1.6.Ижрочи ташкилот ва лойиҳа иштирокчиларининг лойиҳани бажаришдаги имконияти ва устунлиги:
Лойиҳа ижрочилари (шунингдек, раҳбари), шу жумладан: 7 нафар
45 ёшгача бўлган 6 нафар ижрочилар, жумладан:
4 нафар фалсафа доктори (PhD);
1 нафар катта илмий ходим (докторант);
2 нафар кичик илмий ходим (талаба қизлар).
1.7.Лойиҳани молиялаштириш ҳажмининг (сўралган маблағнинг) йиллар бўйича тақсимоти(млн. сўмда кўрсатилади, бунда лойиҳани амалга ошириш муддати қўлга киритилиши режалаштирилган илмий натижа(лар)дан келиб чиққан ҳолда асослаб берилиши лозим):
биринчи йилда (2022й.)–750 млн. сўм,
иккинчи йилда (2023й.)– 750 млн. сўм.
1.8.Илмий жамоа томонидан Web of Science ёки “Скопус”халқаро маълумотлар базасида индексланган хорижий нашрларда чоп этиши режалаштирилган илмий мақолалари сони: 4 та.
1.9. Лойиҳани амалга ошириш учун илмий лаборатория базаси ва мавжуд илмий инфратузилма объектлари тўғрисида маълумот (200 та сўздан ошмаслиги лозим):
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги Наманган давлат университети бугунги кунда замонавий компьютер воситалари, принтер, сканер, видеопректор, юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. Ходимлар ҳар вақт ҳар ерда тезкор фаолият олиб бориши учун ҳар бир ходим замонавий планшет ҳамда мобиль рақамлар билан таъминланган.
Шунингдек, яратиладиган инновацион-мультимедик маҳсулотлари учун контент Наманган давлат университети ходимлари томонидан мунтазам ишлаб чиқилиб, янгиланиб, бойитиб борилмоқда. Жумладан, университет томонидан чоп этилган рисолалар, методик қўлланмалар, монография ва социологик тадқиқот натижалари базаси мавжуд. Лойиҳани амалга оширишда улардан мақсадли фойдаланилади.
1.10.Лойиҳа доирасида илгари бажарилган/бажарилаётган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижалари таҳлили
Дунё жамиятларидаги давлат тизимида хотин-қизлар илмий тадқиқотчилик фаолиятинин ўрганишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, Stanford Universities premier research institute for the study of International Affairs (АҚШ), Office of Global Women's lssues (АҚШ),Women ln German Society (Германия), Фридрих Эберт номидаги жамғарма (Германия), British federation of womtn graduates (Буюк Британия), Canadian Women's Foundation (Канада), French-Australian Business Women's Association (Франция), Swedish Women's Educational Association (Швеция), Colleɡe Women's Association of Japan (Япония), Asia Research Instite (Жанубий Корея), Комитет по развитию женского предпринимательства “Опора России” (Россия), Россия Фанлар Академиясининг М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг Фалсафа факультети, Россия Фанлар Академиясининг Социология Институти, Марказий Осиё мамлакатларида Л.Н.Гумилев номидаги Евразия Университети (Остона), Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти (Душанбе) ва бошқа минтақаларда олиб борилмоқда.
Хотин-қизларининг мамлакат ҳаётидаги фаолияти бўйича дунёнинг кўплаб етакчи илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларида хотин-қизларнинг тўлақонли иштирокини таъминлаши учун зарур бўлган кўплаб муҳим муаммолар аниқланган. Бу борада самарали муҳим илмий натижалар олинган, жумладан, турли халқлар ва хилма-хил миллатлар хотин-қизларининг мамлакат ҳаётида фаоллиги ва мавқеини мустаҳкамланишига оид: Шимолий Америка, Австралия, Франция, Швеция, Англия, Германия, Жанубий Корея, Россия мамлакатларида либерал қонунлар қабул қилинганлиги ва хотин-қизларни ички ҳаётнинг айрим соҳаларида қатнашиш имкониятига эга бўлганликлари очиб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |