3. Фаннинг асосий мақсади ва уни талқин этиш тартиби
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда илмий тадқиқотчилик фаолиятини шакллантириш, магистрларни илмий фаолият олиб боришга йўналтириш, илмий фаолиятнинг усуллари, методларини ўргатишдан иборат. Шунингдек, мамлакатимизда шаклланган илмий мактаблар ва уларнинг фаолияти, илмий тадқиқот ва педогогик фаолиятларни қонуний меъёрий хужжатлари ва уларни ташкил этиш жараёнлари, илмий фаолият билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарор қабул қилиш, илмий фаолият натижаларини самарадорлигини ошириш, магистрлик диссертацияларини бажариш йўналишлари бўйича чуқур билим ва кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир. Фан ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади: - Ўзбекистонда фан ва таълимни ривожлантириш ва унинг тараққиётинини ўргатиш; - илмий тадқиқот йўналишларини танлаш ва уларни босқичларини ўргатиш; - илмий ахборотларни қидириш, тўплаш, қайта ишлаш ва улардан илмий ишларда фойдаланиш йўналишларини, экспериментал тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқот натижаларини қайта ишлаш йўлларини ўргатиш;
- илмий жамоани ташкил этиш ва улар билан ишлаш, магистерлик диссертацияларини чакана савдо корхоналари фаолиятини режалаштириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш йўлларини ўргатишдан иборатдир.
4. Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни.
Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилиш ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида магистрларда илмий тадқиқотчилик қобилиятларини шакллантириш ва мамлакатимизда илм фан тараққиётини таъминлашда, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашни таъминлашда “Илмий тадқиқот методологияси” фанини чуқурроқ ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ўқув фани умум методологик фанлар қаторидан ўрин олиб, у асосан талабаларда илмий тадқиқотчилик қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг илмий фаолият билан шуғулланиш, магистрлик диссертацияларини ёзиш малакаларини, илмий мақолалар чоп этиш кўникмаларини шакллантириш каби масалаларга чуқур ёндашувни талаб этади.
Фаннинг бунѐдкор куч функцияси жамиятнинг иқтисодий эҳтиѐжларини қондириш учун ўз имкониятларини бевосита рўѐбга чиқаради. Бунда фан хўжалик-маданий ривожланишининг муҳим омили сифатида амал қилади. XVIII-XIX асрлардаги саноат тўнтариши натижасида юзага келган йирик машинали ишлаб чиқариш фаннинг бевосита бунѐдкор кучга айланиши учун моддий негиз бўлиб хизмат қилди. Ҳар бир янги кашфиѐт ихтиро учун асосга айланади. Ишлаб чиқаришнинг ранг-баранг тармоқлари фаннинг турли тармоқлари маълумотларининг бевосита технологик қўлланилиши сифатида ривожлана бошламоқда. Бу тармоқларга тижорат кенг кириб келмоқда. Бошқа эркин касблардан фарқли ўлароқ, фан бир лаҳзада иқтисодий фойда келтирмайди ва бевосита наф кўриш билан тўғридан-тўғри боғлиқ эмас, шу сабабли тирикчилик учун маблағлар топиш муаммоси олим учун ҳар доим жуда муҳим бўлган. Ҳозирги замон фанининг ривожланишига кўп миқдорда маблағлар киритиш ва бунда улар ўзини тез оқлашига умид қилмаслик талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |