4. Инновацион лойиҳа жамоасини шакллантириш, асослаш, мотивациялаш ва ривожлантириш тамойиллари
Жамоа командасини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида кутилган натижаларни таъмин етиши учун инсонларни жамоага саралаб олишда, уларни рағбатлантириш ва жамоа командасини асослаб қолишда маълум бир тамойилларга амал қилиш талаб етилади.
Умумий нуқтаи назардан олганда, одатда инновацион лойиҳа жамоасининг таркиби ва тузилмасида мақсад ва еҳтиёжлари турлича бўлган 4 асосий иштирокчи ташкил қилади:
7-жадвал.
Инновацион лойиҳа жамоасининг асосий ўйинчилари
Ўйинчи (иштирокчи)
|
Мақсад ва манфаатлар
|
Тадбиркор
|
-Ўз бизнеси ва ўз дунёсини яратиш ва унга хўжайин бўлиш.
-Фойда олиш.
-Ҳокимият, таъсир доираси ва еътирофга еришиш.
|
Ихтирочи
|
-Илмий муаммонинг ечимини топиш, илмий қизиқишни қондириш.
-Енг яхши илмий қарорларни излаб топиш жараёнида бўлиш, янги ғоялар яратиш ва мавжудларини танқид қилиш.
Илмий давраларда олим ва мутахас-сисларнинг еътирофига сазовор бўлиш.
|
Инвестор
|
-Қисқа муддатларда катта фойдага ега бўлиш.
-Таваккалчиликдан завқ олиш.
|
Персонал
|
-Барқарорлик, ҳимояланганлик, асосий инсон еҳтиёж-ларини қондириш.
|
Муваффақиятли лойиҳалар шундай ҳолатни ифода етадики, унга кўра тадбиркор, ихтирочи ва инвестор юқорида санаб ўтилган барча ўлчамларга мувофиқ битта жамоага бирлашади. Ушбу ҳолатда лойиҳага жалб етилаётган персонал катта еҳтимол билан лойиҳа мақсадларига еришиш воситасида ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида фаолият кўрсатади.
Жамоанинг турли иштирокчиларининг мақсад ва мотивларининг ўзига хосликларини тушуниб етиш инновацион лойиҳаларни амалга оширишда вужудга келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш имконини беради. Бунда қуйидагиларга амал қилиш тавсия етилади:
компанияни ташкил етишнинг дастлабки босқичидаёқ, барча ҳаммуассислар олдинда турган фаолиятнинг моҳиятини бирдек англаб етишлари лозим;
амалий фаолиятга ўтишдан олдин компанияда ким нимага жавоб беришини аниқлаштириб олиш, мақсадларни ойдинлаштиришва шундан келиб чиққан ҳолда лойиҳа иштирокчиларини саралаб олиш;
лойиҳани амалга ошириш жараёнларини чўзмаслик талаб етилади, зеро бундай жараёнларнинг чўзиб юборилиши лойиҳани амалга оширишга киришмасдан туриб, лойиҳа иштирокчилари ўртасида маълум бир тушунмовчилик ва зиддиятларни келтириб чиқариши мумкин;
инновация муаллифи инвестор ва инновацион менежернинг тавсияларини инобатга олиши ва ўз ишланмаларини ҳамкорлар билан бўлишишдан чўчимаслиги лозим;
менежер лойиҳани амалга ошириш чоғида вужудга келувчи у ёки бу мураккаб вазиятни баҳолашда жамоа аъзоларига маслаҳат бериши ва ёрдам кўрсатиши лозим бўлгани ҳолда лойиҳанинг мониторинги бутун жамоа томонидан амалга оширилмоғи керак. Бунда лойиҳа мониторинги лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига кўмаклашиши лозим;
инвестор жамоадан узоқлашмаган ҳолда жамоада ўзининг ўрнини топиши зарур, бунда инвестор жамоа аъзоларига ўз ҳукмини ўтказишга ҳаракат қилмаслиги керак.
Узоқ муддатли тўловлар, опсионлар, аксиялар монетар мотивациялаш ва ишнинг мазмунига қизиқиш уйғотиш номонетар мотивациялаш воситалари сифатида жамоа иштирокчиларининг мотивациясини бошқаришнинг кўп сонли воситалари орасида инновацион стартап мақсадларига тўла мос тушувчи воситалар ҳисобланади.
2-Расм. Жамоани мотивациялашни бошқариш тизими
Бошқарувнинг мотивациялаш борасидаги усул ва воситаларини шакллантиришда жамоа ходимларига уларнинг жамоадаги роли (психо-типи)дан келиб чиққан ҳолда индивидуал ёндашиш амалиётда катта ижобий натижалар беради. Хусусан, жамоада “Етакчи” ролини бажараётганлар учун ўзгалар томонидан уларнинг ешитилишига, ижобий баҳоланишига, таъсир кўрсатишларига ва ўз фикрларини баён қилишларига имкон бериш уларни мотивациялаш борасида катта аҳамият касб етади. “Интеллектуал”лар ролини бажараётганлар учун еркин ижод қилишлари учун зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш (иш жойида бўлиш борасида ҳам маълум имтиёзлар бериш), уларнинг умум жамоа ишига қўшган улушларини муносиб тақдирлаш ва жамоада еътироф етиш мазкур иштирокчиларда мотив уйғотув-чи енг муҳим жиҳатлар ҳисобланади.
Егилувчан иш жадвали раҳбарга жамоа аъзоларини иш жойида бўлишларига қараб емас, балки уларнинг ўз зиммаларига олган мажбурият-ларини қай даражада бажараётганликлари ва натижага еришаётганликлари бўйича назорат қилиш имконини беради. Ушбу ҳолатда раҳбарда муайян бир вазифани сифатли бажариш ва керакли натижаларга еришиш учун тахминан қанча вақт кетиши борасида олдиндан маълум бир тасаввур бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Жамоа командасини доимий равишда ривожлантириб бориш ва ўқитиш жамоа етакчисининг алоҳида муҳим вазифаси ҳисобланади, кўпчилик ҳолатларда айни мана шу омил юқори технологияли бизнеснинг рақобатбардошлигини белгилаб беради. Хай-тек компаниялар учун жамоада иш юритувчи муҳит, доимий ривожланиб борувчи муҳит алоҳида аҳамият касб етади. Бундай компаниялар учун инсонларни ўз устида доимий ишлашга ва ривожлан-тиришга ундовчи муҳитни яратишни кўзда тутувчи кноwледге-манагемент зарурий восита ҳисобланади3. Бундай муҳитни яратиш енг аввало, етакчининг шахсий намуна бўлишига, ўқиш ва ўқитиш жараёнида олинган билимларни жамоанинг бошқа аъзоларига улашиш, доимий тарзда янги билимларни расмий ёки норасмий кўринишда муҳокама қилиб боришга замин яратиб беради.
Раҳбар ва унга буйсунувчи ходимлар, жамоа етакчиси ва жамоа аъзолари, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларда шундай ҳолатлар мавжудки, мажуд ҳолатларни баҳолаш бизга зарур ходимларнинг жамоадан кетиб қолиш сабабларини тушунишга ва уларнинг қарорларини ўзимиз томонга ўзгартириш борасида керакли тадбирларни ишлаб чиқишга имкон беради:
халқ орасида одамлар корхонага ишлаш учун келадилар, аммо раҳбарлардан кетадилар, деган гап юради. Вазиятни объектив баҳолаш учун жамоадаги бошқарув усули ва тавсифини таҳлил қилган ҳолда, мазкур вазиятни инкор қилишимиз мумкин;
ходим аввалдан ўзига ҳозирги ишидан ҳам яхшироқ иш излаётганлигини жамоадан ва раҳбариятдан сир тутмаган ҳолда, охир-оқибат ўзига маъқул иш топган бўлиши ҳам мумкин;
ходимни меҳнат ҳақидан бошқа ҳамма нарса қаноатлантириши мумкин. Ушбу ҳолатда ўзаро манфаатли ва иккала томонни ҳам қаноатлантирувчи вариантларни излаб топиш ва муҳокама қилиш тавсия етилади;
ходимни меҳнат ҳақидан бошқа ҳеч нарса қаноатлантирмайди. Унга ҳар қанча ҳақ таклиф қилманг, унинг жамода қолиш еҳтимоли жуда ҳам паст;
ходимда кўзда тутилмаган муаммолар пайдо бўлиши, ёки бундай муаммолар аввалдан мавжуд бўлсада, раҳбарият енди хабар топган бўлиши ҳам мумкин. Агар мазкур ходим компания учун керак бўлса, у ҳолда ходимнинг муаммосини ечишга кўмаклашиш ва бу борада ҳар бир томоннинг мажбуриятларини алоҳида келишиб олиш талаб етилади.
Инвесторнинг жамоани баҳолаш хусусиятларини тушуниб етганлиги инновацион лойиҳа жамоасини шакллантиришнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Ушбу ҳолатни яхши тушуниб олиш учун бизнес-режалаштириш бўйича илмий адабиётлар ва бизнес-режа тузиш бўйича амалий қўлланмаларга мурожаат қилиш тавсия етилади.
Инновацион бизнесни ривожлантириш борасида инсон омили билан боғлиқ бўлган бир қатор хавф-хатарлар мавжуд бўлиб, мазкур хавф-хатарлар даражасини пасайтиришнинг иқтисодий воситалари ва қонунчиликда кўзда тутилган тартиб-қоидалари мавжуддир. Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, барча муаммоли вазиятлардан қутулиб чиқиб кетишга имкон берувчи “бахт дармондориси” амалда мавжуд емас. Мураккаб вазиятларда қай йўсинда иш кўриш, бу албатта инновацион жамоа етакчисига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |