4.9. Лойиҳани амалга оширишнинг ҳар бир босқичида (йилида) қўлга киритилиши режалаштирилган янги илмий ишланма (маҳсулот, технология) – тадқиқот натижаларининг хронологик тавсифи (бунда илмий лойиҳа якунида яратиладиган янги ишланма (технология) йиллар кесимида алоҳида, мантиқий кетма-кетликда баён этилиши зарур, 500 та сўздан ошмаслиги лозим):
2022 йил давомида Ўзбек миллий либосларини яратиш ва тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш ва унга қуйидагилар акс эттирилади:
Ёшлар орасида машҳур бўлган, интернет тармоқларида кўп сонли кузатувчиларга эга бўлган, янги либос коллекцияларини яратибгина қолмай, уларни ёшлар орасида кенг тарғиб қила оладиган дизайнерлар рўйхатини шакллантириш;
халқ орасида машҳур бўлган, исломий либосларни маъқул кўрадиган, бежирим либослари ва имиджини ёшлар орасида тарғиб қиладиган шоу бизнес вакиллари, актрисалар, хонандалар, дизайнерлар рўйхатини шакллантириш;
вилоятлар бўйича ўз худудида машҳур бўлган дизайнерлар, мода ателлари, ёшлар етакчилари, маҳаллалар фаоллари билан мунтазам тарғиб этиш;
мода индустрияси вакиллари, дизайнерлар, олий ҳамда ўрта махсус таълим ўқув юртларида мода, дизайн йўналиши бўйича тахсил олаётган иқтидорли талабалар ўртасида кўрик танлов эълон қилиш;
миллий қадриятларимизни ва аёллар либосларидаги замонавий мода йўналишларни бирлаштириб, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳисобга олган ҳолда “Ўзбек миллий модаси”ни яратиш ва уни намойишини кенг йўлга қўйиш графигини ишлаб чиқиш;
вилоятларда “миллий либослар”га бағишланган “Замонавий ўзбек аёли ва ўзбек миллий модаси” номли фестиваллар ташкил этиш;
интернет тармоқларида “Ўзбек миллий модаси”, “Замонавий ўзбек аёли”, “Миллий либослар” номларида гуруҳ ва каналлар очиб, унга мунтазам маълумот жойлаб боришларни ҳисобга олиш.
2023 йил давомида Замонавий ўзбек аёли имиджини тарғиб қилишга қаратилган медиа режа ишлаб чиқади. Унда қуйидагилар акс этади:
кўрсатув, ахборот дастарларида бошловчи ва иштирокчиларни миллий кийиниши тартибини жорий қилиш;
миллий либосни тарғиб этувчи ижтимоий роликларни барча телеканалларда мунтазам қўйилишини таъминлаш;
миллий қадрият ва урф-одатларимиз акс этган миллий сериаллар ҳамда фильмлар намойишини мунтазам ташкил этиш;
кийиниш маданиятига бағишланган “Ўзбек миллий модаси” номли туркум кўрсатувлар ташкил этиб бориш;
- аҳоли, айниқса ёшларни миллий кийиниш маданиятига муносабати ҳамда қизиқишларини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровномалар ўтказиш;
- миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизда ўзбек аёлларини кийиниш маданияти ҳақида адабиётлар яратиш мақсадида оммабоп, бадиий, илмий нашрларни тайёрлаш ва чоп этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |