Лойиҳа номи:
“Мактабгача таьлим ёшидаги болаларга узбек тилини ургатувчи электрон дастур ”
|
Лойиҳа рақами (шифри):
|
Фан йўналиши:
Филология, педагогика, психология
|
Лойиҳа раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи:
Абдураҳмонов Шавкатжон Ашурович
|
Лойиҳа раҳбарининг:
телефон рақами: +998974676063
электрон почта манзили:
СТИР (ИНН) рақами:
|
Ижрочи ташкилотнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи:
Наманган давлат университети
|
Сўралган маблағ ҳажми
(1млрд. 500 млн.сўм.)
(1 йилга750 млн)
|
Лойиҳани амалга ошириш даври (йили):
|
1 йил
|
Асосий иштирокчиларнинг фамилияси, исми, шарифи (тўлиқ)
|
|
Аскарова Манзура Бахтиёр кизи
Солихужаева Хавасхон
|
Абдураҳмонов Шавкатжон Ашурович
|
Рахимов Элбек
|
Кузиев Умиджон Яндашалиевич
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Аризани тайёрлашда учинчи шахсларнинг ва ёки ҳуқуқ эгаларининг розилиги билан материалларнивазирликка тақдим этиш ва уларни вазирлик томонидан экспертизасини ўтказиш ва оммалаштиришбўйича муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлари бузилмаганлигини кафолатлайман (ариза аннотацияси кўринишида).
|
Лойиҳа раҳбарининг имзоси
|
Аризани рўйхатдан ўтказиш санаси
|
Ташкилот раҳбарининг Ф.И.Ш:
имзоси
|
Ташкилот муҳри
|
1-ШАКЛ
Лойиҳа тўғрисида маълумот
Лойиҳа номи:
ўзбек тилида: “Мактабгача таьлим ёшида ”
рус тилида:
1.2.Фан йўналиши: Илмий-тадқиқот асослари
1.3.Калит (таянч) сўзлар: тадқиқот, илмий тадқиқот, илмий мақола, тезис, аннотация, илмий рисола, монография, диссертация, танланган илмий мавзу долзарблигини асослаш, тадқиқот мақсади, тадқиқот вазифалари, гипотеза, тадқиқот объекти, тадқиқот предмети, тадқиқот усуллари, апробация, илмий янгилик, амалий аҳамият.
1.4.Лойиҳа аннотацияси (Abstract). Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан тенг қадам ташлашга уринаётган бугунги янги шароитда хотин-қизларнинг ижтимоий, интеллектуал шахсий имкониятларини тўлиқ намоён этиши муҳим жараён ҳисобланади.
Президентимизнинг бир қатор Фармон ва қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилган қарорлари бу борада ўзига хос тарихий воқеа бўлмоқда.
Хотин-қизларнинг оилада, давлат ва жамият соҳасида фаоллигини оширишга қаратилган Фармон ва қарорларининг ижроси кўп жиҳатдан аёлларнинг онги, тафаккури, интеллектуал салоҳияти даражасига боғлиқ. Уларнинг илм-фан сирларини пухта эгаллашлари, шу тариқа ўз қобилиятлари ва имкониятларини жамият тараққиёти учун йўналтиришлари халқ, миллат, мамлакат келажаги йўлида ижтимоий фаол бўлиш гаровидир.
Талаба қизларнинг илм билан шуғулланиши унинг оиласи, туғилажак фарзандлари, қариндош-уруғлари ва, қолаверса, бутун жамиятнинг илмли, маданиятли бўлиши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Лойиҳада кўзда тутилаётган “Талаба-қизларни илмий тадқиқотларга йўналтириш технологиялари” мавзуси бўйича муваффақиятли тадбирларни амалга ошириш орқали уларнинг илм-фан сирларини пухта эгаллашади. Илмий тадқиқотларга йўналтириш технологияларини пухта ўзлаштириш натижасида ўз қобилиятларини намойиш қилишади. Бу эса уларнинг ўз имкониятларини жамият тараққиёти учун йўналтиришларида; халқ, миллат, мамлакат келажаги йўлида ижтимоий фаол бўлишларида алоҳида аҳамият касб этади.
1.5. Кутилаётган натижалар ва уларнинг аҳамияти. Илмий тадқиқот олиб бориш ўзига хос мураккаб жараён ҳисобланади. Айниқса Ўзбекистон шароитида оила муқаддас саналган, турмуш ўртоқлари билан баҳамжиҳат бўлиб, оила тебратаётган, фарзандларни туғиб тарбиялаётган, уларни ўқитиб, уйли-жойли қилишда турмуш ўртоғига елкадош бўлаётган ўзбек аёллариининг қизлари онасининг юқорида саналган фазилатларини ўзига сингдиришга асрлар давомида одатлангани учун уларда илмий тадқиқот билан шуғулланиш кечроқ бошланади. Бу эса Ўзбекистон хотин-қизларининг илм соҳасида эртароқ ёшдан дунёга танилишига тўсқинлик қилади, илмий фаолиятда аёлларнинг улуши кам бўлишига олиб келади.
Бугун янги асрда, глобаллашув даврида, Ўзбекистон давлатини ривожланган давлатлар эътироф этиб турган бир даврда илмий тадқиқот ишлари борасида ҳам хотин-қизларнинг ҳеч кимдан кам эмаслигини кўрсатиш, илмий изланиш истагидаги қизларга кенг миқёсда кўмак бериш зарур.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши билан мамлакатимиз жаҳондаги илмий тадқиқотлари ривожланган давлатларнинг олдинги қаторига тезроқ кириб боришининг зарур шарти ва мустаҳкам пойдевори яратилади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши жамиятда маънавий-ахлоқий муҳитнинг соғлом ва барқарор бўлишига салмоқли ҳисса қўшади.
Мазкур лойиҳа асосида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш талаб этилади:
илмий-тадқиқот асослари, ахборот технологиялари, замонавий тилшунослик, компьютер лингвистикаси, ўқитиш методикалари бўйича умумлашган бир неча ойлик бепул курслар ташкил қилиш;
илмий тадқиқот ишлари борасида ютуқларга эришган ва ҳозирда илмий тадқиқот билан муваффақиятли шуғулланаётган олималар, талаба қизларнинг фаолиятни ёритиш учун сайт очиш;
катта авлод олималарини эъзозлаш, уларнинги тажрибаларини ўртоқлашиш, босиб ўтган ҳаёт йўлларининг ибратли томонларини ўрганиш;
талаба қизлар ва улар устозларининг эришган ютуқларини кўрсатувчи илмий тўплам чоп этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |