Оловбардош керамик материаллар. Бу жихатдан керамик материаллар оловбардош (1580-17700С), оловбардошлиги юқори (1770-20000С) ва оловбардошлиги ўта юқори (20000С юқори) турларга бўлинади.
Оловбардош материалларга ғишт, блок, плита ва фасон элементлари киради.
Минерал таркибига кўра оловбардош материаллар қумтупроқли, алюмосиликатли, магнезитли, хромли ва углеродли бўлади.
Қумтупроқли (динасли) оловбардош буюмлар кварц қуми ва гил асосида тайёрланади. Динасли буюмлар оловбардошлиги 1710-17500С, сиқилишга мустаҳкамлиги 15-35 МПа. Динасли буюмлар саноат хумдонлари (мартен, кокс, цемент пишириш) ичини қоплашда ишлатилади.
Алюмосиликатли оловбардош буюмлар кварц, шамот, гил ва каолин аралашмаси асосида олинади. Уларнинг оловбардошлиги 1610-17100С, сиқилишга мустаҳкамлиги камида 10 МПа бўлиб, кокс, шиша эритадиган хумдонлар ичини қоплашда ишлатилади.
Шамотли оловбардош буюмлар оловбардош гил ва шамот асосида олинади. Уларнинг оловбардошлиги 1710-17300С, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 10-12,5 МПа. Улар домна, керамика хумдонлари, буғ қозонлари ичини қоплашда ишлатилади. Оловбардошлиги юқори буюмлар таркибида 45% ортиқ Al2O3 бўлган хом ашё (боксит, корунд) асосида тайёрланади. Уларнинг оловбардошлиги 1770-20000С бўлиб, шиша эритиш хумдонлари қурилишида ва бошқа саноат корхоналарида ишлатилади.
Ғовакли керамик тўлдиргичлар
Керамзит-таркибида кимёвий боғланган суви кўп бўлган осон эрийдиган гилларни тез қиздириш натижасида кўпчитиб олинган ғовак материал. Гилнинг кўпчишини ошириш учун кўмир кукуни, қипиқ, пирит куйиндилари ва шу кабиларни қўшиш мумкин. Керамзит тайёрлаш жараёни керамик материаллар олиш жараёни сингари бўлиб, керамзит соққачалари аввал тайёрланиб кейин хумдонда куйдириб олинади ва зарур бўлса керамзит майдаланади. Керамзит соққачалари гранулятор, лентали пресслар ва тешикли валлар ёрдамида тайёрланади. Хомашё қуритиш барабанларида қуритилгач айланма печларда 25-45 минут давомида пиширилади.
Керамзит шағали 5-10, 10-20 ва 20-40 мм фракцияларда, қуми эса 5 мм гача бўлади. Ўртача зичлигига нисбатан керамзит шағали 150, 200, 250, 300, 350, 400, 450, 500, 550, 600, 700 ва 800 кг/м3 маркаларда бўлади.
Керамзитнинг цилиндрда сиқилишга синалгандаги маркаси 0,3-5,5 МПа. Сув шимувчанлиги 15-25%, совуққа чидамлиги 15 цикл.
Керамзит енгил бетонлар учун тўлдиргич ва иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатилади.
Аглопорит-гил ва кўмир кукуни аралашмаси гранулаларини (соққачалар) агломерация панжарасида пишириб олинади. Агломерация панжарасида 25-45 минут давомида пиширилган хом ашё палахсаси совитилгач майдаланади ва фракцияларга ажратилади. Унинг ўртача зичлиги 300-1000 кг/м3, сиқилишга мустаҳкамлиги 0,3-3 МПа. Аглопорит керамзит сингари енгил бетонлар олишда, иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |