4.7. Тадқиқот натижаларига эҳтиёж (талаб)нинг мавжудлиги (етарлилиги) тўғрисида таҳлилий кўрсаткичлар (бунда илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа – маҳсулот, янги ишланма, технологияга қайси тармоқда (соҳада) қанча талаб/эхтиёж аниқ рақамларда кўрсатилиши лозим (шу технология асосида маҳсулот/хизмат ишлаб чиқарилса йилига/ойига қанча талаб/эҳтиёж мавжуд (рақамларда асосланган таҳлиллар келтирилиши зарур, 300 та сўздан ошмаслиги лозим): Лойиҳа натижасида яратилган мультимедиа материаллари мажмуи таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда меҳнат жамоаларида таълим-тарбия ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни олиб бориш учун тақдим этилади. Тадқиқот юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси рўйхатидаги ва Web of Science ҳамда Scopus маълумотлар базасида индексацияланган журналларда 4 та мақола чоп этилади.
4.8. Яратиладиган янги илмий ишланма (маҳсулот, технология)нинг хорижий/мавжуд аналогларидан қиёсий устунлигини кўрсатувчи индикаторлар)(бунда илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа – янги ишланма, маҳсулот, технология унинг хорижий аналоглари билан таққосланган ҳолда қиёсий устунлиги рақамлар билан солиштирилиши, таҳлил қилиниши зарур. Агар шу каби маҳсулотлар импорт қилинаётган бўлса импорт ўрнини қоплаш ва келгусида ушбу технология асосида маҳаллий хом-ашё асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари чуқур таҳлил қилиниши лозим, 500 та сўздан ошмаслиги лозим): Ҳар бир давлат органлари ходимларининг кийиниш маданияти муайян касб этикаси меъёрлари билан фарқланади. Уларнинг кийиниш маданияти юзасидан хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилганда, ходимларнинг ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар вазирликларда ички буйруқлар билан тасдиқланган, баъзи давлатларда эса ҳукумат қарори билан тартибга солинганлиги намоён бўлган. Муаммонинг ечими мазкур қоидаларнинг тегишли ташкилотларда жорий қилиниши (ҳар бир ташкилотнинг ички устави ёки ахлоқ одоб қоидалари). Бу эса миллий қиёфа орқали миллийликка олиб боради. Ваҳоланки миллийликни тан олиш – миллатга мансуб кишиларнинг ижтимоий-этник барқарорлигини тан олиш демакдир. Миллийликда инсоний ва умуминсоний қадриятлар муайян қиёфа ва шакл касб этган бўлади. Миллийликда миллий мансублик руҳи мавжуд.
ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган комплекс тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
жамиятда ёшларнинг миллийликка хос бўлган кийиниш одоби ва маданияти қоидаларини, уларнинг онгига сингдириш;
тарғибот-ташвиқот ишларида аҳолининг ҳудудий, касбий ҳамда ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мутаносиб, мақсадли ва мазмунли ёндашувни жорий қилиш;
ёшларда жамиятимизда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш ва уларни ислоҳотлар ташаббускори ва бунёдкорига айлантириш;
ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш тизимининг методологияси асосида давлат ва жамоат ташкилотлари барча бўғинларини, айниқса таълим тизимининг барча босқичларини қамраб олиш.