2-жадвал.
Жамоа ишининг ижобий ва салбий жиҳатлари
Ижобий жиҳатлар (+)
|
Салбий жиҳатлар (-)
|
Коллективнинг барча аъзоларини муаммонинг муҳокамасига жалб қилиш, коллектив қарорлар ишлаб чиқиш, хамкорликда мувозанатлашган қарорлар қабул қилиш
|
Қарорлар қабул қилишнинг узоқ муддатга ега бўлиши, уларнинг ўртача тавсифга ега бўлиши
|
Жамоанинг ноанъавий ечимларни ишлаб чиқиш ва “ечимлар жамланмаси”ни ярата олиш лаёқати
|
Жамоани яратиш кўп вақт ва бошқа ресурсларни талаб етувчи енергия сарфи юқори бўлган жараён ҳисобланади
|
Умумий мақсадларни ўзининг шахсий мақсадлар сифатида қабул қилиш, умумий натижага жавобгарлик, пировардида фаолиятнинг асосий кўриниши сифатида ўзаро ҳамкорлик ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш
|
Бошқарувнинг иерархик тизимида қабул қилинган бошқарувнинг классик тизими жамоада “иш бермайди”, бунинг натижасида қарорлар қабул қилиш учун сарфланадиган вақт кўпайиши мумкин
|
Жамоанинг барча аъзоларига касбий маҳорат асосий талаб сифатида қўйилади
|
Инсонларнинг ўзаро бир-бирларига мос келишларига алоҳида еътибор қаратиш талаб етилади
|
Ўз-ўзини ташкил етиш, “юқоридан” доимий назоратни амалга ошириш талаб етилмайди
|
Ҳар бир жамоа ўзига хос бўлиб, уларни нусхалаштириш амалда мумкин емас
|
Пирамида тамойили асосида ишловчи классик иерархик ташкилий тизимда раҳбар қўл остидаги ходимларга топшириқ беради ва унинг ижросини назорат қилади, яъни ўз моҳиятига кўра муаммонинг қўйилиши, унинг мазмунига, пировардида еса вазифаларнинг ижроси бўйича масъуллик раҳбарнинг зиммасига юклатилади. Жамоада ишлаш жараёнида жамоанинг барча аъзолари муаммони муҳокама қилишда иштирок қиладилар. Муаммонинг муҳокамасидан сўнг вазифалар белгилаб олинади ва вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича ссенарийлар ишлаб чиқилади. СҲундан сўнггина, жавобгарлик ҳудудлари ( натижага еришиш борасида ким нимага жавоб бериши) аниқлаштириб олинади, вазифаларни амалга ошириш муддатлари ва шартлари белгилаб олинади, вазифаларнинг ижроси таъминланади. Жамоада ишнинг мана шу тахлит йўлга қўйилиши асносида жамоанинг ҳар бир аъзоси муаммонинг асл моҳиятини англаб етади, муаммони муҳокама қилишдан тортиб, то умумий натижага таъсир қилувчи жараёнларда тўлиқ иштирок етади. Бу еса жамоа аъзоларининг жалб етилган-лик ва масъуллик даражаларини оширгани ҳолда, синергия самарасини келтириб чиқаради.
Коллектив фаолиятини жамоа типи асосида ташкил етиш бир пайтнинг ўзида ўзининг ҳам ижобий ҳам салбий жиҳатларига ега.
Жамоада ишлашнинг ғарб ва шарқ менталитетига хос жиҳатларини еътиборга олиш муҳимдир. “Ғарб” (америка, европа) жамоалари ўз фаолиятларида жамоанинг барча аъзолари бирдек қабул қиладиган “қонун” ёки “ўйин қоидалари”га асосланиб иш кўрадилар. “Шарқ”қа хос бўлган жамоаларда жамоанинг барча аъзолари бирдек буйсунувчи анъаналар ва иерархия қонунлари устун мавқега ега бўлади. Маҳаллий корхоналарда жамоада ишлашда коммуникатив, шахслараро қадриятлар (ҳалоллик, ҳамкорлик, очиқлик, ўзаро ишонч, ўзгаларга еътиборли бўлиш кабилар) муҳим ўрин тутади.
Анъанавий менежментни коллектив фаолиятини жамоа типи бўйича ташкил етиш билан солиштириш қуйидаги натижаларни беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |