралари ва педагог 
ходимларнинг асосий вазифалари сифатида тингловчиларнинг ўқув фанлари, фан модуллари ва 
блоклари бўйича мунтазам билим олишларини, уларда билим ўзлаштириш эҳтиёжини, асосий ўқув-
илмий ва умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган маънавий-
аҳлоқий фазилатларни, касбий ривожланишларини, ижодий фикрлаш ва атроф-муҳитга онгли 
муносабатда бўлишни белгилаб берди. 
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, давлат таълим стандартлари, 
давлат таълим талаблари ва ўқув дастурлари асосида таълим-тарбия бериш, аниқ мақсад ҳамда 
ижтимоий-тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришдир. 
Тарбияланувчиларнинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини ривожлантиришга йўналтирилган 
тизимли жараёнда муайян лойиҳа асосида ташкил этиладиган, аниқ мақсадга эришишга 
йўналтирилган, таълим натижасини кафолатлайдиган педагогик жараён ташкил этиш мактаб 


35 
ўқитувчиларидан педагогик эргономика бўйича билим, кўникма ва малакаларга асосланган 
эргономик маданиятни талаб этади[1].
Педагогик эргономика – педагогиканинг илмий йўналишларидан бири бўлиб ўқитувчи ва 
ўқувчиларниг иш ўринларига мослашувларига асосланади. Ташкил этилган эргономик тизимда 
«педагог-ўқувчи-таълим воситаси-муҳит» самарадорликни ошириш мақсадида таълим жараёни 
хавфсизлиги ва қулайлиги таъминланади[2]. 
Дарс 
машғулотларининг 
интернет 
ва 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан 
фойдаланилган ҳолда масофадан туриб амалга ошириладиган, муайян лойиҳа асосида ташкил 
этиладиган, аниқ мақсадга эришишга йўналтирилган, таълим натижасини кафолатлайдиган педагогик 
жараёнларда энг самарали методларни, таълим ва тарбия технологияларини танлаш ҳамда дарс 
жараёнларини ташкил этиш раҳбар ва педагогик ходимлардан эргономик маданиятни талаб этади.
Таълим мазмунини белгилаш тамойиллари ва мезонларига риоя этган ҳолда ўқув 
материалларини танлаш ва тизимлаштириш, таълим муассасаси ўқув моддий базаси ва таълим 
воситаларига қўйиладиган эргономик талабларни ҳисобга олиш ўқув материалларини самарали 
моделлаштириш имкониятини беради[3]. Натижада, яхлит педагогик жараённинг умумий қонун, 
қонуният ва тамойилларига амал қилган ҳолда таълим-тарбия жараёнида гносеологик, ташкилий, 
психологик, дидактик, социологик ва кибернетик қонуниятларинининг уйғунлигига эришилади. 
Таълим-тарбия жараёни таркибий қисмларининг узаро алоқадорлиги ва умумийлигини 
хисобга олиб таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг асосий ва ёрдамчи шаклларидан унумли 
фойдаланиш ўқувчиларни бўш вақтини самарали ташкил этиш ва ўтказиш ўқитувчиларнинг креатив 
салоҳиятини ҳамда эргономик маданиятларини ривожлантиришни тақозо этади. Таълим 
муассасасида фаолият юритувчи раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий малакаси, тегишли 
функционал вазифалари бўйича иш тажрибалари, касб соҳасига мувофиқлиги, эгаллаб турган 
лавозими бўйича функционал вазифаларни билиши, ташаббускорлиги, ишга ижодий ёндашуви 
замонавий талаблар даражасида бўлиши, ҳамда унинг холислик, ошкоралик, шахсий ва касбий 
компетентлик, амалий тажриба, бошқарув маҳоратлари, масъулиятлилик, ташаббускорлик каби 
сифатлари уларнинг эргономик маданиятлари даражасига боғлиқ бўлади. 
Таълим муассасалари раҳбар ва педагоглари таълим ва тарбия самарадорлигини ошириш 
борасида педагогик эргономика талабларига асосан оқилона фаолият юритишлари, таълим 
муассассининг хақиқий эгаси бўлиш, бошқарувнинг барча жабҳаларини мукаммал эгаллаш, ўз 
лавозим ва вазифаларига нисбатан ўта масъулиятли бўлиш, таълим жараёни хавфсизлиги ва 
қулайлигини таъминлай олиш сифатларининг уларда мавжудлиги муҳим ахамиятга эга. Шунингдек, 
таълим муассасаси раҳбар ва педагогларидан касбий компетентлиги, эргономик маданияти, 
ташаббускорлиги, шахсий сифатлари, бошқарув кўникмалари ва тажрибаси, тизимли таҳлил ва қарор 
қабул қилиш малакаси, лавозим вазифаларни, энг аввало, давлат сиёсати талабларидан келиб чиққан 
ҳолда бажаришнинг мақбул, самарали йўлларини амалга ошириш талаб этилади. 
Бугунги кун таълим тизимини модернизация қилиниши, уни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, 
таълим, фан, техника ва технологиянинг, иқтисодиёт ва маданиятнинг жаҳон миқёсидаги замонавий 
ютуқларини ҳисобга олган ҳолда таълим дастурларини ўзгартириб, янгилаб боришни кўзда тутади. 
Илғор технологияларни кенг ўзлаштирилиши, иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар, чет эл 
инвестициялари кўламининг кенгайиши, тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесни ривожланиши, 
шунингдек, узлуксиз таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви, таълим 
олувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ равишда таълимга табақалаштирилган 
ёндашувни жорий этилиши таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-
услубий мажмуаларни яратилишини, педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш тизимини 
педагогик эргономика талабларига мувофиқ равишда такомиллаштиришга асос бўлмоқда. 
Бу ўз навбатида, малака ошириш таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимлари 
зиммасига умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг эргономик 
маданиятини такомиллаштириш борасида таълим, фан, техника ва технологияларнинг жаҳон 


36 
миқиёсидаги ютуқларини, илмий асосланган инновацияларни татбиқ этган ҳолда педагогик 
жараёнларни педагогик эрганомика талаблари асосида ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек, 
педагогик жараёнларнинг самарадорлигини таъминлаш йўналишидаги мавжуд ноанъанавий 
муаммоларни ижобий ҳал этиш масалалари юзасидан янги вазифаларни юклайди. 
Таълим мазмунини белгилаш тамойиллари ва мезонларига риоя этган ҳолда ўқув 
материалларини танлаш ва тизимлаштиришга доир замонавий ёндошувларни ҳисобга олиб, ўқув 
материалларини педагогик эргономика талабларига мувофиқ моделлаштириш, яхлит педагогик 
жараённинг умумий қонун, қонуният ва тамойилларига амал қилган ҳолда таълим-тарбия жараёнида 
гносеологик, ташкилий, психологик, дидактик, социологик ва кибернетик қонуниятларнинг 
уйғунлигига эришиш, шунингдек таълим-тарбия жараёни таркибий қисмларининг ўзаро 
алоқадорлиги ва умумийлигини ҳисобга олиб таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг асосий ва 
ёрдамчи шаклларидан унумли фойдаланиш, ўқитувчи ва ўқувчиларни бўш вақтини самарали ташкил 
этиш ва ўтказиш, креактив салоҳиятни, педагогик эргономика бўйича билим ва кўникмаларни 
шакллантириш ва ривожлантириш долзарб масалалар қаторига киради. 
Замонавий ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, таълим тизимини такомиллаштириш 
йўналишида амалиётга татбиқ этилаётган янгиликлар “Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида 
ўқитувчилар эргономик маданиятини такомиллаштиришнинг назарий-методик асослари”ни ишлаб 
чиқишни талаб қилмоқда. Булар ўз навбатида, таълим муассасаси раҳбарлари ва педагог ходимлар
педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш йўналишидаги мавжуд зиддиятларни бартараф 
этиши, педагогик жараёнлар самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаши, мазкур 
жараён иштирокчилари фаолиятини такомиллаштириш йўналишларидаги қарорларни қабул қилишда 
мавжуд вазиятларни, субъектларнинг мойиллиги, эҳтиёжи ва қизиқишини ўрганиши, малака ошириш 
таълим муассасасида тарбиявий муносабатлар жараёнининг педагогик жараён сифатида мавжудлиги 
ҳамда тарбиявий муносабатлар кўп қиррали эканлиги ва мазкур жараёнда бевосита ҳамда билвосита 
таъсир мавжудлигини эътиборга олиши зарурлигини тақозо этади. 
Таълим муассасаларида педагогик жараёнларни такомиллаштириш ва ривожлантиришга 
таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири сифатида педагогик эргономика талабларини 
ўзлаштирган, эргономик маданияти ривожланган малакали мутахассислар зарурлигини келтириш 
мумкин. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish