1–tema: miynet huqiqiniń predmeti, usillari, sistemasi hám tiykarǵi funktciyalari


Asadbek. 3. Miynet kodeksi mexnat xuquqi dáregi retinde



Download 41,8 Kb.
bet6/8
Sana11.04.2022
Hajmi41,8 Kb.
#544624
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Miynet huqıqı. 1-tema

Asadbek. 3. Miynet kodeksi mexnat xuquqi dáregi retinde

Miynet huqıqı dárekleri esaplanatuǵın nızamlar arasında Ózbekstan Respublikası Joqarı Jıynalısı tárepinen 1995 jıl 21 dekabrde qabıl etilgen hám 1996 jıl 1 aprelden ámelge kiritilgen Ózbekstan Respublikasınıń Miynet Kodeksi jetekshi orın tutadı. Usı Kodeks strukturalıq dúzilisine kóre Ulıwma hám arnawlı bólim, 16 bap, 294 elementtan ibarat. Ol jaǵdayda mámleketimizde júzege keletuǵın barlıq tiykarǵı miynet munasábetlerin tártipke salıwǵa qaratılǵan tártip-qaǵıydalar, nızam normalari jıynanǵan.


Kodeks 2 bólekten ibarat :
1. UMUMIY QISM
I Bap. Tiykarǵı qaǵıydalar (1-13 statyalar)
II Bap. Miynetke tiyisli munasábetlerdiń sub'ektleri (14-20 statyalar)
III Bap. Xızmetkerler hám jumıs beretuǵınlardıń wákilligi (21-28 statyalar)
IV Bap. Jámáát shártnamaları hám kelisimleri (29 -56 statyalar )
2. MAXSUS QISM
V bap. Jumısqa jaylastırıw (57-71 statyalar )
VI bap. Miynet shártnaması (72-113 statyalar)
VII bap. Jumıs waqıtı (114-125 statyalar)
VIII bap. Dem alıw waqıtı (126 -152 statyalar)
IX bap. Miynetke aqsha tólew (153-164 statyalar)
X bap. Kepillikli tólewler hám kompensatsiya tólewleri (165-173 statyalar)
XI bap. Miynet ıntızamı (174-184 statyalar)
XII bap. Miynet shártnaması tárepleriniń materiallıq juwapkerligi (185-210 statyalar)
XIII bap. Miynetti qorǵaw (211-223 statyalar)
XIV bap. Ayırım taypa daǵı adamlarǵa beriletuǵın qosımsha kepillik hám jeńillikler (224-258 statyalar)
XV bap. Miynet dawları (259 -281 statyalar)
XVI bap. Mámleket social qamsızlandırıwı (282-294 statyalar)

Меҳнат Кодекси янги, бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий меҳнат муносабатларини халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ҳуқуқий тартибга солиш вазифасини бажаради. Меҳнат ҳуқуқи билан алоқадор ва ушбу ҳуқуқ манбаи ҳисобланиши мумкин бўлган қонунлар қаторига «Аҳолини иш билан таъминлаш»1, «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари»2, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари»3, «Меҳнат муҳофазаси»4, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунлар5 ва бошқалар киритилиши мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари меҳнат ҳуқуқи манбаларидан ҳисобланиб, меҳнат муносабатларининг энг муҳимлари ана шу ҳужжатлар билан тартибга солинади ва ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу шакли юз берган жиддий ўзгаришларни ифодалайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 29 июндаги «2001 йил 1 августдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги, 1996 йил 10 декабрдаги «Болали оилаларни давлат йўли билан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»ги ва бошқа кўплаб Фармонлари шулар жумласидандир.
Меҳнат ҳуқуқининг энг муҳим масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган қарор ва фармойишлар алоҳида ўрин тутади. 1997 йил 11 мартдаги «Амалдаги қонунларни Меҳнат Кодекси талабларига мувофиқлаштириш тўғрисида»ги, 2001 йил 24 августдаги «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик қилаётган жисмоний шахслар иш стажини ҳисоблаш ва пенсия жамғармасига бадаллар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва бошқа қарорлар шулар жумласига киради.
Бошқа идоравий ҳужжатлар ҳам меҳнат ҳуқуқининг манбаи саналади. Булар орасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа бошқарув ташкилотлари чиқарадиган меъёрий ҳужжатларнинг салмоғи катта. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган ички меҳнат тартибининг Намунавий қоидалари6, «Хотин-қизлар меҳнати қўлланилиши таъқиқлаган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати»7, «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»8 ва бошқалар шулар жумласидандир.
Вазирликлар ва идоралар томонидан чиқариладиган меъёрий характерга эга бўлган, бошқа фуқаролар ва юридик шахслар учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтирувчи меъёрий ҳужжатлар белгиланган тартибда Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина юридик кучга киради9.
Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият органлари тўғрисидаги қонунига мувофиқ туман, шаҳар, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимликлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар ушбу ҳудудлардаги барча шахслар учун мажбурий кучга эга ва мазкур маҳаллий ҳокимият органлари меҳнатни ташкил этиш, муайян шароитлар белгилаш ва бошқа масалаларга оид меҳнат ҳуқуқининг манбаи саналувчи меъёрий ҳужжатлар чиқаришлари мумкин (масалан, корхоналар иш режимини белгилаш ва ҳ.к.).
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 4-моддаси, 2-қисмида таъкидланганидек, «қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шарномаси билан белгиланиши мумкин», яъни ходимлар учун меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари камида қонунларда белгиланган даражада бўлиши лозим ва бу ҳуқуқлар ҳажми жамоа шартномалари, жамоа келишувлари, бошқа локал ҳужжатлар меҳнат ҳуқуқининг ўзига хос ва мустақил манбаи ҳисобланади. Корхоналарда қабул қилинадиган жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари, мансаб йўриқномалари ва бошқалар локал нарматив ҳужжатларнинг типик кўринишларидандир.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 10-моддасига кўра, «Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади». Яъни Ўзбекистон иштирок этган икки томонлама халқаро шартномалар ҳам меҳнат ҳуқуқининг мустақил манбаларидан саналади.
Меҳнат муносабатлари қонунлар ёки бошқа қонун кучига эга ҳужжатлар билан тартибга солинмаган ҳолларда одатдаги муомала тамойиллари, урф бўлган қоидалар асосида масалалар ҳал этилишига ҳам йўл қўйилади. Аммо бу урф-одат тамойиллари қонунчиликка зид бўлмаслиги, камситиш, ҳуқуқларни чеклашга олиб келмаслиги шарт.
Европа ва Америка қитъасидаги айрим давлатлардан фарқли ўлароқ, мамлакатимизда суд амалиёти (суд прецеденти) меҳнат ҳуқуқининг манбаи ҳисобланмайди. Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарорлари қонунларни тўғри тушуниш, амалга тўғри қўллаш, суд хатоликларининг олдини олиш, қонунчиликни мустаҳкамлашда жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишга оид қонунларни қўлланилиш амалиёти тўғрисида»ги қарори шулар жумласидан саналади10.



Download 41,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish