42
Key words:
digital technology, intellectual, competence, multimedia models.
Ҳозирда ҳалқаро педагогик тажрибалар асосида ўқувчиларни интеллектуал компетентлигини
таълимнинг инновацион технологиялари воситасида ривожлантириш, таълимнинг янги
парадигмаларини ишлаб чиқиш, ўқитишнинг анъанавий ва замонавий усулларидан комплекс
фойдаланиш ҳамда дидактик воситаларнинг интегратив имкониятларидан самарали фойдаланиш
муҳим аҳамият касб этмоқда.
Таълим жараёнида ахборот технологиялари, техник воситалар асосида ўқув материалларини
образли етказиш, анимация ва видеороликлар, аудиовизуал воситалардан фойдаланиш ўқувчиларда
жараёнлар ва вазифалар тўғрисидаги кенг қамровли реал тасаввурларни вужудга келтиради.
Маълумки, XXI аср телекоммуникация асри бўлиб, ўқувчиларда компьютер, интернет, электрон
почта, аудио-видео дарсликлар ёрдамида интеллектуал компетенцияни шакллантириш долзарб
йўналишлардан
бири
ҳисобланади.
Таълим
жараёнида
интеллектуал
компетенцияни
ривожлантиришда замонавий мультимедиали электрон ўқув-услубий мажмуаларни қўллаш яхши
самара беради.
Мультимедиали электрон ўқув-услубий мажмуаларни таълим-тарбия жараёнида қуйидаги
шаклларда фойдаланиш мумкин:
муайян предметларни ўқитишда; кўргазмали материал сифатида; таълим олувчиларнинг
гуруҳли ва фронтал ишларини ташкиллаштиришда; таълим олувчиларнинг илмий изланишларини
ташкиллаштиришда; мустақил таълимни тўғри ташкил қилиш масалаларини ҳал этишда.
Мультимедиали электрон ўқув-услубий мажмуаларнитаълим тизимида қўлланиши мавжуд
бўлган кўпгина тушунчаларни ҳам мазмунан, ҳам моҳиятан қайта кўриб чиқишни тақозо этди. Шу
боис, таълим ва ўқитиш жараёнларига бошқача ёндашув ҳамда эътибор билан қарала бошланди.
Таълим жараёни дейилганда, ўқитувчи ва ўқувчи ўзаро муносабатидаги яхлит жараён кўз олдимизга
келади. Эндиликда ушбу жараён электрон ўқув-услубий мажмуалар – электрон дарсликлар, таълимий
видео ва аудио материаллари, компьютер дастурлари, интернет технологиялари билан уйғунлашиб
бормоқда. Бу жараёнда ўқитиш ўқувчининг кўпроқ ички имкониятлари, интеллектуал потенциали,
ахборотни қабул қилиш ва ўзлаштириш хусусиятларига бевосита боғлиқ.
Мультимедиали электрон ўқув-услубий мажмуаларнинг афзалликларидан бири мустақил
таълим олишни, ижодий фикрлашни, малака ва кўникмаларни шакллантириш орқали ўқув
материаллари
ва
илмий
маълумотларни
ҳар
томонлама
чуқур
ўзлаштирилишига
мўлжалланганлигидадир. Шунингдек, ушбу турдаги мажмуалар илмий маълумотларнинг
жамланганлиги, кўргазмаларга бойлиги, яъни турли хил анимациялардан фойдаланганлиги,
интерактивлик хусусиятларини ҳисобга олинганлиги билан анъанавий ўқув-услубий мажмуалардан
афзалроқдир.
Қайси махсус фандан мультимедиали электрон ўқув-услубий мажмуа яратилмасин, у дастлаб
шу фаннинг ўқув дастурига мос келиши, ўқув-услубий нашрларга қўйилган талабларга жавоб бериши
лозим. Мультимедиали электрон ўқув-услубий мажмуа умумкасбий, махсус фанларга мўлжалланган
бўлиши ҳам мумкин. У ўрганилаётган фаннинг мазмунини очиб бериши, ўқув-услубий мақсадга
эришиш учун етарли ҳажмга эга бўлиши лозим.
Яратилган ҳар бир мультимедиали электрон ўқув-услубий мажмуалар ўқувчи ёшига мос
бўлиши билан бирга унинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилиши, фаннинг ўқув
дастурида мавзулар тўла ёритилиши фанлараро боғлиқлигини таъминлаши, дизайни тегишли ўқув
фан мавзусига мутаносиблиги, касбга қизиқишни кучайтириш илм фан ютуқларни тасвирлайдиган
кўргазмали маълумотлар – қурилма, аппаратуралар ёки уларнинг маълум қисмлари турли рангларда
берилишига эътибор қаратилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: