Даволаш Йўтални бартараф этиш учун асосий патологик жараённи даволаш керак. Агар йўталнинг сабаби номаълум бўлса унда кўрик йўтални қолдириш наркотик йўтал қолдирувчи воситалар қўллаш мумкин (кодеин 15-30 мг кунига 4 маҳал) ёки нонаркотик (декстриметарфин 15 мг кунига 4 махал). Маълум миқдордаги ажралаётган балғамли продуктив йўтални тўла қолдириш шарт эмас. Адекват гидратация ва нафас олинувчи хавони ультратовушли сочувчи мослама билан намлаш орқали балғам сифатини яхшилаш мумкин. Бронхиал астма ва сурункали бронхитда йодланган глицерин жуда ҳам фойдали бўлиши мумкин.(30мг дан 4 махал). Ўткир ёки сурункали бронхитда гуанфензин (100мг кунига 3 маҳал) яхши натижа бериши мумкин.
Турлича табиатли йўтални терапевтик даволашнинг асосий вазифаси касалликни тузатиш ҳисобланади. Йўтал бу бронхларнинг эффектив дренаж функцияси бўлиб, уни тўхтатиш керак эмас, аксинча уни дренажловчи хоссаларини яхшилаш керак. Узлуксиз йўтални қолдириш учун наркотик преператлар берилади ,лекин бу дориларни опий гуруҳига (кодеин, дионин,гидрокодон ва текодин) киришини,уларга ўрганиб қолиш ва нафас марказини тормозловчи хоссасини ҳисобга олиш керак. Агар йўталга қарши препаратлар узоқ вақт берилиши керак бўлса, унда нонаркотик дорилар бериш мақсадга лойиқ. Бу препаратлар йўтал рецепторларига таъсир этади (глаусин, либексин).