2- мавзу: Керамик материаллар ва буюмлар (кмб). Гилтупроқ таркиби, хоссалари. Гилтупроқни куйдиришда физик-кимёвий жараёнлар. Керамик буюмлар ишлаб чиқариш технологияси, турлари, хоссалари, ишлатилиши. Режа



Download 215 Kb.
bet5/10
Sana03.07.2022
Hajmi215 Kb.
#736621
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 Мавзу

Ғишт девор панеллар қурилишни индустрлаш мақсадида ишлаб чиқарилади. Панеллар горизонтал ҳолатда ҳар бир ғишт учун аввалдан тайёрланган ячейкаларга цементли қоришма билан терилади ва ғишт оралари қоришма билан тўлдирилади. Панел қалинлиги 80, 140, 180 ва 280 мм бўлади.
Керамик тошлардан бир қатламли панеллар тайёрланади. Икки ва уч қатламли панеллар ғишт ва иссиқлик изоляцияси қатламларидан (100 мм қалинликда) иборат бўлади. Панелни юклаш, тушириш ва монтажни кўзлаб пўлат арматура каркаси билан кучайтирилади. Панелларни заводда ташқи ва ички томондан пардозлаш имконияти бор.
1-жадвал
Сиқилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси бўйича ғиштнинг маркаси

Ғишт маркаси

Мустаҳкамлик чегараси, МПа

Сиқилишдаги

Эгилишдаги

Ғиштнинг ҳамма турлари учун

Пластик прессланган тўлиқ ғишт учун

Яримқуруқ прессланган тўлиқ ғишт ва ковакли ғишт учун

Модулли ғишт учун

5 намуна учун ўртачаси

min

5 намуна учун ўртачаси

min

5 намуна учун ўртачаси

min

5 намуна учун ўртачаси

min

300

30,0

25,0

4,4

2,2

3,4

1,7

2,9

1,5

250

29,0

20,0

3,9

2,0

2,9

1,5

2,5

1,3

200

20,0

17,5

3,4

1,7

2,5

1,3

2,3

1,1

175

17,5

15,0

3,1

1,5

2,3

1,1

2,1

1,0

150

15,0

12,5

2,5

1,4

1,9

0,9

1,6

0,8

100

10,0

7,5

2,2

1,2

1,6

0,8

1,4

0,7

75

7,5

5,0

1,8

0,9

1,4

0,7

1,2

0,6



4.Қоплама керамик буюмлар

Қоплама керамик буюмлар бино ва иншоотларни ички ва ташқи юзаларини безашдан ташқари уларни ташқи омиллардан ҳимоялаш мақсадида ҳам ишлатилади.


Бинолар фасадига қопланадиган буюмлар. Бу мақсадда пардозланган ғишт ва тошлар, йирик ўлчамли плиталар, фасад плиталари ва гилам нусха керамика ишлатилади.
Пардоз ғишт ва тошлар биноларни безашдан ташқари юк кўтариш мақсадида оддий ғишт билан қўшиб терилади. Пардоз ғишт ва тошлар оддийларидан рангининг тозалиги билан фарқланади ва стандарт ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Уларнинг ранги тўқ қизилдан то оч сариқ ранггача бўлади. Пардоз ғишт ва тошлар тўлиқ ва ковакли, ҳар хил фактура юзали бўлиши мумкин. Фактурали ғишт ва тошлар юзасини ангоблаш, глазурлаш, рангли минералларни сепиш усулида олинади. Ғишт ва тошларни пиширишдан аввал махсус металл мосламалар воситасида тирнаб релефли юза ҳосил қилиш мумкин.
Пардоз ғишт ва тошлар фасадларнинг ташқи қаторларига, вестибюллар, йўлаклар ва бошқа хоналарнинг ички деворларига териш учун ишлатилади. Биноларни бундай усулда пардозлаш меҳнат сарфини камайтиради ва иқтисодий томондан тежамли бўлади.
Йирик фасадбоп керамик плиталар рангли ва рангсиз, текис ва ғадир-будур ёки рифланган, глазурланган ва сирланмаган турларда ишлаб чиқарилади. Узунлиги 490, 990, 1190 мм, эни 490 ва 990 мм ва қалинлиги 9-10 мм ўлчамларда тайёрланади. Плиталарнинг сув шимувчанлиги 1% кам, совуққа чидамлилиги 50 циклдан юқори бўлиши керак.

Download 215 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish