22-савол: Ижтимоий йўналитирлган бозор иқтисодиёти ва унинг ўзига хос хусусиятлари
22 жавоб: И.Каримов томонидан илмий асослаб берилган ўзбек тараққиёт йўли бугунги кунда бутун дунёда тан олинди. Ўзбек моделининг ўзига хос хусусияти унинг кучли ижтимоий ҳимояга асосланганлигидир. Бу бир неча миллий ва тарихии хусусиятлар билан белгиланади. 1) ўзбек халқи кўп фарзандли халк; 2)Ўзбекистон аҳолисининг 65% қишлоқда яшайди; 3)Аҳолининг 60%га яқини 30 ёшгача бўлганларни ташкил этади. 4)Совет давридан оғир мерос қолганлиги билан ҳар актерланади. Шуларни ҳисобга олган И. Каримов ўзининг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» (1992), «Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» (1993) ва «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» (1995) асарларида кучли ижтимоий сиёсат деганда меҳнат қилиш лаёқати чекланганлиги сабабли ночор аҳволга тушган аҳолининг энг камбагал, мухтож табақаларига ўз вақтида мадад бериш, фуқаролар осойишталиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш тушунилади. Ижтимоий ҳимояга мухтож тоифаларга нафақахўрлар, меҳнат ёшигача бўлган ёшлар (ўқувчилар, студентлар), ногиронлар, боқувчисиз кишилар ва ишсизлар киради. Ижтимоий соҳадаги қонунчилик Ўзбекистонда бу соҳада аник тадбирдар амалга оширилмокда: нафақахўрлар, стипендиялар ва маошлар муттасил ошириб борилмоқда. Айниқса, махалла йиғинлари орқали кам таъминланган ва кўп болали оилаларга мақсадли ёрдам ташкил этилган. 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари имкон қадар ушлаб туришга хизмат қилинмоқда. Мамлакат бюджетида ижтимоий ҳимоя учун ажратилган алоҳида банд бўлиб. бу бошқа давлатларда учрамайди. Бу ҳам ислоҳотларни амалга оширмшда раҳбарият тутган йўлнинг ўзига хос инсонпарварлигидан далолат беради.
23-савол: Бозор инфратузимлмаси ва уни шакллантириш масалалари
23-жавоб: Ушбу масала И.Каримовнинг «Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» (1993) ва «Ўзбекистон: иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш йўли” (1995) номли асарларида атрофлича ёритилган. Бозор инфратузилмаси иқтисодиётимизнинг бутун структураси таянадиган пойдеворидир. Инфратузилма ишлаб чиқаришни,тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган хизмат кўрсатиш сохалари йиғиндисидир. Шунинг учун хам бутун халқ хўжалиги комплекси ишининг самарадорлиги, чет эл сармояларини жалб қилиш ва ўзлаштириш имконияти бутунлай инфратузилма тизими ривожининг ҳолати ва даражасига боғлиқдир. Ўтиш даврида иқтисодиётни барқарорлаштириш муаммосини ҳал этишда ишлаб чиқариш инфра тузилмасининг мухандислик коммуникациялари, транспорт ва алока тизими тармоқларини устувор ривожлантиришга алохида эътибор берилади. Ўзбекистонда портлар, энг катга транспорт узелларига чиқиш йўлининг йўқлиги туфайли транспорт тармоқлари ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари стратегик ҳаётий аҳамият касб этади. Айниқса, қишлоқ инфра тузилмасини ривожлантириш ҳам муҳим ахамиятга зга. Бу қишлоқда саноатни киритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш. Жаҳон стандартларига мос маҳсулотлар яратишда кичик корхоналар, қўшма корхоналарни ривожлантиришни талаб этади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ёрдам кўрсатувчи ва кўмаклашувчи хизмат кўрсатиш соҳаларини, яъни инфратузилмасини шакллантирмасдан буларни қарор топтириш мумкин эмас. Инфра тузилма хизмат кўрсатиш соҳалари йўллари, коммуникация, телефон, почта хизматларисиз ишлаб чиқариш ривожланмайди.
24-савол: Тараққиётнинг «ўзбек модели” ва унинг жамият ривожланиши учун аҳамияти. Кучли ижтимоий сиёсат бозор иқтисодиёти асосларини шакллантиришда ўзбек моделининг бош тамойили сифатида.
Do'stlaringiz bilan baham: |