5 –савол: Хусусийлаштириш жараёнида хал этиладиган асосий вазифалар
5-жавоб: Хусусийлаштириш (мулкни) иқтисодий тушунча бўлиб, мулкка эгалик ҳуқуқини давлатдан фирмалар ва алоҳида шахсларга берилиши, хусусий секторга давлат хизматлари кўрсатилишини чеклашни ёки хусусий ташаббускорлик учун кенг имкониятлар бериш мақсадларида давлатнинг фаолият соҳасини торайтиришни билдиради. Бу жараён янги мулкдорлар синфининг вужудга келишига кўмаклашади, зеро, усиз бозор иқтисодиётини шакллантириш мумкин эмас. Хусусийлаштириш бозор муносабатлари шаклланишининг негизи, хусусий мулкчилик на тадбиркорликни оёққа турғазишнинг чинакам асосини ташкил этади. Хусусийлаштириш дастурини амалга оширишда камида икки мақсад: корхоналарга ажратилаётган маблағларнинг камайиши ва давлат бойликларини сотишдан тушувчи маблаглар хисобига бюджетни тўлдириш кўзланади.
Хусусийлаштириш натижаси, ҳеч бўлмаганда 2 асосий вазифани ҳал этишдан иборатдир. 1.Мулк ўзининг хақиқий эгасини топади Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий маъноси ҳам мулкни ҳақиқий эгалари қўлига топшириш, тадбиркорлик фаолияти учун уларга кенг имкониятлар беришдан иборатдир. Давлат янги мулкдорларга бепул эмас, балки уни сотиб олиш йўли билан берилади. Бу нарса реал қимматга эга бўлган нарсаларнигина чинакамига қадрлаш ва тежаб-тергаш каби психологик омил билан боғлиқдир. 2. Хусусийлаштириш кўп укладли иқтисодиётни ва рағбатлантирувчи рақобатни, турли махсулот ишлаб чиқарувчи муҳитни вужудга келтиради.
6-савол: Бозор муносабатларининг амал қилиш жараёнида бахоларни эркинлаштиришнинг асосий тамойиллари
Бу масалага И. Каримовнинг «ўзбекистон иктисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» (1995) номли асарида батафсил тўхтаб ўтилган. Бозор иқтисодига ўтиш шароитида ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, нархларни эркинлаштиришда босқичма-босқич амалий ишлар қилинди. Нархларни эркинлаштириш шароитида давлат нарх қўмитаси батамом тугатилди. Молия вазирлиги таркибида нарх наво белгилашда якка ҳокимликни тугатиш мақсадида нархларни назорат қилиш бўйича махсус бошқарма тузилди. Унинг асосий вазифаси яккаҳоким тузилмаларининг вужудга келишига йўл қўймаслик ва рақобатчилик муҳитининг шаклланишига ёрдам беришдан иборат эди. Нархларни эркинлаштириш-иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг энг асосий муаммоларидаи биридир. И.Каримов таъкидича, ислоҳот жараёнлари қайси йўлдан бориши, қандай оқибатларга олиб келиши ушбу муаммонинг ҳал қилинишига тамоман боғлиқ. ўзбекистонда бу вазифани бажариш йўлларини танлаш жараёнида турли ечимлар усули кўриб чиқилди. Энг аввало, нархларнинг эркин қўйиб юборилиши бизнинг шароитда қандай салбий окибатларга олиб келиши мумкинлигини пухта ҳисоблашни ҳисоб-китоб қилинди. Биз учун ҳар қандай кескин чоралар номақбул эди. Улар реал шароитга, аҳоли асосий қисмининг моддий аҳволига қараб амалга оширилди. Бу ўтмишдан қолган оғир мерос билан боғлик бўлиб, ахолининг 65 %и қишлоқда яшовчи, камбағал турмуш кечиришга махкум этилган кишиларнинг манфаатидан келиб чиқиш зарур эди.
Айтиш мумкинки, -деди И. Каримов - иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг тамойиларидан бири босқичма-босқич ўтиш тамойили бўлиб, у ҳеч қайси соҳада нархни эркинлаштиришга ёндашишни, унинг тактикаси ва стратегиясини танлаб олишдагидек аниқ намоён бўлган эмас. Нафақат алоҳида ижтимоий қатламлар, балки корхоналарнинг моддий аҳволи оғирлашиб колишини хисобга олинди. Шу билан бирга 1991-1994 йилларда амалда ҳамма турдаги ва тайёр махсулотлар олдиндан белгилаб кўйилган нархларидан эркин нархларга ўтказила бошланди. ҳукуматнинг «Нархларни эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карорига мувофиқ 1992 йил 10 январдан бошлаб кенг доирадаги ишлаб чиқариш техника воситаси бўлган махсулотлар, айрим турдаги халқ истеъмоли моллари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг асосан келишилган, эркин нархлари ва тарифларига ўтилди. Аҳолини ҳимоялаш мақсадида чекланган доирадаги озик овқат ва саноат товарлари нархларининг чегараси белгилаб кўйилди. (8 турдаги озиқ-овқат махсулотлари дотация асосида умумлаб ушлаб турилди). ўқувчи ва талабаларга бепул нонушта ва имтиёзли овқат бериш йўлга қўйилди. Булардан кўзланган мақсад аҳолини қўллаб-қувватлаш эди. Нархларни эркинлаштиришда 1994 йилнинг кузидан янги босқич бошланди. Бу даврда халқ истсъмол моллари асосий турларининг нархлари эркин кўйиб юборилди. Нон ва уннинг нархи, уй-жой комунал хўжалиги ва шаҳар транспорти хизматларининг тарифларигагина қисман дотация бериладиган бўлди. Шундай қилиб, ислохотларнинг биринчи босқичи нархларни тўла эркинлаштириш билан тугади. Кейинги босқичда давлат турли компенсация жамғармаларини тузди, болалар учун нафақалар жорий этди. Нафақа ва стипепдиялар мунтазам ошиб борди. Муҳтожларга маҳалла орқали моддий ёрдам берилди, имтиёзли солиқ ставкалари жорий этилди, хулоса қилиб айтиш мумкинки, нархларни эркинлаштириш сиёсатн Президент таъбири билан айтганда ижтимоий ларзаларсиз амалга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |