Фебрил талвасалар Иситма вақтидаги тутқаноқ 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг 5 % ида
учрайди. Иситма пайтида тутқаноқнинг юзага чиқиши ҳароратни меъёридан ортиқ кўтарилишига эмас, балки унинг кўтарилиш тезлигига боғлиқ. Одатда фебрил талваса 15 минутдан (ўртача 2-5 минутгача) ошмайди. Кўп ҳолларда талваса иситма кўтарилишининг бошида пайдо бўлади ва ўз-ўзидан ўтиб кетади.
Талваса синдромини иситма билан боғлаш мумкин, агар:
Боланинг ёши 5 ёшдан катта бўлмаса
Талваса билан кечувчи касалликнинг йўқлиги (менингит)
Иситма йўқ пайтида талваса ҳам кузатилмаса
Болада фебрил талваса пайдо бўлса биринчи навбатда менингит ҳақида ўйлаш лозим (ўзига хос клиник белгиларида люмбал пункция кўрсатилган). Спазмофилияни инкор қилиш учун кўкрак ёшидаги болаларда кальций миқдорига эътибор бериш керак. Агар талвасалар 15 минутдан ортиқроқ давом этса эпилепсияни инкор қилиш учун ЭЭГ қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Умумий сийдик таҳлили Умумий сийдик таҳлилида кам ҳолларда функционал протеинурия пайдо бўлади ва бу иситма нормал даражага тушгандан сўнг йўқолади. Иситма пайтида сийдикда цилиндрлар, кетон таначалар, буйрак эпителийси ҳужайралари пайдо бўлиши мумкин.
Иситма симуляцияси Иситма кўтарилишининг ёлғон кўрсаткичлари термометрга боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳолат кам учрайди, кўпинча иситманинг симуляцияси кузатилади.
Симуляция қуйидаги мақсадларда бўлиши мумкин: иситмани кўтарилган ҳолатини кўрсатишда (масалан, бемор градусникни симобли резурвуар соҳасини ўзи иситиш йўли билан) ёки иситмани яшириш мақсадида ( градусникни иситмайдиган ҳолатда ушлаганда).
Тана ҳарорати юқори бўлган касалларнинг 2-6% ида иситма симуляцияси учрайди.
Қуйидаги ҳолларда иситма симуляциясини гумон қиламиз :
Тери ушлаб кўрилганда тана ҳарорати нормал ва иситма билан кечувчи симтомлар (тахикардия, терининг қизариши) нинг бўлмаслиги.
Ўта юқори иситманинг кузатилиши 41°С ва ундан юқори, ёки суткалик ҳароратнинг алмашиниб туриши (атипик характерли).