Физик-кимёвий текширувлар.
Балғамнинг ёпишқоқлиги ва эластиклигини ўрганиш учун ротацион вискозиметр қўлланилинади. pH миқдори pH-метр ёрдамида аниқланади. Балғам муҳити кўп ҳолларда бронхлардаги яллиғланиш характери ва тезлигига боғлиқ: агарда унга ошқозон таркибий қисми аралашса кучсиз ишқорий ёки кислотали бўлади .
Бронх бўшлиғида плазманинг экссудация босқичи узоқ давом этса умумий оқсил миқдори лаури усулида аниқланганда юқори чиқади. Пневмонияда балғамни 1-2%, ўпка шишида эса ундан кўпроқ оқсил аниқланади.
Ўпка туберкулёзи
Туберкулёзнинг қайта фаоллашиш жараёни ўпканинг юқори бўлак апикал орқа сегментида ва орқа бўлак юқори сегментида жойлашади. Касаллик бошланиши белгиларсиз кечади. Симптомлари: ҳансираш билан кечувчи сурункали йўтал, йирингсиз балғам. Қон туфлаш кўп учрайди, лекин камдан-кам кўп миқдорда ажралади, айниқса каверна ҳосил бўлганда яққол ифодаланади.
Туберкулёзли ларингит ва эндобронхит
Туберкулёз жараёни халқум шиллиқ қавати ва бронх дарахтига инфицирланган балғам ажралганда тарқалади ва яққол ифодаланган ўпка туберкулёзида келиб чиқади, унинг асосий симптоми– товуш ўзгариши. Қонли йўтал- туберкулёзли эндобронхитининг етакчи кўринишидир. Иккала касаллик ҳам юқори даражада юқумли ҳисобланади.
Иситма (febris) – организмнинг ҳимоявий мослашиши бўлиб, патоген қўзғатувчиларга жавобан тана терморегуляциясининг нормадан юқори ушлаб турилишидир.
Иситмадан гипертермияни фарқлаш лозим. Иситма – ҳароратнинг кўтарилиши бўлиб, бунда организмнинг терморегуляция жараёни ўзгармай, балки ташқи муҳит шароитга боғлиқ ҳолда тана ҳарорати кўтарилади. Инфекцион иситмада тана ҳарорати 41°С дан ошмайди, у гипертермиядан фарқ қилади, чунки бунда ҳарорат 41°С дан юқори бўлади.
Иссиқликнинг бошқарилиш механизми
Инсоннинг тана ҳарорати – организмда иссиқлик ҳосил бўлиши (организмдаги модда алмашинуви жараёни маҳсули сифатида) билан тана юзаси орқали иссиқлик ажралиши ўртасидаги мувозанат бўлиб, асосан тери (90-95%), шунингдек ўпка, нажас ва пешоб орқали ҳам ажралади.
Бу жараёнлар термостатга ўхшаб таъсир этувчи гипоталамус орқали бошқарилади. Ҳароратнинг ошишини келтириб чиқарувчи ҳолатларда гипоталамус симпатик асаб тизимига тери қон томирларини кенгайтиришга, кўп тер ажралишига “буйруқ” беради. Бу эса ўз навбатида иссиқлик ажралишини оширади. Ҳароратнинг пасайишида гипоталамус тери қон томирларини торайтириши, мушакларнинг титраши ёрдамида иссиқликни ушлаб қолишни буюради.
Ҳароратни кўтарилиши–ҳар хил ички ва ташқи стимуллар таъсири натижасида “гипоталамик термостат”(иссиқлик маркази)нинг ҳароратни нормадан бирмунча юқори даражада тутиб туришдир.
Кўпинча бошланғич ҳалқа экзоген пирогенлар ҳисобланади. Улар қаторига биринчи навбатда инфекцион қўзғатувчилар (бактериялар, вируслар, замбуруғлар, паразитлар) ва уларнинг токсинлари, оқсиллар парчаланиш маҳсулотлари (масалан, некроздаги резорбцион иситмада, инфарктда, гематомада, гемолизда, куйишларда); аллерген ва иммун комплекслар (коллагенозлар, зардоб касалликлари) ва бошқа пироген субстанциялар киради. Экзоген пирогенлар гипоталамус иссиқлик марказига тўғридан –тўғри таъсир этмасдан, балки эндоген пирогенлар орқали таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |