1Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган давлат университети


Ташкилот раҳбари имзоси М.Қахарова



Download 144,32 Kb.
bet8/21
Sana29.05.2022
Hajmi144,32 Kb.
#617907
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
loyiha yangi

Ташкилот раҳбари имзоси М.Қахарова
Ташкилот муҳри

4-ШАКЛ


Лойиҳани асослаш(мазмуни)


4.1. Лойиҳада ҳал этилиши кўзда тутилган илмий муаммо(150 та сўздан ошмаслиги лозим):
Ҳар бир халқнинг ўзига хос ўлмас анъаналари, азалий ва абадий қадриятлари, урф-одатлари, асрлар давомида аждодларимиздан авлодларга мерос сифатида етиб келган миллийлигимиз рамзи бўлиб, бетакрор ва барқарор қадрга, умрбоқийликка эга. Шу аснода, кийиниш маданияти ҳам йиллар давомида шаклланиб, сайқалланиб келмоқда ва у бир қатор омиллар каби “миллий қиёфа”ни сақлаб қолишга ҳамда юзага келадиган янги вазифалару муаммоларни ҳал этишга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Инсоннинг кийган кийими, кўрувчининг у ҳақидаги илк таассуротини пайдо қилади. Кийиниш маданияти атрофдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан муносабатимизни ифодалайди. Либос кишининг диди, дунёқараши ва хулқ-атворидан дарак беради. Кийим инсон маънавий дунёсининг бир қисми ҳамдир. Ундаги ҳар бир элемент аслида ўзимиз тўғримизда сўзлайди. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги кундаги кийиниш маданиятимиз миллий қадриятларимиз талабларига жавоб бермаётгани сир эмас. Кийиниш этикаси қоидаларининг асосий мақсади – ёшларнинг кийиниш маданияти, ташқи кўриниши, юриш-туришини одоб-ахлоқ, қонун-қоидаларига мос келтириш орқали уларнинг жамиятдаги ролини янада оширишдан иборат.
Шу мақсадда, бугун биз миллий қадрият ва қарашларимизга бегона бўлган, аммо шиддат билан ҳаётимизга кириб келаётган ўзга миллат қиёфаси ва ўзлигини тарғиб қилувчи “кўринишлар” “қиёфалар” бамисоли юқумли касаллик ҳисобланиб, бундай хуружларни ўта хавфли ҳолат эканини англашимиз зарур.
4.2. Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари (1500 та сўздан ошмаслиги лозим, баён этилган илмий муаммони ечиш учун лойиҳ жамоси олдига қўйилган мақсад очиб берилиши, бунда янги илмий ишланма (маҳсулот/технология) олишни таъминлаб берувчи техник, технологик, техник-иқтисодий самара(лар), қўлга киритилиши режалаштирилган муҳим илмий натижалар, янги маҳсулот бозорлари, экспортга йўналтириш ва импорт ўрнини қоплаш, интеллектуал мулк объектларини яратиш асосида товарлар (маҳсулот, хизматлар) бозорида муносиб ўрин эгаллашга оид вазифалар изчил кетма-кетликда асослаб берилиши зарур):
Лойиҳанинг мақсади миллий қадриятларимизни ва аёллар либосларидаги замонавий мода йўналишларни бирлаштириб, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳисобга олган ҳолда ўзбек миллий модасини шакллантириш мақсадида “Замонавий ўзбек аёли ва ўзбек миллий модаси” фестивалини ташкил этиш, халқимиз орасида “Миллий либос” тушунчасини шакллантириш мақсадида “Миллий мода”лар намойишини ташкил этиш, “Миллий қиёфа”ни тиклаш мақсадида, миллий урф-одатлар ҳамда ўзбекона қадриятларимизга хос бўлган кийиниш маданиятини тарғиб этиш.
Юқоридаги амалий натижадалардан келиб чиққан ҳолда “Замонавий ўзбек аёли” образи шаклланган миллий либосдаги кийиниш услуби ҳақида фильм ишлаш ва намойиш этиш.Бу ўз навбатида, ёш авлодда ўзбек миллий модаси, миллий қадриятларга хос кийиниш маданиятини, бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ва фазилатларни ёшига мос, шунингдек, миллий кийиниш маданиятини ўрганишни тарғиб қилиб, бевосита маънавий-маърифий таълимнинг сифат жиҳатидан юксалишига ва такомиллашувига олиб келади.

Download 144,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish