2-блок
1-савол: Утиш даври(1991-2000йй.) асосий реалликлари ва Узбекистон миллий давлатчилиги асослари.
1-жавоб: Мустақиллик йилларида инсон дунёқарашида ўзгаришлар руй берди. Тугри шуро истибдоди тарғиботи ва ташвиқоти кишиларга салбий таъсир этмасдан иложи йўқ эди. Шунинг оқибатида миллий ғурур бўшашди, миллий ғурур тушунчаси кўп жиҳатдан ўз сифат ва қирраларини йўқотди. Миллий ғурури йўқ киши ўз миллати ва бошқа миллатлар ҳаётига қизиқмайди ва ҳурмат қилмайди. Совет даврида кишилар оддий ижрочи, боқиманда кишиларга айлантирилган.
Ана шу онгимиздаги ўтмишдан қолган сарқитларни тозалаш, қалбимизни поклаш ва руҳимизни тетик қилиш нақадар муҳим эканини И. Каримов қатор асарларида муҳим муаммо сифатида кўтаради. «Биз фидоий ватанпарварларга таянамиз»(1993), «Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат ва мафкура» (1993) каби асарларини кўрсатиш мумкин.
И.Каримов тўғри таъкидлаганидек, ислоҳотлар ичидан энг оғир ва узоқ давр талаб этадиган вазифа-тафаккурни ўзгартириш, тафаккурдаги сарқитлардан қутулишдир. И.Каримов бугунги кун талабидаги шахсни тарбиялаш ва унда энг асосан поклик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик ва фидойилик хислатларини шакллантириш зарурлигига алоҳида эътибор бериб келмоқда.Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида халқимиз тафаккурида ижобий хислатлар шакллана бошлади. Улардан бири тадбиркорликдир. Иқтисодий ҳаётда тадбиркорлик уй хўжалигини бошқаришдан тортиб ишлаб чиқаришгача бўлган хизмат кўрсатиш турларини қамраб олади. Маълумки, тадбиркорлик қадимдан халқимизга хос хислатлардан бири. Бундай тарихий илдизларни очиш, унга янада эркинлик бериш масалалари И.Каримовнинг Олий Мажлис 2-чақириқ 8-сессиясида сўзлаган нутқида ҳам таъкидлаган. Ушбу докладда Амир Темур бу масалага қандай эътибор берганини яна бир бор ўрганиш керак. Фуқароларнинг онгида ташаббускорлик хислати ҳам муҳим ўрин эгаллаб, бу айниқса кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда ўз аксини топмоқда. 8-сессияда И.Каримов айтганидек, фуқароларнинг ижтимоий тафаккури, сиёсий маданияти сезиларли даражада ўсди. Буни референдум натижаларидан ҳам кўрса бўлади.Кишиларда шахсий манфаатлардан кўра миллат манфаатини устун қўйиш, Ўзбекистоннинг ютуқларидан қувониш туиғулари ортиб бормоқда.
И.Каримов «Баркамол авлод орзуси» китобида бугунги ёшлар мустақил фикрлашга ўрганмаса берилган билим ва таълимнинг самараси паст бўлиши муқаррар. Мустақил фикрлаш катта бойликдир деган. «Туркистон» газетаси мухбири саволларига берган интервьюсида «ёшларни эркин, онгли яшайдиган,мустақил фикрга эга бўлган шахс маънавиятини камол топтириш бизнинг бош миллий ғоямиз бўлиши зарур», деган. Чунки мустақил фикрга эга бўлмаган кишини йўлдан оздириш, алдаш осон бўлади. Ундай киши лоқайд, ишонувчан, бефарк бўлади. Уларнинг жамият учун фойдасидан зарари кўпроқ бўлади. Бугунги кун кишисида мулкдорлик хислати шаклланмоқда. Фермерликнинг ривожланиши ерга эгалик ҳиссини уйғотмокда. Бу эса тараққиётнинг муҳим омилларидан ҳисобланади. Кишилар тафаккурида, айникса ёшларда замонавий билимларга, касб-ҳунарларга, хорижий тилларга, техника ва технологияларга қизиқиш мустақиллик давридаги энг муҳим тафаккурий ютуклар деб ҳисоблаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |